Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Лекин Гасилингнинг бу қадар интизомлик, замонавий усуллар билан тайёрланган қўшини тўсатдан чиқиб қолиши, Кремлни анча ташвишга туширмиш эди. Айниқса, бу икки қўмондон иттифоқи, бутун мусулмонларнинг ислом йўлида қўзғалишлари учун сабаб бўлиши мумкинлиги, уларда айримча қўрқинч туғдирмиш эди. Шунга кўра, бу алдамчи маккорлар бутун кучларини сафарбарликка келтириб, бунга қарши чора кўришга кириштилар. Буларнинг энг биринчи қилган ишлари эса, мусулмонларни қайси йўл билан бўлса ҳам бирлик иттифоқларини бузиб, бу икки қора ботирларни бирига бирини қарама қарши кўйиш эди. Ҳар икки томоннинг қора нодонлигидан фойдаланиб, кўп қийинчилик кўрмасданоқ бу мақсадларига тезда эришдилар. Шундоқки, ислом руҳида қўшилган бирлик иттифоқлари орқали, икки қўмондон қўл остидаги мусулмон аскарлари Қумулдан чиқиб, Урумчидан 3 4 кунлик шарқ томонда бўлган сапиллик Гужунг шаҳрини келиб қамал қилдилар. Қалъабузар қуроллари, тўплари бўлмаса ҳам, сапил устига еткудек қилиб, бир икки юз чамали шоти нарвон тайёрламиш эдилар. Оз бўлса ҳам ислом руҳида тарбият топган, шаҳидлик ишқида ўлимни ўйламаган жон фидо мусулмон аскарлари, иш кўрган қаҳрамон Гасилинг қўмоқдасидаги тунгон аскарлари бошлиқ, кўпчилик оломонлар «Оллоҳу акбар» садосини кўкка кўтариб, душман қалъасига ёпишғали турдилар. Қалъа устидаги душман аскарлари тарафидан отилган тўп тўфонгларга, улар томонидан кўрсатилган ҳар турлик қаршиликларга қарамай, тўрт беш соатлик қаттиқ жанг сўнггида Гужунг шаҳрини олдилар. Ўз вақтига кўра қўзғолончи мусулмонларининг бу каби улуғ ғалаба қозонишлари ўлка бўйлаб яшаган ерлик халқнинг руҳини анча кўтарди. Бунинг устига бу икки қўмондон Гасилинг, Хўжаниёз қаҳрамонлиғи эл оғзида достон бўлиб, душманларни анча қўрқитмиш эди. Ҳақиқатда эса, бу урушда иш кўрсатиб, энг қаҳрамонлиқ қилғонлар низомий аскарлар бошлиғи Гасилинг ва ҳам унинг иниси Шусилинг бўлиб, булар фармонидаги фидойи тунгон аскарлари эди. Илгаридан бери бу ерда сақланиб келган эски қурол яроқ, уруш ускуналари ва ҳам Жанг Жун ҳукумати қисилиб қолган вақтда советдан олган янги қуроллардан, эскиси янгиси бўлиб 25 мингдан ортиқроқ қурол яроқ ўлжа олинмиш эди. Замонавий урушларда эса, кўпинча ҳужумчи аскарлардан ортиқроқ чиқим бўлиши табиийдур. Шунга кўра ёғдириб турган ўққа қарамасдан Шусилинг қўмондасида сапил устига ҳужум бошлаган тунгон фидойиларидан, қўмондонлари бошлиқ кўпгина аскарлар қурбон бўлмиш эди. Ҳеч нарсага тушунмаган, жаҳолат балчиғига бутунлай ботган Қумул, Турпон қўзғолончилари бошлиғи Хўжаниёз, Момутсилинг ўзлари қарши урушаётган Жанг Жун байроғи остида ва унинг ортида кимлар мўралаб ётқанини қайдин билсинлар! Маккорлар тарафидан атайин ташкил қилинган фитначи иғвочиларнинг сўзларига тездан алданиб, «Гужунг урушидан олинган ўлжа мол, қурол жабдуқларни ўртада баробар бўлмади, эскиларини қолдириб, янгиларини ўзлари олишди», деган фитна сўзлар баҳона бўлиб, уйғур тунгон мусулмонларининг иттифоқлари бузила бошлади. Ҳақиқатда эса, болани отадан ажратқудек бузғунчи сеҳрчилар илҳоми билан Хўжаниёз, Момутсилингларнинг мияларига мансабпарастлик ўрнатилмиш эди. Бирлик иттифоқлик устида ичган қасамлари, кўтарган Қуръонлари қаёқларда қолди? Шунга қараб ҳурматини сақламадилар. Англашимизча Гасилинг ўртага киши қўйиб, «Улар келсунлар, кўришиб сўзлашайлик, орамиз бузулғудек бизлардан бирон иш ўтгани йўкдир, атрофимиздаги кофир душманларимиз бутунлай ўраб турган шундай оғир кунларда биз мусулмонлар ўзаро бирлик, иттифоқимизни йўқотсак, Қуръон ҳукмини бузиб динимизга хиёнат қилиб, ўз қўлимиз билан ўзимизни ҳалокат чуқурига ташлаган бўламиз», демишдур. Шу ўхшаш сўзлар билан ораларидаги қасам ичишиб, Қуръон кўтариб қилишган аҳду паймонларининг бузулишини эскартиб, буларнинг ортидан қандай ёмон кўнгилсиз ишларнинг келиб чиқишини кўрсатиб чақирса ҳам, улар қабул қилмаганлар. Сўз шу ерга етганда, ўтмишдаги ислом уламоларимиз ўрталарида мунозара майдони бўлган ҳақиқий иймон, тақлидий' иймон масаласи кўнглимга келмиш эди. Тақлидий иймон Тангри олдида мақбулми, ё мақбул эмасми? деган савол устида тўхталишиб, бу ҳақда кўп баҳс-мунозара қилмиш эдилар. Узун текширувлардан сўнг, «Тақлидий иймон зоҳир шариат олдида дунёлик ҳукмлар учун қабул қилинса ҳам, ҳақиқий иймон бўлмаганликдан Аллоҳ қошида мақбул эмас», дедилар. Ҳақиқий иймонлик одам худо ва расулни ўртага қўйиб онт ичиб, Куръон кўтариб ваъда берган бўлса, бундай улуг аҳдни бошига ўлим қиличи келса ҳам бузмайдур. Агар бузар экан, ундақ одамнинг иймони юзаки, ҳали кўнглига кирмаган, тил учида бўлиб, мунофиқлик аломатидур. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling