Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
бирларини кўролмай қолишди. Бунинг устига ёлғизоёқ йўл устида узундан узун туриб қолганимиздан, 
отларимизнинг бели толиб ёта бошлади. Қарасак, кун тушдан оғиб боради. Агар шу ўрталарда кечалаб 
қолар эканмиз, ўзимиз ва от уловимиз учун қаттиқ қийинчиликлар туғилишини ўйлаб, сафарда орқага 
юриш яхши бўлмаса ҳам, бошқа иложи топилмагач, ночор кери (орқага)
қайтишга мажбур бўлдик. Босган 
изимизга қайтиб, қорбўрон ичида олти соат чамаси юрганимиз сўнггида кўз қорайиб, гугум тушгандан 
кейин ҳориб-чарчаб, зўрға эрталабки кўчган қалин қарағай остига кириб омон қолдик.
Бу каби кўрилмаган улуғ довон йўлларини ошиб ўтишга етук йўлбошчи лозим экан. Шундай одамни 
топиб келтириш учун шу ерлик элга алоқалик бир кишини уларга кечалаб юбордик. Эртаси куни ҳаво 
очиқ бўлиб, кўзгудек кўринган булутга тиралган буюк қор тоғларини ялтиратган ҳолда қуёш кўтарилмиш 
эди. Шу чоғда қоловуз ҳам етиб келгани учун баримиз суюнганимизча унга эргашиб йўлга тушдик. Кечаги 
адашган жойларимиздан олиб ўтиб, от тиззасига келган қор ичида кўрам тошлар оралаган ҳолда 
синчиклаб юриб, йўл топган йўлбошчимиз қирғиз чолга офаринлар айтиб, уни бек олқишлар эдик. 
Шундай қилиб, Жилақарағай довонидаги қор тоғларини омонлик билан ошиб, у томони Челак, Толғор 
яйловларига тушиб, икки кун эрув қилдик.
Шу ерга келганимизда отақли қоловузлардан қирғиз Қўйчи ботир қочоқларга ёрдам етказиш учун 
Ғулжадан чиқиб, олдимизда икки кунлик Қудурғу деган ерга келган хабарини англадик. Бу киши эса беш-
ўн қуроллик йигитлари билан йўл тополмай юрган қочқунларни Ғулжа томонига ўтказиб, шу касб орқалик 
фойдаланиб юрган қора ботирлардан экан. «Қоракўл шаҳар соқчилари хабар топмай туриб, чегарадан 
ўтишимиз керак, кечикканнинг хатари кўп, тезлик билан етказиб келинглар», деб қуроллик икки йигитни 
бизга юбормиш эди. Йўлда қўшилган қирғиз йўлдошларимизнинг орқада келаётганларини кутишга тўғри 
келганликдан шу ерда икки кун туришга мажбур бўлдик. Шунга кўра Қўйчи ботирдан биз боргунимизча 
кутиб туришни ўтиниб сўраб, тортуқ йўсинида унга бир семиз бия юбордик. Қудурғу тоғи бетида тўп 
қарағай тагида бизни кутиб олишга қаттиқ ваъда беришиб, бия етаклаган ҳолда бу икки йигит бизга хўш 
айтиб қайтди. Шу билан икки тун ўтказиб улар ортидан биз ҳам йўлга тушдик.
Раҳмсиз, кучлик душманлар чангалига тушишдан қўрқиб, улуғ тоғларга сиғинган йиғинди бир тўда 
мазлум ожизлар қаторида ўзимнинг кетаётганимни кўриб, бу хунук манзарадан қаттиқ таъсирланмиш 
эдим. Бир даврларда бутун дунёни найзаси учида ўйнатган турк ўғлонлари, бугунки кунда бургутдан 
қочган тулкига ўхшаб қолдилар. Қочар жойини, кирар тешигини тoполмайдилар. Бурун нега ундай 
эканмиз? Энди нега бундай бўлдик? Мана бунинг сабабларини текшириб, аниқлаб билганимиздан кейин, 
унинг чорасига киришмоғимиз керак. Бизнинг ишончимиз 6у дунё, у дунё бўлиб, охират кунига иймон 
келтирамиз.
Энди шуни билмоқ лозимдирким, 
бу дунё ишларини Аллоҳ таоло бутунлай сабабга богламишдир. У 
дунё ишлари бўлса, Қуръоннинг айтишича, сабабсиз, худо қудрати билангина пайдо бўлур. Ҳаёт 
оламидаги дунё ишлари заррадан Қуёшгача, барча нарсаларнинг бўлиши ва бўлмаслиги бари сабабга 
боглиқир. Таваккал қилиш, яъни, Аллоҳга топширишни эрса, инсон тоқатидан ташқари, қўлидан 
келмайдиган ишлардагина шариат буюради. Шундоқки, деҳқон ерни танлаб ҳайдайди, бутун 
шароитларини бажарган сўнггида тупроққа уруг кўмади. Аммо тупроқ ичидан уни ундириб чиқариш 
унинг иши эмас. Бу тўгрида таваккал қилиб туришдан бошқа чораси йўқдир. Бизнинг бу сўзимиз 
ҳаммага тушунарлик бўлганликдан, дунё ишларини мусулмонлар, албатта, шунга таққос қилишлари 
лозимдир. Пайғамбаримиз айтдилар: «Мусулмонлар дунёда яхшилик кўрсалар Аллоҳга ҳамд айтсин. 
Агар ёмонлик кўрар эканлар, ўзларидан кўрсин, қилмишлари уларга қайтарилмишдир».
Оят, ҳадис, худо, пайғамбар сўзи мазмунича тўхталган ҳукм шулки, исломият шароитларини 6утун 
бажариш шарти билан дунё ишларида моддий, маънавий томондан замонавий асбобларини тўлиқлаб 
қўлга келтириш мусулмонлар учун фарздир. Агар бу ишни юзага чиқариш учун юз шарти бўлар экан, 
шулардан тўқсон тўққизини бажариб, бирига келганда узрсиз уни қолдирса, шариат олдида хиёнат 
қилган бўлиб, шу ишда жиноятчи ҳисобланади. Чунки, ҳаёт оламига қурган Аллоҳ қонунини бузиб, 
яхши сақламаган бўлади. Қайси нарсанинг салбий, ижобий бўлиши бўлмаслиги сабаблари тўлиқланар 
экан, кимнинг қўлидан бўлса ҳам, у нарсанинг юзага чиқиши аниқланмишдир. Биз мусулмонларга ҳам 
шундай ишониш лозимдир. Чунки, бир ишнинг пайдо бўлиши учун, унинг сабаблари тўлиқ қўлга келар 
экан, уни юзага чиқариш Аллоҳнинг ҳаёт оламига қўйган қонунидир. Қуръон тилида буни «одатилло, 
суннатилло», яъни «Аллоҳ одати, Аллоҳ йўли» деб айтилади.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling