Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Инсон яхшилиги кўмилиб кетмасин, худо хуш кўрган фазилат бўлган турк улусининг баҳодирлигидан 
келажак бўғинларимизга ўрнак бўлиб, ибрат ол-ғўдек сўзларни бу ўринда келтурдим.
Б а й т: 
Тилим турк халқимга кўп офарин қил,
Наёнглиқ махтасанг оздур аниқ бил!
Яраш чоғида меҳмондек ўтирғай,
Уруш кунларда арслондек отилғай. 
Бироқ пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, ҳар одам ўз замонасига яхши 
тушуниши керак. Ўтмишдаги кўкрак кериб от чопган, найза солиб ёв олган, ота-боболаримиз ўз 
замоналарига яраша устиларига юкланган диний, миллий бурчларини ўтаганликлари учун Ватанларини 
босқинчилардан сақлаб, ўз ҳокимиятларини қўлларидан чиқармаган эдилар. Кейинги уч юз йилда 
жаҳолат, хурофот балчиғига ботиб, нодонлик, тушунмаслик офатига йўлиққанлик натижасида руслар 
Ватанимизга зўрлик, қурол кучи билан босиб кириб, эрклик ҳокимиятимизни қўлимиздан тортиб олганига 
шу кунлари тўғри юз йил тўлмишдур.
Ватанимизга биринчи бостириб кирган шум оёқ чор ҳукумати эллик йиллик даврида Туркистон халқини 
бутунлай қоронғиликда, илм-маърифатдан узоқ тутиб келган бўлса ҳам, сурбетларча русларни кўплаб 
кўчириб келмаган эди. Ерлик халқнинг эрки ўзида, Ватани қўлида бўлиб, диний маросимлари, мактаб 
мадрасалари, ҳар турли жамоат ишлари ўз ихтиёрларида эди. Қачонки, халқ ғамини қайғурган бўлиб 
кўринган ёлғончи алдамчи, устал ошиғи, мансабпараст коммунистлар, қурол кучи билан ва ҳам ўнг 
сўлини, фойда зиёнини ажратмаган, тушунмаган, виждонсиз, қорақуров нодонлардан фойдаланиб, ўз 
ҳокимиятларини ўрнатиб олгандан сўнгра, бутун ишларни ўзгартиришга киришдилар. Шундоқки, 
буларнинг ҳокимиятлари динсизлик худосизлик асосига қурилганликдан, биринчи кундан бошлабоқ, 
бутун диний ишларни, шариат ҳукмларини йўққа чиқариб, мактаб мадрасалар, масжид хонақолардан 
бузилмай қолганларини чойхона, ўйинхоналарга ўхшаш ўзлари учун кераклик ўринларга айлантирдилар.
Маълумдирки, 
дунё яратилгандан бери ер устидаги инсонлар ўз эркларича ишлаб, тилаган 
жойларида ўз ихтиёрларича яшаб келмиш эдилар. Чунки, инсон боласи асли яратилишидаёқ, ўз 
эркихтиёрига эга бўлиши сифатида тугилиб, бошқа ҳайвонлардан шу орқали фарқли бўлмишдур. Ҳаёт 
олами ичра ҳеч бир замон, ҳеч бир мамлакатда инсонларни эрк ихтиёрларидан ажратиб, тилсиз 
ҳайвонлар қаторида мажбурий ишлатиш киши хаёлига келмаган эди. Энди бу хаёлий тузимни 
қўлланувчилар, хаёлпараст Ленин бошлиқ, қурол кучи билан шу каби шармандачиликларни амалга 
ошириб, 50 йилдан бери халқни қийнаб келадилар.
Б а й т: 
Қайғулик тунлар узайди, тонг отар кун бормикин?
Биз қамалдик бу темир қўрғон ичида инграниб.
Бу зулм қўрғон қобиғин синдирар кун бормикин?
Барча олам йўллари очиқ эрур бизга ёпиб.
Эй, худо, ҳаж йўли бизга очилур кун бормикин? Барча 
олам аҳли ўз мақсадларини топтилар.
Узбекистон халқига 6у иш бўлар кун бормикин?
Руслар бости Ватанни, қоплади селдек келиб,
Бу фалокатдин, худоё, қутилар кун бормикин?
Соғуний, бағринг эзилди, бу Ватаннинг дардида Ким 
билур, бу дардима дармон топар кун бормикин? 
Қоғоз устида ўн олти эрклик жумҳурият ҳукумати деб ёзилган бўлса ҳам, буларнинг ҳеч бировида 
ҳақиқатан қилчалик ҳам ихтиёрлари йўқдир. Бу мамлакатларнинг асосий ишлари эса бутунлай Масковга 
боғланганлиги учун катта кичик ҳар қандай ишларини Масковдан буйруқсиз қилолмайдилар. Айниқса, 
Ўзбекистон жумҳурияти бошқа жумҳуриятларга қараганда ҳар бир иш тўғрилик энг тубанги ҳолга 
тушганликдан халқи диний, миллий, шахсий, ҳатто инсоний ҳуқуқларидан бутунлай маҳрумдирлар.
Халқ душмани деган ёлғон туҳматни тақиб, 1936-1937 йилларда неча минглаган миллатимиз 
зиёлилари, сиёсатга тушунган Ватан йигитлари йўқ қилинган кундан бошлаб, Масков нима деса бош 
устига дейдиган, халқ танимаган суймаган, лекин ўзига содиқ кимсаларни, Масков ўз тилаганларича 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling