Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
64
Бу уйда икки қиздан бирига олинган кийимдан бошқасиники асло ортиқ ёки кам бўлмаслигига 
қаттиқ эътибор қилинарди, ҳеч қачон «Самиҳа кичикроқ-ку, унга мана буни олақолайлик», — 
деганга ўхшаш айирмачиликларга йўл қўйилмасди. Ҳатто Фотимахоним қизларига кўйлак 
тикишни бир кунда бошлаб, бир кунда тугатарди. Ҳеч қачон олдин бирини битириб, сўнг 
иккинчисини бошламасди. 
Бу уйда кийимлари бир хил бўлган опа-сингил бор. Опа-сингилнинг аҳил яшашлари учун ҳар 
қандай шароит мавжуд, аксига хизмат қилиши мумкин бўлган нарса эса йўқ. 
Агар Фотимахонимдек оналари бўлмаганда улар шу қадар осонлик билан аҳил яшай 
олармидилар? Фотимахонимдан бошқаси уйдаги ўгайлик масаласини шу хилда билдирмасдан 
ҳал этиши мумкинмиди? 
Фотимахонимни ҳамма қатори оддий бир банда, унинг ишлари ҳам бир инсон қиладиган иш, 
деб қаралса, бошқа ҳар қандай аёл ҳам ақлини ишлатиб, иродасига ҳоким бўлиб, Аллоҳ 
розилиги йўлида унингдек бўла олишига шубҳа борми? Инсон виждонсиз бўла олганидеқ агар 
хоҳласа виждонли ҳам бўлиши мумкин. Ёмон иш қилганидек, яхши иш бажариши ҳам мумкин. 
Иродасига қул бўлганидек, ҳоким ҳам бўла олади. Қисқаси, бир ўгай онанинг етимларга 
ёмонлик қилганчалик яхшилик қилишга ҳам кучи етади. Яхши ўгай она бўлиш учун на 
осмондан тушишнинг, на замзамда ювинишнинг ҳожати бор. Аммо бирон аел акдидан кўра 
ҳисларига тобе бўлса, виждон азобига туширадиган гуноҳ қилишини ҳисобга олмайди. 
Ўз фарзандини кечирган она, етим боласини авф этишга қодир эмасми? Фарзандини бағрига 
босган аёл оналигини исбот этса, етимни бағрига босган она иксонлигини исбот этган бўлур. 
Оналик юксак тушунча. Худди унинг каби яратилиш пайтидаёқ феълига сингдирнлган 
марҳамат ҳисобига у билан оналик мартабасида тенг мавқеда турувчи саноқсиз махлуқоту 
мавжудотлар бор, Етимни бағрига босиш эса улардан фарқимизни — инсонликни исботлаш 
демакдир. Бу мартабада инсонга тенглашадиган бошқа мавжудот йўқ. Ҳатто фаришталар ундан 
пастда, таъзим этган ҳолдадирлар. Яратилганларнинг энг шарафлиси инсондир. Инсондан 
бошқа барча махлуқлар ҳам ўз боласини бағрига босишда инсонга тенглашиши мумкин. Лекин 
ўз боласидан бошқасини шафқат ва марҳамат билан куча олиш фақат ннсонга хосдир. Ҳар 
қандай аёл она бўлиши мумкин, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам яхши ўгай она бўлолмайди. Чунки 
баланд тоғнинг энг юксак чўққисига чиқиш ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Она 
ўғил-қизидан ҳурмат кўриши табиий, у бунга ҳақлидир. Яхши ўгай онани ҳурмат қилиш эса уни 
билган ҳар бир кишининг вазифасидир. Оналик шафқати инсондаги очлик, чанқашга ўхшаш 
табиий ҳол. Боласига шафқатсиз ҳайвон ҳам деярли йўқ. Ўгай оналик эса иродани ишлатиш 
натижасидир. Ахлоқ 6у иродани яхши ва ёмон томонга қўллаш учун хизмат қилади. Аёл фақат 
она бўлганлиги учун жаннатга киришига ақл бовар қилмайди. Қандай она бўлганига қараб ва, 
айниқса, етимни ўз боласидай кўргани учун жаннатда пайғамбарлар билан бир қўлнинг ёнма-
ён икки бармоғичалик яқинликда қўшни бўлиши ҳақида эса муждалар бор. Фотимахоним 
Самиҳага нисбатан қандай она бўлса, Ҳусайин ва Одилага нисбатан ҳам шундай она эканини ва 
инсон эканини исбот қилаолган. Ўн тўққиз ёшидаги қарорида қатъий турди, йиллар давомида 
қийинчиликларга қарши жасорат кўрсатди. Унинг учун бу болаларга яхши муомала қилиш 
осон, аксинча, ёмон муомалада бўлиш қийин. Унинг фикрича, оқибатда яхшилик келтирувчи 
қийинчилик заҳмат саналмайди. Бу дунёда хайрли ишлар учун чекилган барча заҳматлар 
сўнгги нафас билан барҳам топади. Етимларга соя бўлганлар у Кун сояда бўладилар. Етимлар 
соя бўладилар. Оналарининг нажотларига сабаб бўладилар. Фотимахоним излаган нарса мана 
шудир. 
Ҳусайин Имом Хатиб мактабини етти синфини яхши битирди. 
Бир кун Фотимахоним Хусайинни ёнига ўтқизди. Унинг нима тўғрисидадир махсус гаплашмоқчи 
эканлиги яққол сезилиб турарди. Одила ва Самиҳа боғда эди. 
— Ўғлим, бугун сен билан Одила ва Самиха эшитишини истамаганим бир масалани 
гаплашамиз. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling