Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
15
бошидан бир тук тушиб, жони қийналса, ҳисоби катта. Бу гулғунчаларни хохла яйрат, хоҳла уз. 
Ихтиёр сенда. Ўзинг биласан. 
Буларни шикаста оҳангда сўзлаётган хоним бир ўзига бир Фотимага ҳайрон қараётган болалар 
ёнига борди: 
— Қаранг, болаларим, онангиз келди. Энди яхши бўлади. Қани, кўлларини ўпинг. 
Ҳусайин Фотиманинг онаси эканини яхши англамади, шу билан бирга тарбия натижаси 
туфайли, одоб юзасидан унинг қўлини ўпди. Чекинмоқчи бўлди. Аммо янги она унинг қўлини 
қўйиб юбормади. Чап кўлига олгач, деди: 
— Қани сен ҳам келчи, Одила. 
Одила ҳоласига қаради. Фотима аввалдан тайёрлаб қўйган, рангли қоғозларга ўралган икки 
халтача чиқарди. Бирини Ҳусайинга берди. Кейингисидан бешлик, ўнли бир қанча майда 
пуллар чиқариб Ҳусайиннинг ҳовучини тўлдирди Сўнг: 
_ Энди Одиланинг кўнглини оламиз, унга ҳам берамиз, — деди. Ҳусайин Одиланинг кўлидан 
ушлаб , секин тортди: 
— Кел, синглим, сенга ҳам берадилар, — деди. Одила зўрға яқинлашди. Гуё кулоғидан 
судралган улоқча. Берганларини оларкан, Фотима уни қучоқлади. Олдига ўтқазди. Одила 
туриб, қочмоқчи бўларди. Фотима уни кўйиб юбормади. 
— Мен сенинг онанг эмасманми? Нега мендан қочасан, қизим? Сени шунчалик ўзимники, 
десамам, нега сен онам деб учмайсан? Мана, келдим. Энди ҳеч кетмайман. Қочсанг хафа 
бўламан, онанг бўлмай кўяман. Аканг, мана, шу ерда. Кел, Ҳусайин, кел, ўғлим. Сен олдида 
ўтир, синглинг ҳам бағримда бўлсин. 
Ҳусайин тортиниб-уялиб келди. Фотиманинг бир тиззасига ўтирди. Янги она икковини ҳам бир-
бир ўпиб, бағрига босди. Болалар димоғига хушбўй урилди. Бу ҳид болаларга гўзал таъсир 
этди. 
Бошқа аёллар аралашмасдан қузатиб туришарди. Икки етимга келар-келмас ҳадялар бериб, 
ўпиб, бағрига босган она билан, тиззаларида ўтирган икки гўдак ҳолати уларнинг кўзларини 
ёшлади. 
Икки кўли билан икки гўдакни кучганча Фотима Одилбекнинг ҳоласига қайрилиб қаради: 
— Ҳали сўзларингизни тингладим . Жуда тўғри ва яхши гапирдингиз. Ишончингиз комил 
бўлсин, мен ҳам бу уйга уларнинг дардига чора бўлиш, бағримга босиб, қийинчиликларини 
кетказиш учун келдим. Сабрим етгунча тиришаман, ўз онаси бўлиш ниятидаман. Болаларга 
мендан нима истаган, кутган бўлсангиз, зиёда бажаришга киришаман. Дуо қилинг. Аллоҳ мени 
уялтирмасин, — деди. Бу сўзлар ҳолани ва бошқа аёлларни мамнун этди. Ҳатго улардан бири 
ёнидаги хотинга: 
— Эшитяпсизми? — деб оёғи билан енгилгина туртиб қўйди. 
Бир соатлардан кейин Фотима билан болалар ўртасида самимий муносабатлар бошланди 
дейиш мумкин. 
* * * 
Оқшомга қадар турли ўйлар билан ўзини еб битирган Одилбек оҳиста одимлар билан, истар-
истамас уйга келиб, болаларга кўзи тушмасдан, ғалати ахволда қолди. Ўзини ғариб хис этди. 
Энди бу уйда уни кулиб, югуриб чиқадиган болалар ўрнига тунд ҳолда қарши оладиган бир 
хотин ва ундан қўрқиб бирор бурчакка бекинадиган болалар мавжуд. Мана, ҳозирдан бу ўртада 
кўринишмайди.Балки ҳоласи хафа бўлишмасин, хўрланмасин дея ўзининикига олиб кетгандир. 
Уларнинг йўқлиги, бўлса ҳам кўзларида ёш тўла эканлиги бу уйни канчалар файзсиз
фароғатсиз қилиб қўйган-а, ё Раббий...
Хайрия ўлмаган, бугун бир шифохонадан тузалиб чиққан бўлсайди, нақадар гўзал бўларди. Оҳ, 
нақадар деб ўйлади. Сўнгра бу Аллоҳ такдирига қарши, одобдан ташқари бир ўй (шайтон 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling