Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
монга қараб жўнабди. Буни кўргач, нима қилишларини билолмай, ё уни бу ишдан қайтаролмай, бутун 
халқ қўрқинчга тушиб, ҳайронлиқда қолибди. Мукуш, Камол деган отоқлиқ ўғилларининг онаси, унинг 
олдида энг суюклик, эл ичида қадри улуғ Лакабайбиче деган хотини йиғлаб-ёлвориб: «Ҳай, ботир, бу 
ишни қўйинг, сиздан сўрардим», деб ўзини от остига ташлаганига қарамай, отака-ўрани қишқирғанича, 
сув юқориси томон от қўймишдур.
Бундай даҳшатли хабар тарқалиши билан ҳар ёкдан от чопишиб келган қирғизлар сув бўйларида 
тўпланишиб, ҳайронлик ҳолда қарашиб турған эдилар. Кўриб турган кишиларнинг айтишларича, 
шундайин даҳшатлик ўлим хатарлик, тилсиз ёв устига келганида яна баҳодирлиги билиниб, ўзида ҳеч 
қандай ўзгариш сезилмаган эди. Балки ўзини, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан 
паноҳ тилаган кўзсиз-тилсиз сув балоси олдида турганини кўриб, бу каби даҳшатлик хатарга дучор бўлган 
бир бечорани қутқазишга ҳиммат қилғонини билгач, ўз тилича: «О қудояй, қўлдой кўр!» наърасини 
тортганича, сув ўртасидаги тош устида бақадек чаплашиб ётган чолни мўлжаллаб анчагина юқорндан 
«Аллоҳ» деб от солмишдур.
Уйлардек ўркашлаб-кўпириб ётган даҳшатлик сув тўлқини ичида белидан ботган ҳолда тошдан тошга 
урилиб, «О худо»лаб келаётган Шодмон ботирга сув бўйида қарашиб турган қалин халқнинг кўзлари 
тушгач, «О худо, ўзинг сақлай кўр», деб қичқирған товушлари кўкка кўтарилмиш эди. Оила жонкуярлари 
ҳар ёқдан «О қудай» деб қичқурур эдилар. Шундайин ҳайбатли-даҳшатлик сув ичида жон ҳовучлаган 
ҳолда ёпишиб ётган чала ўлик чол устига ета келиб, «Жонинг бўлса, узат қўлингни!» деб қаттиқ 
қичқирган бўлса ҳам, эси оққанлиқдин қўл узатол-мағач, ботир қўлига илинмай ўқдек оқаётган сув 
сирпандиси (сув тезлиги маъносида) билан ўтиб кетмишдур. Буни кўрган бутун халқ сурон солишиб: 
«Энди иш тугади, баҳодирлик ўз чекидан ўтди, сиздай киши бизга қайдан топилади. Бундай чолларнинг 
неча минглари сизнинг бир тол тирноғингизга тенг келмайди!» дейишиб, қичқиришган бўлсалар ҳам, 
буларга қараб қўймай, сувдан чиқиши билан яна «Аллоҳ» садосини кўтариб, иккинчи йўли билан сувга 
кирганида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам «Баҳодирларни Аллоҳ дўст тутқай, тилакларини 
худо қайтармағай. Ҳар ишда чидамлик-саботликларни мақсадларига етказгай» деганларидек, Аллоҳ 
ёрдами етти бўлғайким, ул чалажон чолни ўлим оғзидан қутқариб, от олдига ўнгарганича (устига 
миндирганича, опочлаганича), бу каби даҳшатли сувдан саломат чиқмишдур.
Яна бир куни Оқ Ўркавда қурдошлари билан қимиз ичиб ўлтириб экан, йирокдан чиққан шов-қинсурон 
товуши эшитилмишдур. «Бу нима гап?» деб сўраса: «Ҳай, ботир, сув ёқасидаги қалин чирғанак ичида бир 
йўлбарс ётқанлиғини эл билишиб қолиб, мерганлари билан келган кўпчилик халқ уни ётқан еридан 
қўзғатиб очиққа чиқаролмай ётадилар», деганларида: «Ҳай, инграгирлар, кўпчилик ҳеч иш қилолмайди, 
ҳар вақт халқи ортида турган баҳодир, етук бир киши кўп иш қила олади», деб юртовул (юртда, овулда, 
эл ичида) кунларидаги кийим-бошларини кийиб, қилич осилган ҳолда отланмишдур.
Ботирнинг одати, киришган ишидан қайтмаслиғи эл ичида маълум бўлғанликдан, бу ишдан қайтариш 
тўғрисида ҳеч ким оғиз очалмаган эди. Шундоқ бўлса ҳам ер усти ҳайвонлари ичида оти улуғ, ҳайбати 
зўр, чангали даҳшатли йиртқич-йўлбарсга тўқнашувни ўйлашиб, кўз отар мерган иниси Мо-мутжон 
йўлдоши бўлмишдур. Шу юрганича эргашган томошачи кишилар биргалигида кўпчилик халқ ўрашиб 
олған қалин чирғанақ яқинига келганида: «Ҳай жонивор, сен — ҳайвондан чиққан йўлбарс бўлсанг, мен 
инсондан туғилган арслонмен!», деб яроқлаган яланг қиличи билан онинг устига отил-миш экан, ботир 
ҳужумига йўлбарс чидаёлмай, ётган еридан қочиб чиқаётганида иниси Момут отган ўқдан қаттиқ 
яраланмиш эди. Буни кўргач: «Ҳай, энди ёғий яраланди, яраланған ёвни хотин олғай», — деб уйига 
қайтмишдур.
Учинчи воқеа. Ҳаж сафарига кетаётганида мозорларни зиёрат қилмоқчи бўлиб, Самарқандга тушмуш 
экан. Амир Темур қабрига кирганида қараса, саёҳат учун келган рус зобит (офиқер) ларидан бирови 
Темур султон қабрига оёғини тираб хат ёзаётганини кўрибдур. Буни кўргач баҳодирлиги қўзғалиб: «Ҳай, 
путинг (оёғинг) кесилгур жунбош (боши жунли, сочли), эр қадрини билмаган, торт оёғингни!», деб 
ҳайқирган экан, қўрққанидан сапчиб туриб кечирим сўрамишдур.
Болалик кунидан бошлаб кўрсатган бу баҳодирнинг шу каби киши ҳайрон қоларлик ишлари жуда 
кўпдир. Бунинг баҳодирлиги, сахийлиги устидан бошқа эмас, ўзим кўрган-билганларимни ёзар экан-ман, 
ўз олдига бир китобча бўлиши мумкиндур.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling