Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
мусулмонлари) эдилар. Борган кунимдан бошлаб, кеча-кундиз демай халқ боса бошлади. У кунлари мусул- монлар менинг олдимга киришиб диний масалалар, ахлоқий ваъз-насиҳат англашга ортиқ қизиқар эдилар. Биринчи жумъа Нўғой катта масжидида, иккинчи жумъа тунгон жомеъсида оят, ҳадислардан маънилар баён қилиб, иймон-ислом асосларини тушунтир-дим. Дардлик кўнглимдан чиққан руҳоний ваъзлар сўзлаганимда, масжид тўла неча минглаган мусулмонлардан чиққан йиғи зори товушлари билан жомеъ би-нолари ларзага келмиш эди. Бу каби руҳий томондан лаззатланиб, ботиний сезгуларининг қўзғолиш хусуси-ятлари кўпинча диний ваъз мажлисларидагина кўри-нади. «Одам ўғлининг яхшилари фаришталардан ҳам ор-тикдир», — деб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисса-лом бошлиқ ўтган барча яловчи-пайғамбарлар бу сўзнинг чинлигига тўнуқлик (гувоҳлик) берадилар. Уларнинг ёвуз-ёмонлари эса, йиртқичларни йўлда қолдириб, шай-тонларга дарс беради. Ҳозирги бизнинг давримизда (1967 йил) Ғарбий, Шарқий Туркистон босқинчила-рининг қилаётган чексиз зулмлари эса, бунинг жонлик гувоҳидир. Инсон яратилгандан бери икки Тур-кистон мусулмонлари учун бу каби зиёни туганмас, зарбаси узулмас узун офат — қизил бало ҳеч вақт, ҳеч қачон кўрилмагандир. Негаким, дунё борлиғидан бери худосиз-динсизлар қўлига қурол ўтиб, ҳоки-мият устига минмаган эдилар. Бу йиртқичлар инсонларни ёлғизгина диний, ватаний, шахсий ҳуқуқларидан эмас, балки инсоний ҳақларидан ҳам бутунлай ажратиб, ҳайвонлар қаторида ишлатмоқдадир. Асримиз бошида чиққан сиёсий фирқалар ичида коммунизм каби ақлдан йироқ, хаёлий бир маслак аҳли бўлган эмас. Мана шу хаёлий маслак эгалари 50 йилдан бери ақлдан ташқари тузумларини қурол кучи билан халқ устида юргизиб келадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан қиёмат аломати сўрал-миш эди: «Унда ҳаромзоданинг ўғли — ҳаромзодалар ҳукумат эгаси бўлиб, халқ устида зулм ҳукмини юрғизади», — дедилар. Ҳозирда эса, нақд шу кунлар устида турибмиз. Энди бу фирқадан қандай яхшилик умиди бўлурким, буларнинг асосий тузумлари — ху-досизлик, динсизликка, ўзларидан бошқа ҳеч нарсага ишонмасликка қурилган бўлса. Чунки, динсизлик ҳар бир ёмонликка йўл очади, инсонни инсонлик сифатида тутиб турадиган, ҳар бир яхшиликка бошлайдиган нарса — диндур. Қоракўл шаҳрида қанча турган бўлсам ҳам, уйқи вақтларидан бошқа чоғлари келим-кетимдан бўшанол-мадим. Шундай бўлса ҳам вақт топиб, машҳур швед сайёҳи Ванхидиннинг «Такламакон» асарини ва «Ти-бет» саёҳатнома китобларини ўқиб чиқдим, улардин кўп фойдаландим. Ўзгариш олдида таланга учраган Қоракўл кутубхонаси татарча, усмонли туркчадан тар-жима қилинган нодир асарлар кўплиги билан маш-ҳур эди. Инқилоб бошланган даврда қонунсиз қора куч, нодон одамлар ҳокимияти қурилганликдан ша-ҳарлардаги кутубхоналар ва бошқа маданий асарларнинг кўплари зои бўлмишдир. Ўрта аср ваҳшийлари — мўғул аскарлари ўз вақтида ислом маркази бўлган Бағдод шаҳрига босиб кирганларида, улар наздида ўлжага арзимас, ғоят қимматбаҳо, нафис, нодир китоблар Дажла дарёсига тушганликдан, олти ойлаб дарё суви қорайиб оққанлиги тарихларда ёзилмишдир. Ундан ҳам жирканчли ишларга йигирманчи асрда маданий йиртқичлар ҳоки-мияти даврида йўл қўйилганликдан, анчагина тарихий асарларимизни, халқ қўлида сақланиб ётган қиммат-баҳо, нодир қўлёзма китобларимизни эгалари қўрққанларидан ўтта ёқтириб, сувга оқизишга мажбур бўлмиш эдилар. Ёлғиз ўзимнинг Тўқмоқ, Сўқулукдаги бирор арава келгудек ҳар турли китобларим эса, шу кўмилганича чириб ер остида қолмишдир. Бу каби фожиалар ёлғиз чет ўлкалардагина эмас, балки ҳукумат мар-кази Петроград кутубхоналарида ҳам бўлмиш эди. Шундоққи, бутун ислом олами кўз тиккан, 1300 йилдан ортиқ тарихий шарафга эга бўлган Мусҳаф Усмоний, яъни ҳазрат Усмон устида шаҳодат топган Қуръ-он, шу кутубхонада сақланиб келар эди. Оти мусул-мон бир неча гумроҳлар томонидан унинг анчагина варақлари олинмишдир. Марҳум Татаристон муфтийси ҳазрати Ризафаҳрий бошлиқ Мусоҳазрат ва бошқа олимлар бу фожиадан хабар топгач, дарҳол чорасига киришиб, бу улуғ тарихий Қуръон шу кунга давр сақланиб қолинишига сабабчи бўлдилар. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин! Ҳозирда эса бу Қуръон Тошкент музейхонасида сақланиб, четдан келган саёҳатчиларга, айниқса мусулмонлар учун бек ҳурматли нодир эсталик ҳисобланади. Шундай қилиб, Қоракўл шаҳрида бир ой — қирқ кун чамали турғаним сўнггида, у ердан қайтиб Тўқмоққа келдим ва яна бир воқеа устидан чиқдим. Шундоқки, ҳозирги кунларда Арабистонда туришган Олтинхон, Мубашширхонларнинг устози, асли Косон зодагонларидан, Фарғона вилоятида обрўйи баланд бўлган, замонасига кўра улуғ олимлардан саналган, марҳум Носирхон тўра коммунистларга қарши қўзғо- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling