Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
ҒУЛЖА ШАҲРИ Энди золимлардан қочган кунларимизда биз учун вақтлик бўлса ҳам бошпана бўлган Ғулжа шаҳри, Или ўлкаси устида оз кўп тарихий маълумот бериб ўтишни лойиқ топдим. Ҳамма ёққа оти чиққан шу кунги Ғулжа шаҳрининг биринчи биноси, у ерларни Хитой хонлиги манжурлар босиб олиш даврида тикланмишдур. Ундан олдин, Чингиз чиқишидан тахминан юз йилча илгари, шимолий Хитойда инқилоб қилиб қўзғолон кўтарганлар мағлубиятга учраган сўнггида Гурхон деган бошчиси ўзига тобун кишилари билан тўғри ғарбга қараб чекинмиш эди. Или ўлкасига келгач, бу ернинг суви мўл, ҳавоси келишган, атрофи кенглигини кўриб, яна Марказий Хитой Ўрта Осиё улуғ йўли устига тушганлигидан, ҳар томонлама унинг аҳамиятини тушуниб, шу ерда Илихо шаҳрини қуришга киришади. Сўнгра Амударё бўйидан бошлаб Ғарбий, Шарқий Туркистон, Фарғона мамлакатларини қўлга келтургач, Ўрта Осиёга подшоҳ бўлиб, бу ерларда саксон неча йил салтанат сурмишдур. Бунинг давлати завол топиб Илихо, Болосоғун шаҳарларининг пайдо бўлиш воқеалари эса, бу китоб бошида ёзилган эди. Шунинг учун бу ўринда қайтаришни лозим топмадим. Гурхон давлатчилиги завол топиб, тахминан қирқ неча йил ўтган сўнггида, бутун дунёни титратган Чингиз даҳшати бошланиб, жаҳон чопули натижасида олган мамлакатларини тўрт ўғлига бўлиб, тақсим қилмиш эди. Ҳозирги Ўзбекистон, Шарқий Туркистон билан ўртанча ўғли Чиғатой баҳодирга берилмишдур. Илгарги Туркистон одати бўйича, Чиғатой баҳодирнинг салтанат тахтига биринчи ўлтириши қорахонийлар пойтахти Талас (Жамбул) шаҳрида бўлган. Кейинчалик уни Или ўлкасига кўчириб, шу кунги Ғулжа шаҳридан саксон чақиримча бўлган «Қўрғос мозор» деб аталган Олмалиғ шаҳрини пойтахт қилмишдур. Мана шу кундан бошлаб, Олмалиғ шаҳри Чиғатой хонларига пойтахт бўлиб келди. Бу оила ҳукмдорларининг энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхон вафот топгач, уни шу ерга қўйдилар. Лекин бу кунларда Олмалиғ деган эски оти унутилиб, Қўрғос мозор деб аталмишдур. 1945 йили топилган олтин кумуш танга ақчаларида араб ҳарфлари билан «Зар Олмалиғ» деб ёзилган сўзларни ўзим ўқимиш эдим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling