Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Зоти яхши унутмас ҳеч қачон, Қайғулик 
кунлардаги йўлдошларин. 
Бизнинг сафардош эканлигимизни бу золимлар билмаган эдилар. Шунинг учун булар билан бирор ойча 
бирга туришиб, рўза кунларини ўтказдик. Бошқа ҳамсафарларимиздан кўзга кўринганларини қолдирмай, 
қамоққа олмиш эканлар.
Сўнгра, Отбоши Норин, Қўчқор, Жумғол томонлардаги қирғизлардан бойманап баҳонаси билан, кўзга 
кўринарли кишиларни қўймай, қамағали турди. Кўп бўлса, олти етти кишилик камерага йигирмадан 
ошиғроқ одам киргизди. Булар ичида умр бўйи бозор кўрмаган, улуғ тоғлар устида юриб мол боқишдан 
бошқани билмаган, ёшлари саксондан ўтган, бир неча қирғиз чоллари бўлғанларидек, 16 ёшлик бир 
қирғиз боласи ҳам бор эди. Тоғ тошларда от чопиб юрган ўйин боласи бирданига бундай даҳшатлик кунга 
қолишдан қаттиқ таъсирланиб, сочига оқ тушиб қолмишдир. Одам кўплиги, жой торлигидан кечаси икки 
тарафлама ётишга мажбур бўламиз. Оёқларимиз толиққанида узатиб юборур бўлсак, бир бирларимизнинг 
кўкрагимиз, қўлтиқларимизга кирганидан уйқимиз қочади. Бу ўриннинг қийинчилигини кўриб, аччиғини 
татимаган кишилар қайдин билсунлар бунинг азобини! «У дунёдаги яхши ёмон ишларнинг нусхаси, бу 
дунёда ҳам бор», деган сўзлар диний китобларимизда ёзилмишдир. Шунга кўра, оқил одамлар бундаги 
турлик ёмон муомалаларни, ёмон ахлоқсиз кишиларни кўргач, у дунёда бандалар учун тайёрланган Томуғ 
(дўзах) азобини эскариб, ибрат олишлари керакдир. 
Б а й т: 
Оқил одам ҳар ишдан ибрат олур, Қайси 
ҳол ичра турса фойдаланур. 
Турма тартиби бўйича ҳар куни камерани супуриш, параш кўтариш каби хизматларни навбати билан 
бир одам бажариб туриши лозимдир. Кекса, қари одамларнинг кезиги (ўрни, навбати) келганда уларнинг 
хизматларини кўпинча ўзим қилиб турдим. Одам боласи ҳар ишга чидаёлса ҳам, бекорчиликга 
чидаёлмайди. Шунинг учун пайғамбаримиз: «Бекорчи, соғлом йигитларни Аллоҳ душман тутади, ишчан 
қариларни дўст кўради. Бузуқчилик, фитна фасод ишлар кўпинча бекорчилардан чиқади», дедилар. 
Айниқса, тоғ тош, далатуздан (текислик, пастлик жой) келган қирғиз қозоқлар диний этиқодлари бўш, 
ўзлари очиқ ҳаво, кенг далаларда униб ўсганлиги учун бундай оғирчиликларни кўп кўрмаган, турма 
машаққатларига чидами йўқ бўладилар. Шу сабабдан вақтлик бўлса ҳам, орти нима бўлишига қарамай, 
имконият борича қутулиш чорасига киришадилар.
Мана шу ҳолдан фойдаланиб, халқ ичидаги ўнг-сўлини пайқайдиган, кўзга кўринарли кишиларнинг 
кўпларини бу маккорлар ўзларига жосус қилиб, бурунларидан боғламиш эдилар. «Душман қўли билан 
илон бошини янчи, ўлса ҳам сенинг фойданг, чақса ҳам сенинг фойданг», деган мақол сўзи буларнинг 
шиорлари эди. Бу виждонсизларнинг баъзи бир қўрқоқлари ўз ҳимоялари учун бошқалар устидан ноҳақ 
сўзлар келтириб, кўп одамларнинг ёстиғи қуришига сабаб бўлдилар. Ёлғиз шаҳар, қишлоқ, маҳалла 
кўйларида эмас, балки ҳар бир оилада ҳам, жосуслик балоси бошланмиш эди. Бундан чиқаётган фитна 
фасод ишлар, ҳар томонлама халққа бўлаётган жабр зулмлар кўплигининг ҳадди ҳисоби йўқ эди. Шунинг 
учун бу Туркистон халқларидан, айниқса, кўпчилиги мазлум мусулмонлардан ер ости, ер устидаги бутун 
турмаларини тўлдирмиш эдилар.
Бу каби ҳеч бир даврда кўрилмаган ваҳшатли даҳшатли азоблар совет ҳокимияти қурилган кунидан 
бошлабоқ давом этмоқда эди. Шундай қилиб, ортиғи билан 6 киши сиғарлик камерада 20 чоғли киши энг 
оғир аҳволда бир ойдан ошиқроқ ётдик. Сўнгра турма одати бўйича камера алмаштириш иши бошланиб, 
мани тўққизинчи уйга кўчирди. Қарасак, бундаги кўпчилик илгаригига қараганда неча баробар ортиқроқ 
эди. Шу жойга чиққан кунимиздан бошлаб, Тўқмоқ, Пишпекка қараганда узоқ яқиндаги қирғизларнинг 
бой манапларини қолдирмай келтириб, бизнинг устимизга қамадилар. Булар ичида Саяқ уруғидан ёши 
саксондан ошган туркман оқсоқоли бошлиқ, ёшлари етаёзган Кукумбой, Қурмон деганлар бўлиб ва ҳам 
шулар қаторида ҳар уруғ қирғизларидан исми чиққан, атоқлик манаплари кўп эди. Булар эса, ер ости 
камераларида кўпчилик билан беш ўн кун ёткандан кейиноқ, ҳавонинг бузуқлигига чидаёлмай ишигали 
турди. Охири булардан юқорғи саксон ёшлик туркман оқсоқол бошлиқ қанча кўп кишилар шу ғариблик 
турма азобида вафот топдилар. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!
Шунча кўп қирғизлар ичида саксон тўрт ёшлик бир чол киши қутулиб кетди. Бу эса Отбоши Норин 
томонидан келган, мол боқишдан бошқани билмаган, худо яратганича қолган, бир мўмин эди. Ундан ким 
сўз сўраса, ўз тилича айтиб «Барм ишти сўпом иле билетқу», деб қўяр эди. Бу сўзига мендан бошқа ким 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling