Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
48
кўриб ишонгангиз келмайди. Бу китоблар ичида қароқчилик, ахлоқсизлик ва шунга ўхшаш 
турли разолатлардан намуна топишингиз мумкин. Аммо инсонга инсонийлик йўлида бир одим 
отдирадиган, уни миллий одат ва анъаналарга бир қадар яқинлаштирадиган бирор нарсани 
топиш мумкин эмас. Оталар болам қувонсин дея олиб келган бу китоблар ўеларига қарши 
болалари кўлига тутқазилган тўппончалардир. Балки тўплардир. Энди кўчаларини шу 
китобларга тақлидан бир-бирига тўппонча билан ҳужум қилган ковбойлар, ниқобланган 
қароқчилар тута бошлайди. Булар эрта дорилфунунда билим оладиган бўлсалар, ўша бнлим-ни 
яхшигина шаклда талончиликда қўллай оладиган бадбахт ва заволли болалардир. Бу 
болаларга шу таҳдид кинолар назарий жиҳатдан ёрдам берадилар ва ахлоқсизлик жиҳатини 
яна тўлдиради ва қувватлайди. Бунга бепарво ота-оналар бир кун ҳақиқий, улкан совуқ қурол 
завқини(!) тотиб кўришлари аниқ. 
Бу болалар учун кўча— одобсиз сўзлар дорилфунуни. Фақат у ерда ўқиш-ёзишни 
ўрганмайдилар. Икки кун ўтгач, бошланғич мактабда ўрганган ҳарфларидан фойдаланиб 
кўчада ўрганган фаҳш сўзларини ҳожатхоналарнинг деворларига ёзадилар. У ерларни 
куфрларга тўлдириб безаш уларга завқ беради... 
Ҳусайиннинг дўстлари тамомила ўзларини йўқотган, ёшлик савдосига шўнғиб, мутлақо 
бебошлик дарёсида сузиб кетадиганлардан эмас. Ёки ҳали бу ҳолга етиб келганларича Йўқ. 
Фақат шу аҳволга етиб келиш учун «бўл-бўл» қилишиб суҳбатлашишар, чекишар, 
муаллимларни танқид ва мазах қилиш билан машғул бўлишар, аммо бу ишларини асосан 
мактабдан узоқда қилишарди... 
Ўша тун Ҳусайин чекмади. Таклифни қабул қилмади. Ораларида: «Қаранглар, унинг оғзи сасиб 
қолармиш», — деб масхара қилганлар бўлди. Зўрлаб чектирмоқи бўлган-лар бўлди. 
Қўлларидан келмади. 
Ҳусайиннинг жиғига тегарди. Уни мазах қилиб, кўнгил очмоқчи бўларднлар. Ўзларини катта 
олишиб, уни бола кўрардилар. «Йигитчилик дегани аёлларга ўхшаб чекмасдан ўтириш эмас, — 
дейишарди. Ҳусайин туриб кетай деса, ортидан гап қилишади. Қолаверса, бу мутлақо 
болаларча ҳаракат бўларди. Шунинг учун вазнятни кўнгилсиз тарафга бурмади, сабр этди. 
Ҳусайин онаси билан бўлиб ўтган азондаги кўнгалсиз суҳбатдан сўнг минг бир ўйлар билан 
мактабга келди. Биринчи соат адабиёт дарси эди. Қора Ўғлоннинг шеърларини ўқишарди. 
Ҳусайин охиридан иккинчи қитага диққат қилди. Мунозара қилаётганлар тинчланмас ва 
тинглашмасди: 
Муродим сўзламоқ бунда насиҳат, 
Сизга муносибдир тингламоқ фақат,
Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат, 
Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма! 
Термани байтма-байт изоҳлаётган синфдошларининг сўзларини эшитмасди. Ёшига муносиб бу 
шеър унга қаттиқ таъсир қилди, «Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат — Севганнинг сўзидан 
кечгувчи бўлма!» байти унга кечаси кечган тотсиз ҳодисаларни эслатди. Оғайниларини оддий 
тамаки чекиш учун ранжитганини ўйлади. Икки тортим тамаки учун ҳам дўстларининг кўнглини 
қолдирадимикин? Тўғриси Ҳусайин ўғилболага муносиб иш қилмади. Ва ниҳоят, бир чекишдан 
бир бало бўлмасди, уларнинг ҳам дили оғримасди. Инсон дўсти учун заҳар ютадн-ку. Масхара 
бўлгани-чи. Ўша ондан эътиборан ўтган бир ярим соатлик кўнгилсиз вақтни, ўзига қаратилган 
қочиримларни ўйлади. Бунга биргина чекишни деб ўзи сабабчи бўлганини тан олди. 
Ярашмаган қилиқ эди бу. Том маъноси билан хомлик қилди. Ўртада тузатилиши керак бўлган 
хато турарди. Бу хатони тан олиб, тенгдошларидан кечирим сўраши керак. Муаллим: 
— Ҳусайин, шу сўнгги байтни, сен изоҳла, —дейиши билан ўйлари тарқаб кетди. Ўрнидан турди 
ва сўнгги байтни ўқиди: 
«Сени ҳар даврада ҳижолат қилар,
Ёмонлар изидан кўчгувчи бўлма!»


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling