Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
56
безовта қилмас ёхуд чекинмоққа тоқати ва мажоли йўқ эди. Бошини кутарди. Атрофдан 
ўтаётганларга ёрдам умидида бокди. 
Шу орада олдидан ўтаетган очиқ-сочиқ хотин уни туртиб, четга итарди ва йўлида давом этди. 
Уч қадамча юриб, яна қайтди, сумкасидан ҳамёнинн олнб, ундан кампирга пул узатди. Бу пайт 
Ҳусайин ҳам уларга уч-тўрт қадамча яқинлашиб қолганди, Момо аввал қўлига тушган пулга, 
сўнг уни берган аёлга қаради, пулни қайтарди: 
— Тиланиш учун ўтирганим йўқ, чарчадим, — деди. Покиза инсонларга ярашадиган муомала 
эди бу. Тиланадиган аҳволга тушмагунча бу йўл билан қорин тўйдиришни муносиб кўрмаслик 
доим ҳам учрайдиган фазилат эмас. Бу пул олинса не бўларди? Берган ҳам, олган ҳам зарар 
қилмасди. Аммо «мендан муҳтожроқлар бордир» дея зирқираган виждонга не деймиз? 
Кўча бошларида ўтириб келган-кетганга қўл очганларни, кечгача зшикма-ешик кезганларни 
ўилади Ҳусайин... Бу одамлар ўртаҳол ҳунарманд ёки дўкондорни ортда қолдирадиган пулнн 
қўлга киритишмоқда...Ҳатто булар орасида бозорма-бозор кезадиганлари ҳам бор. Бир неча 
кун бурун бир баққол битта тиланчини душанба куни Мажидўзуда, сешанба куни Сингурлуда, 
Чоршанба куни Кўҳна (Сўргун)да, пайшанба куни Олачада, жума куни Чўрумда кўрганини 
айтганди. 
Бундай маблағ тикиш талаб қилинмайдиган «санъат»ни ким ҳам севмайди. Сармоя йўқ, солиқ 
тўлаш йўқ, «бўш турган қўлни Аллоҳ севмайди», дея эшиқдан-ешикка санғиб, дўкондан-
дўконга изғир ва бир-иккита дуони минғнрлашдан иборатми бу «санъат». Бундай 
тиланчиликнинг қандай қийинчилиги бор? 
Хўш, топталган ор-номус, йўқотилган одоб ва иффат туйғусиға нима дейсиз? Буларнинг ҳеч 
қандай қадри юқми? 
Йўқ, асло йўқ!.. Уятнинг кўчаларига аллақачонлардан буён қадам босмаган, «Худо берсин!» —
деган жавобни эшитгач ҳам кетишни хаёлига келтирмаган, шилимшиқ каби ёпишқоқ, кўз 
остига олган одамини зулук каби сўрмагунича кўнгиллари жойига тушмаганидан келиб чиқиб 
айтадиган бўлсак, юқорида қайд этилган туйғулар улар учун бир неча ҳарфларнинг йиғиндиси 
— қуруқ сўз, ҳолос. 
Аммо инсонликнинг асл моҳиятини англаганлар учун одоб ва иффат сўзларининг маънолари 
дунёдан ва дунёдаги барча нарсалардан бениҳоя қимматлидир. 
Мана, момонинг берилган садақани олмаган пайтда ҳис этган руҳий ҳолати. Агарда бу пулни 
олса, иккинчи марта берилган садақани олиши осонлашади, бу эса учинчисини олишга хоҳиш 
уйғотади ва шу тариқа поёнига етишига жуда оз фурсат қолган умр тиланчилик билан якун 
топади. Бу эса умр бўйи хаёлига ҳам келтиришни истамаган мудҳиш бир якун. 
Яланғоч хотин бир сония турди, сўнг йўлида давом этди. Ҳусайиннинг ёнидан ўтар экан: 
«Булар одам бўлмайди», дея ғудранмоқда эди. Хусайин чидаб туролмади: 
— Хоним афанди, одам бўлишлари учун тиланчилик қилишлари керакми? 
Хотин ҳайрон бўлиб, Ҳусайин томонга қайрилди: 
— Бир нима дедингизми? 
— Одам бўлишлари учун тиланчилик қилишлари керакми, дегандим. 
Хотин саволга «ҳа» деб жавоб беролмади. Гапни чўзмаслик учун бўлса керак, йўлида давом 
этди. Ҳусайин кекса хотиннинг ёнига келиб: 
— Ҳола, истасангиз ёрдамлашай, саватингизни уйингизгача олиб бориб берақолай, — деди. 
Аёл бошини кўтарди. Қаршисида очиқ чеҳрали йигитча турарди. Унга миннатдор нигоҳ 
ташлади: 
— Аллоҳ сендан рози бўлсин, болам. Мадорим бутунлай қуриди. Озроқ ёрдамлашиб юборсанг, 
яна ўзим оламан, — деди. 
Саватдан қўлини олиб, икки тиззасига таянди. Бутун кучини қўлларига ва тиззаларига тўплаб, 
кучаниб ўрнидан турди. Ҳусайин саватни олди. Жуда оғир эмасди. Лекин кампирни бемалол 
чарчата оларди. Бирга маҳалла оралаб юрдилар. Кампир ора-сира «Аллоҳ муродингга 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling