Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
тутиш тартиблари, аскарий ясоқинтизом қонунлари тўпламини ҳам ёзиб, уни «Темур тузуклари» деб 
атамишдир. Темур томонидан ёзилган бу асар, аслида, ўз тили туркча ёзилган бўлса ҳам, сўнгги Бобур 
авлоди замонларида форсчага таржима бўлмишдир. Бу «олтин китоб» ўз замонасига кўра сиёсий, ҳарбий 
ясоқлар қонунномаси бўлганлиқдан, Темур шаҳзодалари уни қизғанишиб, ёшириб сақламиш эдилар. Тахт 
талашган шайбонийлар темурийларни енгандан кейин, мирза Бобур подшоҳликдан ажраб, хазиналарини 
ташлаб қочган бўлса ҳам, унга раҳматлар бўлсин, бу китобни у душман қўлида қоддирмай олиб кетмиш 
экан. Бироқ Ҳиндистонда узун йиллар давлат тутган
унинг набиралари турк тилини унутиб, мажбурий 
равишда урду, форсий тиллик бўлганликлари учун боболари Темур султон асари «Темур тузуклари»дан 
фойдаланмай қолмиш эдилар. Шунга кўра, бу китобни у авлоддан қайси бирови экан, форсчага таржима 
қилишга буюрмиш эди.
Бу гавҳар китоб илк вақтида ёширин сақланиб, сўнгги кунлари эса форсча бўлиб қолгани учун, шу 
кунларгача ўз улуси, ўз меросхўрлари ундан фойдаланиши буён турсин, балки, Темурнинг бундай китоб 
ёзганлигини, баъзи ҳақиқий тарихчилардан бошқа, ҳеч ким билмаган эди. Мана шундан фойдаланган 
душманлар ва ҳам уларнинг ялоқчилари бу жаҳон қаҳрамони ҳақида ҳар турлик ақлдан ташқари ноҳақ 
туҳмат сўзлар ёзиб, матбуот орқали бутун халқ ичига тарқатмиш эдилар. Ўз тарихини танимаганликдан 
буларга қўшилганлар орасида ўз шарафини билмаган, олимсифат ерлик ахмоқлар ҳам оз эмас эди.
Шунга кўра «Темур тузуклари» номли бу қаҳрамон асарни қўлга келтириб, 1962 йили форсчадан ўз 
тили туркчага таржима қилдим. 1967 йили Ўзбекистонда янгидан чиқа бошлаган «Гулистон» журналида 
босилиб, бутун Ўзбекистон халқига тарқалгач, ўз тарихини тушунмаган Тожикистон «олимлари» аталмиш 
кишилар томонидан таржима устида ва ҳам Темур султон ҳақида ноҳақ ҳужумлар бошланган эди. Унга 
қарши биз ҳам суякка санчилғудек ақлий ва нақлий далиллар билан жавоб қайтариб, ҳаммани 
қаноатлантирган сўнггидагина, уларнинг эшаклари лойга ботиб, ўзлари таслим бўлдилар. Ўша ботқақ 
ўйларида ўзлари тутқалоқдан толласлаётқан чоғларида, шу ёзаётган «Туркистон қайғуси» тарихи 
воқеалари Темур устига етгач, у адабсизларнинг аҳмоқона сўзларини эскариб, ўқувчиларни шубҳадан 
чиқариш учун бу ўринда ёздим. Тарих ёзувчилар яхши ёмон, бўлган ўтган воқеаларни бўлганичаборича 
ҳақиқати билан ёзиб қолдиришлари уларнинг ўз вазифалари бўлганлиқдан, бу ҳам фойдадан ҳоли 
бўлмаса керак.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, Темур султоннинг улуғ ҳиммати, унинг чекинмас чидами 
орқалик бутун Турон Туркистон мусулмонлари мўғуллар зулмидан қутулган бўлсалар ҳам, иккинчи бу 
томонлардан умидлари узилиши учун қочганлар орқасидан тақамиш қилиб қувлагани турди. Толас, 
Мерки, Ашмара орқали ўтказиб, шу сурганича Иссиқкўл, Қоракўл, Қарқара йўллари билан Текасга тушди. 
Бу ердан қувлаганича Оқсув, Кўксув, Ағиёз ошувларидан ошиб, мўғуллар орқасидан юриб ўлтириб, улуғ 
Юлдуз яйловига етиб тўхтади. Қараса, қочган мўғуллар бу ерда ҳам туришолмасдан, Илёсхўжа аскарлари 
туштушга тарқалиб қочмиш эдилар. Буни англағач, набираси Мирзо Улуғбек қўмондасида 10 минг аскар 
тайинлаб, Олтой томонга қочган Илёсхўжа ўғли Ўғлонхон ортидан қувғин қилди. Қочганлар эса, тиниққан 
от минганлари учун қувловчиларни етказмай, Иртиш сувидан ўтиб кетдилар. Булар ортидан юравериш 
хатарлик бўлганликдан, Мирзо Улуғбек шу ердан қайтиб Юлдузга келди.
Бу улуғ яйловда эрув қилиб, қирқ кун ўткузганларича қочган, писган мўғуллар ҳар томондан тўп-тўп 
бўлиб келишиб, ўз одатларича бош қўйиб, тиз букиб, барилари қуллик билдирдилар. Шу билан душмани 
енгилиб, бутун ишлар ўз ўрнида бажарилиб кўнгли тинчигач, зафар байроғини кўтарганича шон-шавкат 
билан хон ўрдуси, Тўғлуқ Темурхон пойтахти Олмалиғга қараб қайтди.
Жаҳонгир Чингиз ўрдуси биринчи қурилишида шу кунги қизил Мўғулистон маркази ҳисобланган Ўлан 
Ботир яқинидаги Қоруқурум деган жойда қурилмиш экандур. Сўнгра, бу авлоддан қайси бирлари 
томонидан у ердан кўчирилиб, Ғулжа шаҳри бошида, ҳозирги Қўрғос аталган Олмалиғга келтирилмиш 
эди. Ўша кундан бошлаб, Темур султон даврига келгунча, бутун Турон Туркистон мамлакатларига марказ 
бўлиб, мўғул хонлари буйруқ ёрлиқларини от улов чопарчилари орқали шу ердан юбориб турдилар. Ўтган 
хонлар уруғ аймоғлари, уларнинг энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхон оиласи билан бутун давлат арбобларининг 
қочмай қолганлари шу ерда эдилар. Хазина дафина, турлик асбоб ускуналар ўз вақтида Марказий 
Хитойдан келтирилган оқ тош, кўк тошлар каби хитой, мўғул ҳоқонларидан қолган тахт тошлари, 
булардан бошқа бутун мамлакатлардан жаҳонгир Чингиз даврида ва ундан кейинги вақтда ҳам талаб 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling