Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Лекин бунга қарши тогларни агдаргудек кучга эга бўлган уларнинг душманлари эса пайт пойлаб қаршиларида қараб турибдилар. Энди бизга буларнинг темир чангалларидан қутулиш учун замонавий илм-ҳунарларни қўлга келтириб, вақт кутиб тайёргарлик кўришдан бошқа чора мумкин эмасдир. Б а й т: Сабр қил, боглар замон душман қўлин орқасига, Вақтин ўтказма ўшанда, душманни ур бошига. Чунки бир давлатнинг қурилиши учун мисоли бир завод биносининг қурилиши каби шунга етарлик ҳар хил асбоб-ускуналар тайёрлаш, албатта, лозимдир. Унга кераклик яроқ жабдуқлар, қурувчи устаишчилар, бошқарувчи ўткир кўзлик муҳандислар ҳозирланган сўнггида вақти етиб шароити келар экан, давлат биноси шаксиз қурилади демакдир. Энди бу мақсадни қўлга келтиришга замонавий илм- ҳунарни тўлиқ равишда ўзлаштириб, тарихий анъаналаримиздан ажрамасдан диний руҳимиз, миллий ҳиссимизни қўлдан бермаслигимиз энг биринчи шартдир. Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Акамиз бошлиқ қариндош-уруғлар билан кўришиб, замона аҳволи билан танишганимиздан сўнгра, ўз жойимиз Болосоғун-Тўқмоқ шаҳрига қайтмоқчи бўлдик. Келган йўлимиз тоғ сафарининг хатарларидан сақланиб, поезд билан Тошкент орқали кетмоқчи бўлсак ҳам, у кунлардаги тартибсизликлар сабабли бир ҳафта, ўн кунлаб поезд билети ололмай юрган кишиларни кўргач, яна тоғ йўли билан қайтишга тўхталдик. Қайтиш кунларимизда босмачилар жойлашган қишлоқларни оралаб ўтишга тўғри келганликдан отларимиздан ажралиб қолиш қўрқуви бўлса ҳам, хатарли жойлардан саломат ўтиб, тоғ ичига кирдик. Кетман довонидан ўтиб, йўл ўрталаниб қолгач, қарасак, босмачилар сабабли ўткинчиларни текшириш учун йўл бўйига соқчи аскарлар қўйилмиш экан. Уларга учрашишлик ҳам, учрашмаслик ҳам ха-тардан холи бўлмаганликдан, душман юзини кўрмасликни ортиқроқ кўриб, йўл чалғитиб қутулиб кетдик. Улар бизни қандай қилиб кўзларидан йўқотиб қўйганликларини ўзлари ҳам билмай қолдилар. Улар кўзидан узаб олгач, ўй-қирлик далалари кўп тоғ орасидан тизгин тортмай чопганимизча, кенг бир текис яйловга чикдик. Тун қоронғуси эмас, тўлиқ ойдин кечаси бўлганликдан, йирокдан бизга қарши келаётган бир тўп отлиқ кишиларнинг қораси кўринди. Олдимда от тосқоғи (елиши) билан кетаётган йўлдошим Ибилохун қандай қиламиз дегандай қилчайиб (безовталаниб) менга қарай бергач: «Шу юришингни бузма, йўлдан чиқмай, шу чопғанингча юрабер», дедим. Орамиз бир-икки чақиримча қолган эдиким, биз тортинмай тўғри келаётганимиздан чўчишган бўлишлари керак, тўғри йўлдан тоғ томонга бурилишиб, кўзимиздан ғойиб бўлдилар. Буларнинг биздан қочқанига қараганда, улар Қирғизистондан Ўзбе-кистонга ёширинча қатновчи савдогарлар деб ўйладик. Шу билан орада бир қўниб, Қалмоқошув орқали Мерки шаҳрига тушиб, ундан уч қўниб Тўқмоққа етдик. Бу сафаримизнинг бориш-келиши яқин бир ой чамали бўлмиш эди. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling