Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
қулоқ солсин! Бир куни яна шу юқорғи сўзини гапирганида «сўпом» дегани нима дегани экан, «субуҳона» 
дегани бўлмасин, деб ўйланиб қолдим. Ҳар куни эрта кеч турма одатича икки вақт ҳаво янгилаш учун 
бутун қамокдагиларни турма саҳнига чиқарадилар. Чиқариш вақти бўлиб, эшиклар шарақлаб очилиши 
билан, тор қўрода қамалиб ётган ҳайвонлар каби, ўзларини эшикка уриб, ташқарига чиқишга 
интиладилар. Бошқа нима қилиш керак, бир нафас бўлса ҳам камера сассиқлигидан қутулиб, қуёш юзини 
кўриш, соф тоза ҳавода ўлтириб, бошқа камерадан чиққан мунгдошларимиз билан кўришиш биз учун энг 
керакли нарса ҳисобланур эди. Чунки, ортиғи билан 15 кишилик ўринга 50 кишини қамагандилар. 
Ҳамманинг юраги ғам қайғу билан тўлган, бунинг устига турма тозалиғи ночор, баъзи одамларнинг тан 
саломатлиги яхши кутилмаган. Шу хил сабабларга кўра сассиқчилик, ифлосчилик қўпганликдан ҳаммани 
бит босган эди.
Шундай қилиб, камерадагилар шошилинч билан чиқаётганларида ҳар киши ўзи билан бўлиб, ёлғиз 
қолаётганини кўргач бояги «сўпом»чи чол: «Ҳай балдар, мендағи қудайдин жариғин кўрайин, мени 
таштамангдар», деб қаттиқ қичқирди. Қарасам, шунча кўп қирғизлардан бирорта одам унга қайрилиб 
қарамагач, мен келиб қўлтиқлаб ташқарига олиб чикдим. «Сўпом»нинг ҳурмати учун бошқа кунлари ҳам 
«сўпом»чига қўлимдан келган ёрдамимни аямадим. Шу билан уч тўрт кун ўтгач, бунинг ҳам соғлиғи 
бузилиб, саломатлиги йўқола бошлади. Қўл оёғи тулумдай (дум-думалоқ)
бўлиб ишигани тургач, ўз оёғи 
билан ташқарига чиқолмай қолди. Бир куни камерада навбатчилик гали менга келмиш эди, қарасам, 
камерани супураётганимда чолим йиғини бошлаб: «Айланайин сўпом, мени ташлаб қўйдингми», деб 
қайғулик кўзларидан ёш тўкиб, шу сўзни икки-уч қайтарди. Шунда аниқ билдим, унинг «сўпом» дегани 
«субҳон» дегани экан.
Орадан 10 минут ўтар ўтмай, юқорида ўтирган жаллодлар бошлиғидан бирови тездан туша келиб
қўлидаги қоғозга қараб, ҳаммани текшириб бўлғач, югурганича юқорига чиқиб кетди. Хиёл ўтмай яна 
қайтиб тушиб, ҳаммамизни қайта бошдан сўрағали турди. Кимнинг фалокати ариб, иқболи очилди экан 
дейишиб, мендан бошқа ҳаммалари жалдирашган ҳолда қарашиб турардилар. Менинг кўнглимда эса, бу 
чолнинг бояги қилган худога ноласи, отган ўқдек етган бўлиши керак эди. Шунинг учун «Кимни истайсиз, 
оти нима?», деб ундан тортинмай сўра-дим. Бошқалар эса, жаллод олдига келган ўлим кишисидек 
термилган ҳолда қараб турардилар. Ҳалиги одамни истаган экан. «Сўпом»чи чол шундай қилиб бўшаниб 
чиқиб кетди.
Ҳар бир мусулмон одамга Аллоҳ фарз килган иймон тақлидий эмас, балки ҳақиқий иймон 
эканлигини аниқ билишлари керак. Ҳақиқий иймонлик одамлар ҳақ йўлда чидамлиқ билан турадилар, 
ҳар ишга ҳаққоният кўзи билан қарайдилар ва шу йўлда ҳеч нарсадан қўрқмайдилар. Динсиз 
даҳрийлар даврида ўз кўзимиз билан кўриб ўтган тажрибаларимиз ҳам, тақлидий юзаки 
мусулмонларнинг ҳеч ишга ярамаслигини кўрсатди. Бундай одамлар жонларига эмас, балки 
турмушларига озгина зарар етгудек бир иш бўлиб қолиш эҳтимоли бўлар экан, бунга қарши диний ва 
миллий ҳиссиётларини бутунлай қурбон қилиб юборишдан тортинмайдилар. Бу дунё шайтонларига 
қарши туролмаган тақлидий иймон, охират шайтони, малъун иблисга қандай бардош беролади? 
Шунга кўра, ҳар икки олам давлатини қўлга келтириш учун юзаки эмас, ҳақиқий иймонга эга 
бўлишлик, ҳар бир мусулмонга Аллоҳ тарафидан буюрилган фарздир.
Дунё яралгандан бошлаб, ҳеч бир даврда ҳозирги замонамиздек ер юзини қоплаган улуг офатлик 
балолар халқ бошига тушган эмасдир. Чунки, инсон наси яратилгандан бери, ҳеч бир замонда худога 
ишонмаган динсизлар қўлига ҳукумат ўтмаган эди. Энди эса, бутун дунёнинг тенг ярим халқи ҳеч 
нарсага ишонмайдиган даҳрийлар ҳукмига ўтди. Буларнинг энг ёмон кўрган нарсалари худога 
ишонмоқ ва худо қонуни бўлган ҳақиқий инсоний қонунларга бўйсунмоқдир. Шунинг учун 
коммунистлар ҳокимиятни қўлга олган биринчи кунидан бошлабоқ, диний мактаб ва мадрасаларни 
бутунлай йўқотдилар. Шундан бери биринчи синф болаларидан бошлаб, энг олий юқори даражага 
еткунча динга қарши ташвиқот дарслари узулмай ўқитилиб келинмоқда. Ўз мақсадларига эришмоқ 
ва бошқаларни руслаштириш учун чиқарган байналмилал қонуни Крзогистон, Қиргизистон, 
Ўзбекистон ва умумий Ўрта Осиё халқлари устида юзда юз бажарилмоқдадир.
Бунинг бирдан бир сабаби эса, Масков маккорлари ўз давлатини мустаҳкамлаш учун бу 
ўлкаларнинг, айниқса, Ўзбекистоннинг нақадар буюк аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунишидур. 
Советга қарашлик бутун ўлкалар давлат таркибида гавда мисоли бўлсалар, улар олдида Ўзбекистон 
ҳаёт берувчи жон ҳукмида бўлиб ҳисобланади. Бизнинг бу Ватанимиздан нималар чиқмайди? Бу 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling