Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
тортиб келтурилган турлик нарсаларнинг қолдиқлари шу Олмалиғдаги хон саройи хазинасида тўпланмиш эди. Темур султон душманларини тор мор қилиб, ғолибият байроғини кўкка кўтарган ҳолда шон шараф билан Олмалиғ хон ўрдусига келиб тушди. Бу ерга келгач, биринчидан, мўғуллар ичида ўз ўрнини мустаҳкамлаш, иккинчидан, «Хонлар Чингиз авлодидан бўлади», деган бутун турк улуслари олдида бузилмас қонун ҳукмини олган сўз кучини юмшатиш учун, Тўғлуқ Темурхоннинг бекачасини шонлиқ тўй томошалар ўтказиб, ўз никоҳига олади. Унинг ўз ўрнида қилган шу тадбири билан мўғуллар душманликлари дўстликка айланиб, хон қизини олгани учун Темур султонни «Кўрагон» деб атайдиларки, мўғулча куёв демакдир. Шу билан узун йиллардан бери йиғилиб ётган Олмалиғ хазинасини йиғиштирган сўнггида, янги хоним Туркон оғачани сеп седри, зебзийнатлари билан пойтахт Самарқандга олиб қайтмоқчи бўладилар. Бутун дунёга отағи чиққан жаҳонгир Чингизхоннинг набираси, улуғ ҳоқон Тўғлуқ Темурхоннинг қизи бўлғани учун, мўғулларнинг расм одатлари бўйича буюк ҳашамат кўрсатиб, хонимнинг тароғи ва сирғасини олтин укакларга (қутиларга, идишларга) солишиб, ҳурмат атағи чиқариш учун ўрду сарой соқчиларидан ҳар бирини юзтадан икки юз қалмоқ кезиклашиб (галмагалдан) кўтарган ҳолда Самарқандга етказмиш эди. Ўша кундан бошлаб, тароқ кўтарганлар тарамочи, сирға кўтарганлар сирғали деб аталиб қолди. Шу кунларда ҳам Самарқанд шаҳри атрофида «Сирғали», «Тарамочи» номида икки уруғ ўзбеклар яшамокдадир. Яна Чингиз замонида устига тахт ўрна-тилган, халқ оғзидаги тарихий оқтош, кўктошларни, ҳар бирининг ўзига лойиқлаб ясатилган араваларга солдириб, уларни ҳам Самарқандга келтирмиш эди. Англашимизча, оқтош Самарқанд Темур ўрдусида шу кунга давр сақланиб келган бўлса ҳам, кўктош, Самарқанд руслар томонидан босиб олингач, уни Темур султоннинг тахти ўрнида кўришиб, Петербург музейига юборилган деган хабарни англамиш эдик. Ҳар қандай бўлар экан, Ўзбекистон музейхоналарини зийнатлашга лойиқ тарихий эсдалигимиз бошқа аҳамияти қолмаган бўлса ҳам, ўз эгалари қўлида бўлиши лозимдир. Яна ўз сўзимизга келайлик. Ғулжага келганимизда тушган кишимиз эса, бизнинг бир юрт, бир маҳалла қадрдон оғайнимиз бўлгани учун, бу ердан бошқа ёққа чиқишга розилик беришмади. Буларнинг розилигига қараб, ярим йилга яқин шуларникида туриб қолдим. Қарасам, совет Русияси томонидан у ерга ҳам ҳар ёқлама иқтисодий тузоқлар қўйилиб, сайёдлик тўрлари ҳар қадамда тортилмиш экан. Даҳрийлар давлати қурилган кунидан бошлаб, мен Ғулжага ўтган 1931 йилгача сиёсий томондан бутун совет халқи чексиз оғирчиликлар кечирган ҳолда, иқтисодий томондан ҳам энг қаттиқ қисмчилик кўрмоқда эдилар. Шунга қарамай, иқтисодий борлиқ нарсаларини кўз бўёв қилиб, атрофга, айниқса Ғулжага чиқармиш экандир. Энди бу ерда яшовчилар эса, кўпчилиги уйғур мусулмонлари бўлиб, булардан ташқари тунгон, қирғиз, қалмоқ, қозоқ, шива, сулун, оз бўлсалар ҳам бу ёқдан борган ўзбек, ўрис, нўғай қочоқлари бор эди. Бу мусулмонлар ичида нўғойлар, кўпчилиги диний томондан бор йўқ орасида бўлсалар ҳам, замонавий тушунчаларга эга кишилар эди. Қолганлари чеклик маълумот эгалари, уч тўрт кишидан бошқа бошдан оёқ барчаси қора ботқоққа ботмиш эдилар. Айниқса, шу ёқдан борган кўнгли кўр ўзбек бой савдогарлари ҳеч нарса кўрмагандай бўлишиб, парвоналар каби савдо «олови» атрофида айланмоқда эдилар. Шундоқки, ислом шариатида ароқ ичиш мусулмонларга қандай ҳаром қилинган бўлса, ундан фойдаланиб тижорат қилишлари ҳам, қатъиян ҳаром қилинмишдур. Ғулжага келганимизда англамиш эдик, советдан ўтган моллар ичида энг кўп фойда чиқадиган нарса ичимлик экандур. Шунинг учун ҳаромхўр бой савдогарлар буни кўрганда бошқа молларга қарамай, оз ҳалолдан кўп ҳаромни ортиқ кўришиб, шунга киришганликдан кўпларининг қилган тижоратлари ҳаромга айланмиш эди. Ахири «Ал ҳабийсоту лил ҳабийсин», яъни «палит палитга? деган Қуръон ояти мазмунича, узундан бери йиғилиб келган ҳаром моллари, ўз лойиғи ҳаромхўрлар оғзига тушиб тугади. Қуръон-да: «Инноллоҳа ло йуғоййиру моби қовмин ҳатто йуғоййиру ма би анфу сиҳим», яъни «Бир миллат ўзларига юкланган Аллоҳ ҳукмини ўзгартмагунча уларга берган неъматни Аллоҳ улардан олмайди», демакдур. Қисқаси, қилма деганни қилиб, қил деганни қилмаганлар, Аллоҳ ҳукмини бузиб ўзгартирувчилардур. Яна ўз сўзимизга келайлик. Или ўлкаси Чингиздан илгари Гурхон даврида кўп ободон бўлганлиги тарихлардан ва ҳам илгари бузулган шаҳарлар ҳаробаларидан кўриниб туради. Ғулжа шаҳри атрофида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling