Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
46
намунаси, иффат ва фазилат обидаси бўлган бир хонимга нисбатан бу саволга «ҳа» деб жавоб 
берганлар гуноҳ остида қоладилар. Унинг мақсади боласининг дарс тайёрлаш баҳонасида 
беҳуда вақт сарфлаб, беҳуда нарсаларга берилмаслигини назорат қиляш эди. Ҳар ҳолда 
бундай мақсад билан ўғлининг хатти-ҳаракати оатарбнясини назорат қилган Фотимахонимнинг 
маъзур этилмаслигига жиддий бир сабаб топилмаса керак. 
Ҳусайин икки йиллик тахсил ҳаётини онасининг эътибори ва ёрдами билан муваффақиятли адо 
этди. 
Бу йил Ҳусайин учинчи синф талабаси — балоғат ёшига кириб, уйнинг иккинчи эркага саналиб 
қолди. 
Янаям тўғрироғи, у ўзини шундай ҳис этмоқда эди. Ҳатто ўсмирликнинг баъзи бир табиий 
ҳавойиликларини кўрсата бошлади. Гоҳ мактабдан чиқнб уйга кеч келар, келар-келмас 
сумкасини кўйиб ҳеч ким билан гаплашмасдан, мен фалон ерга бораман демасдан чиқиб 
кетарди. Иззат-нафс белгилари билиниб қолди. Баъзан дўстлари билан дарс тайёрлашга кетиб, 
тун ярмида қайтарди. 
Бомдодга уйғотмоқ учун Ҳусайиннинг ёнига кирган Фотимахоним тамаки хидини сезиб 
ижирғанди, эгилиб ҳидлади — аниқ тамаки ҳиди. Ўғлини уйғотиб ўзи жойнамоз узра тиз чўкди. 
Кўзлари деразадан элас-елас қўринаётган туманли тоғларга қарагандай. Фақат уларга томоша 
қилиш нияти билан қарамаётгани аниқ. Зотан томоша қилаётганнинг қўзлари бу қадар толғин 
бўлмайди. Кўзлардаги толғинлик қалбнинг ғайри одатий ташвишга дуч келганидан далолат. 
Ҳақиқатан, Фотимахоним бомдоддан сўнг охират диёрига кўчганларга оятлар ўқиб, дуолар 
қилишни одат этганди. Орадан олти-етти дақиқа ўтиб ҳам Ҳусайин туравермагач, яна унинг 
ёнига борди. Ҳалиги ҳид яна уни безовта ва хафа қилди. 
— Ҳусайин, қани тур, намоз ўтиб кетяпти. 
— Она, бу кеча кеч ётдим. 
— Намозингни ўқиб, яна ётаверасан. 
— Кўзларимни очолмаяпман, она, яна бир соат рухсат беринг. 
— Бўлмайди, ўғлим. Ҳозир қуёш чиқади. Намоз уйқудан хайрлидир. 
Сўнгра унинг қўлндан тутиб кўтарди. Ҳусайин ҳақиқатан уйқуга тўймаганди. Кеч ётганди. 
Шунингдек онасининг турғазмасдан қўймаслигини ўз исмини билгандек аниқ биларди. 
Бугунгача кун чиққач бомдодни ўқиганини ёки кун чиқмасдан аввал ўқимаганини эслаёлмайди. 
Намозини ўқиди ва яна ётди. 
Бир соат ўтиб тургач, онасининг юзида қайғу аломатлари кўрингандай бўлди. 
— Тобингиз йўқми, она? 
— Йўқ, ўғлим. 
— Хафа кўринасиз. 
— Ҳа, хафаман. 
— Нима бўлди? Нега хафасиз? Бу гал Фотимахоним сўради: 
— Қайғумнинг сабабини билсанг, мени қандай ҳурсанд қиласан? 
— Кучим етганча сизни хурсанд этишга ҳаракат қиламан, она. 
— Ундай бўлса, тўғрисини айт. Мени алдаганинг билан Аллоҳни алдаёлмайсан. Шуни билиб
тўгри гапир. Сендан нега тамаки ҳиди келяпти? Нечун гул юзли боламдан бу ирганч ҳидни 
сезяпман? Жавоб бер менга, шу зақкумни чекдингми? 
— Йўқ... йўқ, чекмадим она. 
— Унда нега уст-бошинг бунчалик сасийди? 
— Кеча дўстларим чекишди. Шунинг ҳиди синггандир. 
— Нега чекманглар демадинг? 
— Менга нима, она. Менга кулоқ солишармиди?! 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling