Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
17
кўрмайдим? 
— Яхши кўради. 
Бу орада Фотимахоним ичкарига кириб қолиб суҳбат тўхтади. 
У бир иш учун қайтиб чиқиб кетгач, Одилбек: 
— Энди бундай гапларни эшитмайин, ўғлим. Агар, она демас экансан, мени ҳам ота дема! 
— Нега энди, ота? 
Онангни опа деганингдан кейин, мени ота дейишнинг не ҳожати бор?! Онанг хафа бўлиб, 
сени ўғлим демай кўйса, нима қиласан? Онанг бўлмаса, сени яхши кўрармиди? Сизларни ўпиб 
ётқизармиди? Онанг бўлмаса, бу ишларни қилармиди? 
Бу орада Фотимахоним хонага яна кирди. Ўтган қунлар Ҳусайинни Фотимахонимга кўпроқ 
яқинлаштирди. Одила эса ҳали кичик. Аввал ўтганларни эслаёлмайди. Икки кун ўтмасдан 
Фотимахонимни она деб яхши муносабатда бўлиб кетди. 
Ўйнамоқ учун чиққанларида дераза олдида кузатиб,кутиб ўтирадиган, қайтганларида югуриб 
эшикни очадиган оналари бор эди энди уларнинг уйида. 
— Келганимизни қандай билдингиз, она? 
—Деразадан қараб, кутиб ўтирувдим, болаларим келсин деб. 
— Бизни
жудаям яхши кўрасизми, она? 
— Жуда-жудаям! 
Кейин бу яхши кўришнинг катталигини, даражасини кўрсатиш учун ёнига ёзилган қўллар ва 
уларга меҳр билан қараб қолган кўзлар... 
Бу кўзларнинг соҳиби, болаларининг бошқа болалардан кам эмаслиги, паст келмаслик 
кераклигини, баъзи ўзини билмаганлар: «Ҳа, энди, нима бўларди, етим шундай бўладида!» —
демасликлари учун бутун куч-куввати ва ғайратини сарфлар, хар иккисини ҳам гулдай тоза 
қилиб ташқари чиқарарди. Уйда ҳам кундалик ишларидан ташқари, уларни ўйнатар, қўнгил 
очишларини тартибга солиб борарди. 
Одилбек ҳаётидан мамнун кўринарди. Кўринади эмас, хақиқатан мамнун. Чунки Фотима ўгай 
она эмас, ўз оналаридай болаларга талабчанлик ва меҳр билан қарамоқда. Энди болалар узоқ 
давом этган дардли ҳаётдан фориғ бўлдилар. Одилбек азонда уйдан хавотирсиз, хотиржам 
чиқади. Ишига кўнглида роҳат, қалбида хузур билан келади. Буюк фалокат ўрнига саодат 
келганини,тушида кўрганлари туш бўлиб қолганини англаган ва шукр айтган бир қул қай 
ахволда бўлса, Одилбек ҳам шу ҳолда. Гўдакларига боқиб раҳматлидан бир омонат эканини
бирга аччиқ-чучук кунларни кечирган хотинини хотирлайди. Баъзан чарчаган пайтларида: 
«Фотима!» дейиш ўрнига «Хайрия» деб юборай дейдию, ақлини йиғиштириб олади. Баъзан 
уйқу аралаш ёнидага Фотимани Хайрия деб ўйлаб кўярди. Хавфли томони шунда эдики, уйку 
аралаш оғзидан унинг исми чиқиб кетиши мумкин эди. Унда Фотимахоним ўзини яхши 
кўрмаслигини, ҳануз у Хайрияга боғлиқ эканини ўйлаб қолиши мумкин. Бунинг оқибати яхши 
деб бўлмайди. Қайси эркак уйланган хотинини аввалги эридан сўз очишини, очганда ҳам унга 
боғланиб қолганини эшитишни истайди? 
Аввалги эрини ҳар кеча мақтайверган хотинини «уччовимиз бир ўринга сиғмаймиз» деб уриб 
ётоқдан улоқтирган Афандининг ҳолига ўхшайдими бу? Баъзан пишган таом Хайрия 
тайёрлайдиган овқатга ўхшашлиги, Хайрня уни келтирганда ейман деб оғзини куйдиришлари 
уни икки-уч азвалги хотираларга қайтарарди. Яна у билан боғлиқ ҳотираларга беихтиёр 
берилиб кетарди. Фотимадан шикоят бормиди? Шунин учун аввалги хотинини 
унутолмаяптими? Йўқ, у хақиқатни инкор ёки оёқ ости қиладиганлардан эмас. Дўконида 
сотиладиган қаҳва ва шунга ўхшаш қимматли бир нарсани тортаркан, тарозининг қарши 
палласига қаҳва солиниб ўралган қоғоз оғирлигича фойдани харидор зарари хисобига уриб 
қоладиган сотувчида виждон борлигини гапириш лозимми? 
Бир неча бор айни ўзи каби виждонли бир харидорнин 
— Одилбек, ўрайдиган қоғозни текин олмайсан. Шундай экан, зарар кўрасан, дегач: 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling