Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Ўлка бўйича ўн мингдан ошиқ тахминланган қўзғолончилар аскарларини бир мақсад, бир нуқтага келти-риб, бир туғ остига тўплагудек ерликлар ичидан ишга ярамлик бирорта одам чиқмаганлиқдан, бу қора ботирлар нима қилишларини билмагач, ўзларини таъминлаш учун халқ бойлигини талашга киришдилар. Натижада бутун халқ борлиқ бойликларидан ажраб, қанот-қуй-руғи юлинган қарғадек очяланғоч, бир тишлам нонга зор бўлган ҳолда «гаҳ» деса қўлга қўнғудек бўлди. Замонга тушунмаган у қора ботирларга халқнинг наф-рати ошди ва улар босмачи деган номни олди. Буларнинг ичида бир оз бўлса ҳам замонасига тушунган, халқ олдида ҳурмати бор, ишончлиги ортган Мадаминбекни ўртадан кўтариш зарур бўлди. Қандайдирки, 6у масалани қурол кучи билан эмас, балки макр-ҳийла орқалик ҳал қилишга киришганликдан тубандаги моддаларни қабул қилган бўлиб, у билан 6итим тузмиш эдилар: 1. Фарғона мухториятини тасдиқлаш. 2. Шароитга қараб ўн мингдан қирқ минггача Мадаминбек қўл остида миллий аскар сақлаш ва буларнинг қурол-яроқларини марказий ҳукумат томонидан таъминлаш. 3. Ўқув-ўқитув ишлари ерлик ҳукумат ихтиёрида бўлиб, ўз она тилларида юргазиш. 4. Мусулмонларнинг диний ва ўзаро даъво ички ишлари бутунлай ўз қўлларида бўлиш ва шариат буйруғича амалга ошириш. Мана шулар каби эшитишга анча фойдалик кўринган ишлар билан келишим тузилган сўнггида (1920 йиллар) Мадаминбек Тошкентга чақирилади. Унинг келиш ҳурмати учун, чет давлатдан келаётган ҳукмдорларга қилгандек, кўчалар безатилган ҳолда тантана билан қарши олиниб, катта маросим ўтказилмиш эди. Буни кўрган мусулмонларнинг руҳлари кўтарилиб, тарихий анъаналари қўзғолганликдан миллий озодлик умиди билан миллий ҳукуматларини эскармиш (эсламиш, ёдига туширмиш) эдилар. Бундан фойдаланган Ватан босқинчилари ўзларининг олдиндан ўйлаб қўйган макрҳийлалик режаларини тезлик билан амалга ошириш сиёсатига киришди. Йўқ эса ҳар икки томон ризолигича тўхтам қилинган битим моддаларини халқаро қонун бўйича амалга оширишлари лозим эди. Бунга қарамай бекка илтимос қилган бўлиб, Фарғонада қолган Кўршермат, Холхўжа каби қўзғолончиларни ҳам Тошкентга келтиришни унга таклиф қилдилар. Бу ҳам «Улар менинг сўзимдан чиқмайди» деб, ишонганликдан эҳтиёт йўлини ўйламай тўғри булар олдига келмишдир. Ҳолбуки, маккорлар аллақачон ўз қўллари билан чуқурлар тайёрлаб қўймиш эдилар. Шундоқки, «Мана, сизлар ишонган Мадаминбегинглар кофирга сотилиб, ўз фойдаси учун сизларни тутиб бермоқчи бўлди. Бу ишни бажариш вазифаси унга топширилмишдир. Яқин орада келиб қолса, шунга қараб чора кўриш керак», деган ёлғон фитна сўзларни тарқатиб, у онгсиз қора ботирларни ишонтириб тургани устига, Мадаминбек ҳам келмишдир. Ҳақиқатан ҳам кўкрак кериб от чопишдан бошқа ҳеч ишни билмаган, маслаксиз қора ботирлар кўзлари унга тушиши биланоқ гапиртирмасдан «Ҳой, сен бизларни кофир большевиклар қўлига бермоқчимисан?» — деб уни ўлдирадилар. Бу улуғ жиноятни бажаришган сўнггида озу кўп кутилган умидлар узилиб, кўз тутилган ишлар бутунлай ўзгарди. Босқинчиларга ҳайбат кўрсатган Мадаминбекнинг қўзғолончилар қўлида ўлиши, мусулмонлар учун ҳар ҳолда фойдалик кўринган юқориги битимнинг бузилиб кетиши келажакда кутилган ерлик халқлар манфаатига қаттиқ зарба бермиш эди. Бу фожиалик воқеадан Ватан босқинчилари ўзлари тилагандек икки тарафлама фойдаланиб хиёнат мақсадларига эришдилар. Мана шундан кейин ўлка бўйлаб тарқалган қўзғолончиларнинг қўри тугаб, жамиятлари бузилди; руҳлари тушиб, тўплари тарқашга бошлади. Ёлғиз большевиклар эмас, балки ўз халқлари олдида ҳам ўғри — босмачи номини кўтардилар. У ишда режалари тўғри чиққач, бундан бу босқинчилар неча ёқлама фойдаланишга киришгани турдилар. Халқни талаш-булашда, ўлдириш-куйдиришда босмачи номида чиққанлар уларнинг олдинги сафдаги қуроллик аскарлари хизматини бажардилар. Кўзлаган мақсадлари қўл келиб, режалари тўлгунчалик маҳаллий халқ устида ўтказиш лозим бўлган ҳар турлик ваҳшийликларни нодон босмачилар қўли билан бажариш сиёсатини тутдилар. Уларнинг қуроллари эса булар томондан таъминланиб турмоқда эди. Иш ортини ўйламаган, дўст-душманнинг кимлигини билмаган бир тўда ясама ваҳшийлар орқалик ўйлаган режалари тўлиб, кўзлаган ишлари бажарилиб бўлгунча бутун кўпчилик халқ жонларидан тўйиб, қанот-қуйруғи юлинган, тумшуғи билан ер тирнаган қуш каби нима деса бўйинсунишга тайёр бўлган эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling