Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Ҳижрий 762 да чингизийлардан Олмалиғдаги Тўғлуқ Темурхон бутун Турон Туркистон ўлкасини ўзига қабул қилган сўнггида, ўғли Илёсхўжани уларга хон, Темур султонни унга вазир белгилаб, ўзи эса пойтахти Олмалиғга қайтмиш эди. Шаҳар ноз неъматларини татишмаган, турмуш маданиятидан янгигина баҳра ола бошлаган, хонлари бошлиқ Чийна амирлари бирданига Турон каби жаннат мисоллик жойларга эга бўлганликларидан ҳар томонлама маишатга берилиб, ўзларини тўғри тутолмадилар. Бунинг устига хон бўлмиш Илёсхўжа бир мамлакатни бошқара билгудек ақл сиёсати бор, ишга ярамлик киши эмас эди. Хаиқарлик хонлари ўзларига қўшилиб ёрдамчилари бўлгач, унга суянишиб, киши айтишга жирканарлик зулм, хиёнат ишларини қилишга киришдилар. Бироқ улуғ хон томонидан вазирлик мансаби берилган султон Темур ёшлигидан тортиб диёнатпарвар, адолатсевар бўлгани учун қаттиққўллик билан уларни бу зулмларидан қайтаришга турди. Темур султоннинг инсонпарварлик билан қилган бу ишига у ахмоқ золимлар чидаёлмай, унинг устидан йўқ туҳматлар қилишиб, «Темурнинг бизга бўйсунғуси келмайди, кўп ишларда бизга тўсқинлик қилади, у ўзи хон бўлғуси бор, бутун мамлакат халқи уни яхши кўриб ёқлайдилар. Улуғ хоннинг кичик хон ёрлиқларига эътибори кам бўлганлиги сабабли бизнинг ишларимиз кўп олға кетмаяпти», дейишиб, шунга ўхшаш, хоннинг ғазабини қўзғайдиган сўзлар ёзилган ҳолда пойтахт Олмалиғга арз туширмиш эдилар. Буни кўргач, Тўғлуқ Темурхон шарқдаги чингизий хонлари ичида биринчи бўлиб исломни қабул қилган диндор, ақллик киши бўлса ҳам, Ўрта Осиё хонлигини қўлдан чиқармаслик учун, ақлга қарши ўлароқ, Темур султоннинг ўлимига буйруқ юборади. Бу хат янгидан иш бошлаган Темур султон қўлига тушиб қолади. Бунинг устига ваҳшиёна равишда қили-наётган мўғуллар зулмига чидаёлмай бутун Бухоро, Фарғона уламою машойихлари: «Агар бизларни Тарағай баҳодир ўғли Темур мўғуллар зулмидан қутқарар экан, биз унинг бошига тож қўндириб, олтин тахтга миндирган ҳолда ўзимизга шаръий подшоҳ кўтарамиз», деган бутун халқ тилидан шаръий фатво чиқариб, Темур султонга топширмиш эдилар. Бунга кўра бу жаҳон қаҳрамони, ислом оламининг улуғ қўмондони, буткул турк улусининг фахрланарлик буюк султони, Қуръондаги «Аллоҳга ва унинг пайғамбари Муҳаммадга ва ҳам ўзинглардан бўлган подшоҳларга итоат қилинглар», деган Аллоҳ ҳукмича, Туркистон ва бошқа бўйсунған мамлакатларга ҳақиқий шаръий ва қонуний подшоҳ эканлиги шак шубҳасиздир. Буюк воқеалар орқалик бу қаҳрамоннинг бутун оламга атоғи чиқиб, донғи кўтарилиб, бутун дунё халқи тилларида унинг тарихи достон бўлгандур. Ўзининг кимлигини танитиб, унинг ким эканлигини билдирувчи туркий тилида ўзи ёзган «Темур тузуклари» ва бошқа қонуннома асарлари эса бу қаҳрамоннинг қандайин улуғ доҳий эканлиги учун, энг кучлик гувоҳлардир. Шундай бўлғач, қайси бир кишилиги йўқ, ўз шарафини билмаган, бу гавҳарни қора тошдан ажрата олмаган олчоқ одамлар, маданият ташландиқлари, инсофсиз ёлғончи ялоқчилар, ўзларининг ифлос таъна тилларини бу қаҳрамонга теккизиб, унга зиён еткиза оладилар?! Б а й т: Жарқаноқ йўқ дер экан ёғду қуёшнинг нурини, Қанча кўп айтганларидан нури кам бўлмас қуёш. Кўрлар бозорида йўқдир сўровчи сурмани Дарди йўқлардин топилмас кўзларида томчи ёш. Аслида жавҳар кўран эрмас экандур ҳар киши, Қайда билгай парқини гавҳармидур ё қора тош. Илму ҳикмат дурларини сочма нокас олдида, Кирма, ул мажлисгаким, ифлос оёғлар бўлса бош. Гул ҳиди сассиқ эмиш ўсроқ қўнғизлар бурнига, Сўзи сассиқдан йироқ юр, хоҳ қаридур, хоҳи ёш. Узма умидни Соғуний, етказур Тангрим сани Тарқалур олам аро бир кун ҳақиқат бўлса фош. Илгари кейин менинг бу китобимни ўқувчиларга маълум бўлғайким, Темур султонни ёқлаб юқоридаги сўзларни ёзишимнинг сабаби шулки, жаҳонгирлар бошлиғи қаҳрамон Темур султон 36 йиллик салтанат даврида, қисқача бўлса ҳам қондурғудек ўз таржимаи ҳолини ёзмиш экан; унга қўшимча қилиб давлат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling