Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Охир замонда энг олчоқ ёмон одамлар ким?, деб сўралганда: «Биринчи дин сотган жоҳил олимлар. Иккинчи очкўз, пиқсиқ, тамахўр бой ва савдогарлар», деган пайғамбаримизнинг сўзларини китобларда ўқиган бўлсак, унинг аниқлигини кўзимиз билан кўрдик. Дунёда ким яхшилик кўрса, ўзининг яхши меҳна-ти сабаблик Аллоҳдин бўлур, агар ёмонлиқ кўрар экан, албатта, уни ўзидан билсин, ўзидан кўрсин. Чунки Аллоҳ Куръонда, пашамбаримиз ҳадисларида мусулмонлар учун дунё ва охират давлатини топқудек йўлларни очиқ ойдин кўрсатмиш эди. Шу йўлда турар эканлар улар илм фан, маданият, тараққиёт тарафдорларидир. Жаҳолат исломиятда қабиҳ ишдур. Оврупо маданиятининг ривожланиши ислом маданияти ҳаробланишининг натижаси бўлишида ҳеч шубҳа йўқдир. Ушбу XX аср бўйлаб бўлаётган, бутун ер устини қоплаган ҳақиқий маданиятсизлик, динсизлик балоси инсоният ҳақига қандай ҳароблик келтираётганлиги, динсизлик туфайли бутун инсоний ахлоқларнинг бузулганлиги, кўз олдимизда кўриниб туради. Айниқса, бу каби даҳшатлик динсиз давлатлар қўл остида яшамоққа мажбур бўлган икки Туркистон мусулмонлари эса, нафақат диний, миллий, балки бутун инсоний ҳуҳуқларидан ҳам ажрашиб, ютилиш олдида турадилар. Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай бўлиб, Уйғуристон тупроғида биринчи бошланган бузғунчилик ўти атрофга учқун ташлаб, кундан кунга кўтарилиб авж олғани турди. «Ислом илм билан яшаса, шундагина олам ўнгла нади», деган сўзнинг ҳақиқати, у кунлари бизга гавдаланиб кўринмиш эди. Чунки биз икки Туркистон мусулмонлари, илмсизлик шумлигидан ўлчовдан ташқари неча юз йиллардан бери босқинчилар жабр зулмлари остида эзилиб ётмоқдамиз. Айниқса, Шарқий Туркистон халқи онгсизлик илмсизликда биринчиликни оладилар. Шунинг учун замона маккорларининг кўзбойлов алдов ишлари бу ерда бошқа жойларга кўра тезроқ ривожланмоқда эди. Аслида, Урумчидаги совет элчихонасидан илҳом олган Қумул қўзғолони ерлик мусулмонлар ичида тезроқ тарқалиши учун бу маккорлар томонидан унга диний тус берилмиш эди. Ислом йўлида жонини қурбон қиладиган бечора мусулмонлар бошқага тушунмасалар ҳам, бу қўзғолончиларни ислом учун чиққан ғозийлар ўхшайди деб, ҳар ердан бош кўтариб, буларга қўшилгани турдилар. Бунинг устига Шарқий Туркистонни босиб турган мустабид Жанг Жуннинг бутун идора (сиёсий, иқтисодий, айниқса аскарий) ишларида хон замонидан қолган эски усуллар қўлланганлигидан ўз қаршисига қўйилган совет элчихонаси рақибларидан ҳар тўғрилик енгилмиш эди. Шундоқки, қўзғолончиларга қарши қўллагудек қуроли йўқлигидан, қўшнилик қадрини орага солиб, ўз душманидан қурол сўрагач, «иш пайти келди» деб, дархол бир қанча қурол яроқ топширмишдур. Жанг Жун бу қуролларни олти аравага юклатиб, қўзғолончиларга қарши қўйилган Қумулдаги хитой аскарларига юбормишдур. Бунинг хабари аллақачон у ёққа берилиб, кераклик чораси кўрилмиш экандур. Қўзғолончилар мерганларидан пистирма қўйилган тоғ қисиғига аравалар келганда, икки томондан ўққа тутиб, хитой аскарини қолдирмай қириб, бутун қуролини қўлга туширмиш эдилар. Буларнинг ҳеч кутилмаган бундай ғалаба қозонишлари қўзғолоннинг кучайишига сабаб бўлиб, хитой ҳукуматини қаттиқ ташвишга тушурди. Шунинг учун бурун совет билан урушиб, Хитойга қочиб ўтган чор Русияси генераллари Дутов, Анинковлардан қолган оқ руслардан аскар тузиб, шулар орқалиқ қўзғолончиларни бостирмоқчи бўлди. Хитойларнинг бу қилган ишлари ҳам ўзлари учун фойда бермади, чунки совет элчихонаси томонидан илгариёқ бу ишларнинг олди олиниб, керакли чоралари кўрилмиш эди. Балки бу рус аскарлари атрофдаги тинч ётган мусулмонларга йўқ баҳоналар билан кўп зиёнлар етқиздилар. Буларнинг шу каби тескари ҳаракатда бўлишлари эса, элчихона томонидан олдинроқ уюштирилиб, унинг натижаси кутилмоқда эди. Бу ҳақда қўлланилган сиёсатлари тўғри чиққанлигидан, тушунмаган ерлик мусулмонлар бу ишнинг орти нима бўлиши билан ишлари йўқ, Хитойга қарши ҳар ердан бош кўтаргани турдилар. Айниқса, Уримчидан уч тўрт кунлик от юришида шарқи жанубдаги Кўнатурпон, Қорахўжа, Туюқ мусулмонлари орасида Хитойга қарши ишлар ортиқча қизғинлашмоқда эди. Жанг Жун ҳукуматининг идора ишлари эса, хон даври қолдиқлари эски, чирик асосга қурулганликдан, Хитой ҳукумат арбоблари ҳар ёқлама замонавий талабларга ожизликларини ўз душманларига сездирмиш эдилар. Сиёсий кўрлик натижасидурким, совет консулининг маслаҳати билан японлардин Манжурия орқалик қочиб ўтган, 20 30 мингга яқин хитой аскарлари билан Шинг Дубан (ҳозирги Синзян уйғур мухтор районидаги шаҳар) деган генерални келтириб, Жанг Жун ҳукумати ўз аскарларига бош қўмондон қилди. Бундан совет ҳукумати икки мақсадни ўз олдига қўйди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling