Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Шундай қилиб, 1931 йили бутун қишни шу каби ер ости камера азобида ўтказдик. Ўлимдан сургундан 
қолганларимиз зўрға ёзга улашиб чиққач, қурилиш ишлари бошланиб кетди. Ҳафта ўн кунда бир марта 
ташқаридан келган ҳалол овқатга қаноат қилиб, турманинг ҳаром таомларидан тотинмай, қуруқ нончой 
билангина турдим. Бунинг устига кеча кундузлаб ер ости бузуқ ҳавода ётганимиздан бўлиши керак, 
кундан кунга кучсизланиб, соғлиғим ночорлашишга бошлади. Шунга кўра иш сўраб, ташқарига чиқишга 
ариза бериб эдим, худо ўнглаб, ишга рухсат қилдилар.
Баҳор кунлари қоронғу камералардан ташқари чиқиб, очиқ қуёш, соф ҳаво, кенг майдонда тургач
ўзимни янгидан ҳаёт топиб, бошқа бир оламга келгандай сезар эдим. «Ва ин тауддув нематоллоҳ ла 
туҳсувхо», яни «Сизларга берган Аллоҳнинг неъматларини санаб тугатолмайсизлар», деган оятни ўқиган 
бўлсак ҳам, бунинг асли маъносини шундагина тушундим. Шундоқким, инсоннинг ҳар бир нафасида икки 
неъмат бордир. У ҳам бўлса тоза ҳавонинг кириши, бузуқ ҳавонинг чиқишидир. Бундай бўлгач, бошқа 
неъматларнинг ҳисобига қандай етгали бўлғай? Шу билан қурилиш ишларида бир қанча вақт хизмат 
қилиб юрдим. Хизматга чиқиш ярим қутулишдай бўлиб, эшитган оғайнилар деярлик ҳар куни йўқлаб 
туришдилар. Айниқса, уйғур Иброҳимохун новвой, ўлган бўлса худо раҳмат қилсин, унинг ҳафталик бир 
сават ёғлиқ кулчаси билан, бир чора (идиш, тоғора) мантиси, ё бир тавоқда палов оши узулмай келиб 
турди.
Бир куни кечқурун хизматдан қайтиб келганимда турмадагилардан бир киши қўлимни ушлаб туриб, 
«Сенинг палони немис дўстинг суд бўлиб, узоқ ерга 10 йилга сургун бўлмишдир. Менга топширдиким, 
«Ўзбек дўстимнинг қўлини тутқан ҳолда, менинг ёлқунлиқ саломимни еткур. Душман кўлида узоқ сафарга 
кетдим», демиш экан ва яна: «Қайғулик кўнглим остидан ўрин олган унинг муҳаббатини умр бўйи 
сақлашга ваъда бераман», демиш эди. Мен ҳам 6у воқеадан 37 йил кейин, яъни 1968 йили унинг сўзини 
эскариб, тарих юзида қолдиришим билан муҳаббат аҳли ким бўлса ҳам, менинг олдимда нақадар улуғ 
ҳурматга эга эканлигини очиқ кўрсатдим.
Б а й т: 
Муҳаббатдан кўнгуллар нурға тўлғай, Саккиз 
жаннат онингдин ҳосил ўлғай. 
Ундан ажраган сўнггида уч тўрт ойлаб ўз одатим бўйича ишчанлик билан турлик хизматларда бўлдим. 
Қамалган кунимдан бошлаб, бирор марта бўлсин мени сўроққа чақирмадилар. Бирга қамалган сафар 
йўлдошларимни уриб сўкиб, турли қийновлар билан сўраган бўлсалар ҳам, илгари кейин Аллоҳ мени 
бундай ишлардан асрамиш эди. Лекин ишнинг қаттиғлигидан ҳафтада бир кун дам олишдан бошқа 
кунларда иш вақти 12 соатдан кам эмас эди. Шундай оғир меҳнатлар остида 4 5 ой ишлатган сўнггида 
бирданига бизни сиёсий идора қарамоғидан катта турмага кўчирмоқчи бўлди. Бизни ишга чақиришган 
кундан бошлаб, қўра ичига тикилган кийгиз ўтовларда ётардик. Яна шуларни ўзимизга кўчиргизиб, турма 
қўрасига тиктиргач, бизни камерага киргизмасдан уларни ётоқхона қилиб бердилар. Бу ернинг 
қийинчилик аҳволини кўрганимиздан кейин илгари кўрган меҳнат машаққатларимиз биз учун роҳат 
кўрилмиш эди. Чунки, пайғамбаримиз айтишларича: «Кимга бир мусибат етса, унга сабр қилмоқ керак, 
ундан ёмонроғи бўлмагани учун шукр килиш лозимдир». Шу билан 6у жойда ҳам ишга бориб келиб юриб, 
бир икки ой ўтказган бўлсак ҳам, одам кўплигидан кўп қийинчилик остида туриб эдик.
Шу орада бизнинг устимиздан ҳукм чиқардилар. Шундоқки, ҳамсафарлардан мен билан бошлиғимиз 
Назирқулга 10 йилдан, яна бировимизга етти йил, қолганлар эса бўшатилмиш эди. Бўшаганлар 
суюнишган, қолганлари, айниқса, бизга ўхшаб оғир кесилганлар ичида йиғлаганлар ҳам бор эди. Кесим 
(жазо, ҳукм қарори)
қоғозини қўлимизга бергач, ўқитиб қарасак, жазони ижро қилиш иши Тошкентдаги 
конқлагер ихтиёрига топширилмишдир. У ерда эса қирқ беш мингдан ортиқ одам борлиғини онгламиш 
эдик. Келган мазлумлар ҳар қандай йироқ сургунга кетар эканлар, шу лагер орқалиқгина юборилар экан. 
Сибирнинг энг йироқ, энг совуқ ерлари Славка ва Архангельск каби жойларига ҳукм бўлган кишилар ҳам 
шу ўриндан узатилур экан. Бу жойларнинг ҳайбати қулоққа кўп киравергач, инсончилик кўнглимга турлик 
хаёллар келиб, бундан қутулиш чорасига киришдим. Тоқатдан ташқари ишлардан қочиш пайғамбарлар 
суннати бўлса ҳам, қутулиб кетиш қийин бўлганликдан узоқ ўйланиб қолдим. Ўз ўзимга: «Менинг нима 
гуноҳим учун ўн йил бердилар», дер эдим.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling