Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
эрталаб изимизни топишолмай, бошқа йўл билан ўтиб кетган деб гумон қилиб, кетларига қайтган эканлар. Шу баҳона бўлиб уларнинг ноҳақ зулмларидан бизларни худо қутқармиш эди. Иккинчи куни эса, у сойдан кўчиб, Челак довони туюғидаги қалин қарағай ичига кириб, омон олмоқчи бўлиб кетаётганимизда, Иссиқкўл бўйидаги қирғизларнинг оқсоқолларидан бир неча кишилар оқ байроқ кўтаришиб олдимизда кўриндилар. Қарасак, булар бизни йўлдан қайтариш учун бйр қанча алдов ёлғон ваъдалар билан ҳукумат томонидан юборилмиш кишилар экан. Қочоқлар ичидаги чоғайларга (камбағалларга) тарқатиш учун бир мунча тайинланган нарсалар ҳам бор. Буларнинг сирти тотлиқ, ичи заҳар сўзларига беш олти одамдан бошқа кўпчилиги алданиб, қайтишга мойил бўлдилар. Шу билан келган йўлимизни қолдириб, Суттибулоқ ошуви орқалик иккинчи йўл билан, отларимиз ориқлаган, ўзимиз хориб чарчаган ҳолда, Иссиқкўл усти Бойсоврун яйловига қайтиб келдик. Бу ерда саяқ уруғи қирғизлардан ота қадрдонларимиз кўп эди. Ҳар қайсилари бизни чақириб, зиёфат қилгани туришди. Танимиз соғ бўлса ҳам, кўнглимиз тинчсиз бўлғанликдан, емак ичмагимиз ўзимизга татимас эди. Шу ерда уч тўрт кун турганимиз сўнггида, қирғиз йўлдошларимиз ҳар қайсилари ўз эл-юртларига тарқалиб кетдилар. Булар ичида кўзга кўринган беш олти киши бошимизга тоғ ағдарилгандек, нима қилишимизни билмай ҳайронликда қолдик. Ахири, маслаҳат билан Тўқмоққа қайтмоқчи бўлганимизда ўзим йўлдошларимдан ажраб, фалон жойда топишайлик деб, уларни кечалаб йўлга солдим. Бу ер билан Тўқмоқнинг оралиғи икки юз чақиримча бор эди. Сўнгра қадрдон қирғизлардан бир йўлбошчи олиб, кўл бўйлаб ёлғизоёқ, ёширин йўл билан уч кун юрганимизда Иссиқкўлдан 30 чақиримча йироқликдаги Майдонтол деган қалин тўқай ичидаги Ирисбек қирғизнинг уйига келиб тушдик. Бу киши эрса, худо раҳмат қилсин, бизнинг энг ишонимлик дўстларимиздан бўлиб, бунинг қўлида 200 дан ортиқроқ тул қўйимиз бор эди. Мусулмончиликка ихлослик, хиёнати йўқ, бизга муҳаббатлик яхши киши эди. Биздан илгари кўришган йўлдошларимиздан бўлган воқеани эшитгач, келишимиз учун тайёргарлик кўриб, ҳеч кимга туйдирмай, қалин тўқай ичида ёлғиз уй тикиб, бизни кутиб ётмоқда экан. Бу ерда уч тўрт кун ётиб ҳордиқ олғанимиз сўнггида, киши йўқ тоғ йўллари орқали юрганимизча, орада бир қўниб, эртаси тонгга яқин Тўқмоққа келдик. 1930 йили сентябр ойининг ўн бешларида шу хатарлик сафарга чиқиб, 20 кундан ошиқроқ тоғу тош, қору музлар орасида меҳнат машаққатларга қолиб, ахири қазодан қочиб қутулиш имконияти йўқлигидан, тақдирга бўйинсунишдан бошқа чора тополмадик. Бу раҳмсиз золимлар зулмидан қочиб, суюмлик она Ватанимизни ташлаб ва ҳам бутун ҳаётимиз ҳосили ўз оиламиздан ажраб, ҳасратлик кўзларимиздан қон ёшларимизни оқизган ҳолда кетган бўлсак ҳам, олдимиздаги эркин озодлик оламига чиқиш умиди билан улуғ тоғлар устида анчагина кўнглимиз очилиб, руҳимиз кўтарилмиш эди. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling