Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Шунинг учун ёш қари демай ватанпарвар, миллатсевар ўзбек олимлари ўзларининг келажак авлодлари олдидаги энг муқаддас вазифаси деб билиб, бу хизматни эсларидан сира чиқармасинлар! Бир миллат ўз ҳаётий ҳуқуқларини керакли шароити билан қўлга келтириши учун, у миллатнинг олий ҳиммат ўгиллари фидойиларча мол-жонини аямай, бу йўлда ҳар қанча .қийинчилик чиқар экан унга қарши кўкрак кериб, чидамлиқ билан иш олиб борар эканлар, ана шундагина ҳақиқатни юзага чиқариб, ўз мақсадларига эриша оладилар. Ҳиммати ўзидан ошмаган олимларнинг бутун қилган ҳаракатлари ҳайвонларча қорин тўйгазишгагина богланган бўлиб, улар иродасиз, инсон суратлик жанивор лардир. Ўз тилларини унитиб, муқаддас динларини ҳаммадан илгари ташлаган ҳолда, улар илон огзига келган қуёндек ютилишга яқин турадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом «Киши қайси халқ тилини ўрганиб, илмини олса, унинг тузогига тушмай, зиён заҳматдан ўзини қутқара олади», дедилар. Бундай бўлгач, тил ўрганиб, ўқув ўқитувдан кутилган бизнинг биринчи мақсадимиз: бутун дунёга танилган Ватанимиз Турон Туркистон тарихини қоралашлардан сақлаб ва ҳам келажакдаги авлод наслларимизни селдек келаётган босқинчиларга ютилишидан қутқаришдир. Агар шундай қилинмас экан, иймонликлар худо олдида жавобга тортилиб, бошқалар эса, сўнгги авлод болаларимиз тилида туганмас лаънатга қоладилар. Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Золимлар томонидан ноҳақ олинган шунча кўп қирғизлардан ёлғиз «сўпочи чолдан бошқа ҳеч ким қутилолмади. Айниқса, бетобликга учраган ёши улуғ кишилардан ҳеч ким қолмади. Бунинг устига ўзларига қарши гумон қилиб, ер ости камераларида сақланмиш мазлумлардан қоронғу тунлари, олдиндан қазиб тайёрлаб қўйилган чуқурларнинг лабига келтириб, отилгаn чопилганлар ҳам оз эмас эди. Шу каби оғир кунлар бошга тушганида яхши ёмон кўзга кўриниб, дўст душман шунда ажрайди. Эр керакким, шундай оғирчилик кунлари торчилик ерларида кишиликни йўқотмай ўзини тута билсин. Б а й т: Яхшилик кунларда барча дўст бўлур, Қора кун тушганда кимдир ожиз ўлур. Шундоқ қийинчилик билан Пишпек ер ости турмасида ётқанимда менга жон куйдириб, вафодорлик билан хизмат кўрсатувчилар Сўқулуқ тунгонларидан Довудҳожи, Маъсудҳожи, Маъсудохун бошлиқ шогирдларим эди. Бу тарих ёзилган кунлари қарасам ул вокеадан 38 йил ўтмишдир. Ҳозирги 1968 йил тарихида эса, ўша садоқатлик дўст шогирдларимиздан икки уч кишигина қолиб, бошқалари фоний дунёдан ўтиб, марҳум бўлмишдирлар. Биз учун мол жонини аямаган, худо учун дўст тутинган, вафолик шогирдларимиз эдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин! Ўша вақт турма тартиби бўйича ҳар ўн кунда бир йўли емак олишга рухсат берур эди. Шу куни бўлганида уч тўрт ердан овқат келгани устига, бирови оз деганда ўн кишига етарлик қилиб киргизур эдилар. Айниқса, тунгонларнинг манти, манпар, суюқош каби бошқаларникидан ортиқча лаззатли таомлари кўпдир. Шунга кўра бутун камерадагилар шу куннинг келишини кутиб туришарди. Айниқса, ички Русиядан қочиб келган руслар ичида соқоли кўксига тушган христиан руҳонийларидан бир поп бор эдиким, унга шунча кўп руслар ичидан биронтаси ҳам яхши кўз билан қарамас эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтган эканлар: «Уч турлик кишиларга раҳм қилмоқ керак бирови шулки, аввалда, бир қавмнинг ҳурматлик кишиларидан эди, сўнгра хорликка тушиб қолди. Иккинчиси бир киши бой эди, давлати қўлидан кетиб, чағай бўлиб қолди. Учинчиси шундай олимдирки, замонасида унинг илмини тақдирлайдиган одамлар, олимлар йўқ бўлиб, соф жоҳиллар ичида қолди. Мана шундай одамларга раҳим қилинглар»,дейдилар. Шунинг учун келган ош овқатларни етганича камера аҳлларига тарқатганимда ҳаммадан илгари ўша попга берар эдим. Ерлик немислардан ўқимишлик инженер бир йигит ҳам бор эди. Шунча кўпчилик ичида бошқага қарамай, мен билангина сўзлашар эди. Унинг айтишича, Париж дорилфунунини битириб, бошқа Оврупо тилларидан ҳам икки уч хил тил билган ҳолда, олий маълумотга эга бўлмиш экандур. Эрта кеч ташқарига чиққанимизда қўлтиқлашиб юрар, камерага кирганимизча мендан ажрамас эди. Бир куни менга қараб: «Ҳай дўстим, бу йиртқичлардан қутилсак киши гўштини ейдиган ер бўлса ҳам борар эдик, бу ваҳшийлар қадамлари етмаган пок жойларда икковимиз шу каби қўлтиқлашиб юрар бўлсак, бу каби виждон азобидан қутулиб, энг улуғ давлатга эришган бўлур эдик»,деб оҳ тортарди. Бунинг бу сўзидан қаттиқ таъсирланган бўлишим керакким, орадан шунча давр, 38 йил ўтган бўлса ҳам кўнглимдан кўтарилгани йўқдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling