Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
45
Натижа — Ҳусайин Имом Хатиб мактабига ёзиладиган бўлди . Фотимахоним Ҳусайинни ёнига 
ўтқазиб Қуръони Карим ўқимоқни ўргатар, келажакда ўғлимга қулай ва осон бўлсин деб 
ўйларди. 
Бир кун Ҳусайин уйга ўйчан ҳолда келди. Фотимахоним: 
— Бир дона болам, нега ўйчансан бугун? 
— Имом Хатиб мактабида дарс кўпмиш, она. Сен у ерда ўқиёлмайсан, дейишяпти. Бошқа 
мактабларнинг дарслари оз эмиш. 
— Нега кўп бўлади, болам. Улар ҳам бошқа мактаблардагидек дарс ўтишади, бошқалардай 
бошлаб, улардай тугатишади. Кўп бўлса ё улардан олдинроқ бошлашарди, ё 
кейинроқтугатишарди. Билмасдан гапиришади, ўғлнм. Агар сен онамнинг кўнгли қолмасин 
десанг, бундай сўзларга ишонма. Сен шу мактабга борасдн!.. 
 
* * * 
Бугун мактаблар очнлади. Ҳусайин ҳаяжонда. Азонлаб онаси тайёрлаган нонуштадан чала-
чулпа еб, дастурхондан кўзғалди. 
— Есанг-чи қўзичоғим! 
— Еёлмадим, она. Бутун ҳаяжондаман. Фотимахоним Ҳусайиннинг кийимларини ўз кўли билан 
тузатди. Сумкасини кўлига тутқазди. Сўнг рўпарасига ўтнб унга қаради. Энди ўн учга кирган 
маъсум чеҳрали етимига бу кўриниш жуда ярашганди. «Раҳматли онаси кўрсайди... Қанчалар 
севинарди! — деб ўйлади. — Она, мен кетдим. 
— Қўлимни ўпмасданми, ўғлим? 
Ҳусайин сумкасини кўйиб, онасининг қўлини ўпди. Фотимахоним уни қучиб, бағрига босди, 
— Менинг ой юзли болам, шафоатчи бўласан менга, дунёдан ўтсам ўқиб, дуо қиларсан, 
фарзандим. Шу кунла-рингни кўрсайдим! Шақодатни кўтариб келган кунингга етсайдим. 
Фотнмахоним сўзларкан кўзларида пайдо бўлган ёш-лар кўнглидаги самимий севинчдан бошқа 
нарса эмасди. Ҳусайиннинг юаларидан бир-бир ўпди. 
— Мени уялтирма, ўғлим! Ҳусайин синфда қолди, деган гап бўлмасин, тинмай ҳаракат қил, ўқи! 
— Ҳаракат қиламан, она. 
Ҳусайин мактабга кетди. Пешинда макггабдан қайттан боласини Фотимахоним бошланғич 
мактабда бўлганидан зиёда севинч ва буюк ҳаяжон билан кутиб олди. Мактабини яхши 
кўрншини айтганида юзларидан нур томган она уни дуолар қилди, унга икки дунё саодатини 
Парвардигордан сўради. 
Ҳусайик ўқишни шундай ҳислар билан бошлади. Кунлар, уларнинг кетидан ойлар шундай 
туйғулар ичра кечди. 
Имом Хатиб мактаби Ҳусайинга нима бериши мумкин? 
Аввало ҳар мактаб, хар бир ўқиш ўз талабасига нима берса, бу мактаб ҳам шуни беради. 
Бундан зиёда Ярат-ганни ва ўзига тўғри йўл кўрсатган пайғамбарни танламоқ, унинг йўлида 
юришнинг ҳар хил кибр ва шуҳратдан ҳоли виқор ва вазминлик туйғуларини бахш этишини, 
қисқаси, комил инсон бўлишни ташвиқ этади. 
Ҳусайиннинг бу мактабда ўтказган илк икки йили — болаликнинг сўнги бўлиб, болаларча 
кечди. Қисқаси, бу икки йилда Фотимахоним Ҳусайинга бошланғич мактабда бўлгани каби 
имкони борича ёрдамлашди. Бундан мақсад Ҳусайинга дарс ўргатишдан кўра кўпроқ уни дарс 
тайёрлашга ундаш, кириштириш эди. Шу билан бирга Ҳусайиннинг касбга йўналтирилган 
махсус диний дарсларини ўзи ҳам талаба сингари ўрганишга харакат қилди. 
Баъзан Ҳусайин мактабдошлари билан бирга уйда дарс тайёрлар, Фотимахоним уларга чой 
дамлар, таом чиқарар, тортинмасдан ўтиришлари учун имкон берарди. Баъзан улар ўтиришган 
хонанинг эшигигача келиб, қулоқ солар, дарс тайёрлаб-тайёрламаётганини назорат қиларди. 
Балки у гап пойлаб, мароқланиш учун шундай қилган дерсиз? Фотимахонимдек одоб ва тарбия 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling