Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
оёғимда ишламчи (ишчи) этиги. Мени бу ҳолда кўргач, ичлари оғриганликдан кўнгиллари қайғуриб, кўзлари ёшланмиш эди. Кўришмаган, қулоқ ошиқ дўстларимиз ҳар ерда кўп бўлгани учун, менинг келганим буларга байрам кунларидек кўриниб, туққан билганлар узоқ яқиндан ҳафта ўн кунлаб узилмай келгали туришди. Уч кун ўтмай туриб, бош оёқ кийим кечакларимиз янгиланиб, ёр дўстларимиз томонидан зиёфат чақириқлари бошлангани турди. Шу ер одати бўйича Турдохунбек бошлаб бизнинг ҳурматимизга бутун Ғулжа бой савдогарларини, қози, муфтий аълам, охунлари бошлиқ кўзга кўринарли кишиларни чақириб, бир улуғ зиёфат ўтказди. Бунинг туганчисида боши кимхап тўн, оёғи тоза нарсадан кўйнак иштон, тўққиз кийимлик бир бўғчага (тугин) тугилган, устига от туёғидай ёмбу (қуйма олтин) қўйилган тортуқни халқ кўзида келтириб, менинг олдимга қўйди. Шу билан бирга бойлар орасида зиёфат бошланиб кетиб, яна бир икки жойларда ёмбуси билан тўққизланган тортуқлари бўлди. Лекин, ойларча, балки йилларча давом этган шу каби катта зиёфатларда кўрган ҳурмат, сий сифатлар кўнглимдаги дардлик жароҳатларимга шифо бериш эмас, туз қўйгандек бўлиб сезилмокда эди. Чунки, катта кичик бой савдогарлар, муфтий аълам, охунлар бошлиқ бутун халқ ғафлат уйқусида ётган, жаҳолат балчиғига бутунлай ботган эдилар. Бунинг устига иқтисодий тузоқ қопқонлари ҳар қадамда, ҳалокат чуқурлари пардаланган ҳолда ҳар ерда қазилмиш эди. Ҳеч қайсилари бунга парво қилмасдан, булар атрофида парвонадек жон қурбон эдилар. Айниқса, булар овуни кўрган, тузоқларига тушиб, узишиб қочган, бой савдогарларнинг кўра била туриб қилаётган ишларига қараб: «Кўргилиги бўлса кўзи кўр бўлар экан», дейишга мажбур эдим. Шундоқ бўлса ҳам оғир кунларимда кўнглимни кўтариб, мен учун хизмат кўрсатган дўстларимни Аллоҳ раҳмат қилсин! Бу воқеадан 37 йил ўтган сўнггида, бу тарих ёзилаётганида, юқорида айтилмиш аҳбобларимиздан икки уч кишигина қолиб, бошқаларининг эса ҳаёт оламидан кўзлари юмилмишдир. Уз вақтида уларга ёрдамим етмаган бўлса ҳам, руҳларига фотиҳа ўқиб, қилган яхшиликларини унутмаганлигимдан тарих юзида эскариб, 6у ўринда ёздим. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling