Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Борлиғим сақлай десанг илм ҳунардан қил яроқ! Йўқ эса олғай борингни қилмай ҳеч ким сўроқ. Ер юзи ўзгарди аммо, ўзгаришдан бизда йўқ, Синди Туркистон элининг бошида юз минг таёқ. Оч кўзинг Турон эли, зинғирт бўлурму қўйчибон, Борму бу ёнглиқ булон, пайқаб қара бошдин оёқ! Ҳар ўғил ворис бўлур қолган отанинг молига, Бўлди Туркистон элининг вориси юзсиз қароқ. Мол эгасидур қароқчилар бу ажойиб ишга боқ! Бахт очилмас ул кишилар, ким эрурлар илмсиз, Илмсизлар хор бўлур хоҳи қародур, хоҳи оқ. Қайсу миллат устидин ҳокимлик этса бошқалар, Бу каби хорлик ҳаётдин ўлганидир яхшироқ. Илму иймон иккисидин баҳралик бўл эй ўғил! Бу икковлон бирла олғайсан қўлингга шамчироқ. ЖИЛАҚАРАҒАЙ ДОВОНИ Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Юқорида айтилганича Шодмон ҳожим қишлоғи Кичик Кеменга келганимизда, кутишиб турган қирғизлар бизни қарши олдилар. Яйловдан қайтган қалин эл оралаб, тун бўйи юрганимизча тонгга яқин бир ерга келиб тушдик. Бироз ухлаб эс олган сўнггида, у ердан отланиб кун бўйи юрганимизча, ахир пешин кезида қалин қарағай ичида тикилган бир қирғизнинг уйига келдик. Бу эса бизни кутиб турган Назарқул деган сафар йўлдошимизнинг уйи экан. Бизни бу ерга қўндириб, ўзи орқада қолмиш уйларни кўчириб келмоқчи бўлиб, уч тўрт йигитлар билан тун қатор қилиб кетди. Эртаси қуёш кўтарилган кезда эдиким, бирор юз оилалик қирғизлар бола чақалари билан енгил юкларини олган, бошқа мол чорваларини, тикилган уйларини қолдириб, ёлғизгина уюрлари билан йилқиларини ҳайдашган ҳолда етиб келдилар. Хитой ерларида пул бўлғудек нарсалар билан ҳуржин халашлари тўлдирилмиш эди. Кўпчилиги бола чақа, хотин қизлардан тўпланган эди. Қандай ҳам бўлса, сафар суннатига мувофиқ Назарқулни сафар амири қилиб, ўзим бошлиқ олти одамни унга кенгашчи сайлаган сўнггида, олди орқамизга мер ган йигитлардан соқчилар белгилаб, йўлга тушдик. Ичимизда икки беш отар, уч тўрт барданка, қолгани ов милтиқлари бўлиб, йигирмадан ошиқроқ қуролимиз бор эди. Шу юрганимизча Кўкқуйруқ ўзанини бўйлаб ўлтириб, орада уч қўниб, Чуй дарёсининг боши Оқсув, Челак деган икки ошув айрилишига етдик. Бу юрган еримиз йўлсиз бўлиб, бўри юрмаган тоғу тош оралаб юришга тўғри келганликдан, тоғ сафарларида кўп юриб кўзи пишган етук йўлбошчи керак эди, бахтимизга қарши, ваъдалашган қоловуз (йўлбошчи) кишимиз келмай қолди. Келаётган йўлимизда биз билан қочган қирғизларнинг қўрада ётган қўйлари, эгасиз қолган молтоварлари, ускуналарига кўзимиз тушди. Инсон турмушига коммунистларнинг зулми шундайин ҳароблик келтирганини кўриб, кўнглимиз вайрон бўлганликдан кўз ёшларимизни артиб улгиролмадик. Қочган хабаримиз эл ичига тарқалгач, бизни қўлга тушириш учун олдимиздан чегара соқчиларини тўстириб, ортимиздан қирғиз коммунист отрядларини юбормиш эдилар. Биз қочқунлар уч кун ўзан бўйлаб юрганимизча, Оқсув ошуви остига келганимизда кетимиздан юборилган қирғиз коммунистлар аскарларининг қораси йироқдан кўриниб қолди. Орамизда бир оз отишувлар бўлиб, шу кечани соқлик билан ўтказдик. Етган еримиз улуғ тоғларга тақалган, ўнг қўлимиз Челак довони эди. Лекин бу довонларни ошиб, йўлларини кўрган бошчимиз бўлмағанликдан қайси бирига киришимизни билмай орсор (ҳайронликда) қолганимиз устига, қувғинчи тўсқинчилар олди орқамиздан ўрамиш эди. «Икки йўл келиб, қайси бирига киришни билмай қолган киши ўнг қўлига юрсин», деган Расулуллоҳ сўзини маслаҳат бердим эрса, бошқа сабаблар чиқиб бунга юришга тўғри келмади. Охири, сўл қўлдаги Челак довонидан ошиб олсак, қозоқ ерига тушиб, булардан қутулиб кетишимизни ўйлаб, шунга киришни тўхтам қилдик. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling