Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
66
нима демай тур! Ҳозирча бунинг пайти эмас. Унинг билишидан ҳеч қандай фойда йўқ. Мана, 
сенга сўзлашни хоҳлаганларим шулардан иборат, ўғлим. Онангни тани ва унннг учун тиловат 
қил. 
Хусайин таъриф этиш мушкул бир аҳволда қолди. Демак, қаршисидаги йиллар бўйи ўзларини 
гул каби етиштирган, балки исталган бир ҳақиқий онадан кўра анча-мунча кўпроқ меҳр 
кўрсатган бу хотин ўгай эди. Ақлини таниганидан бери яшаб ўтган ҳаётини кўз олдида 
жонлантирди. Масалан: Самиҳанинг Одиладан фарқли тутилган бирон ҳодисани эсламоқчи 
бўлди. Муомалалардан бирон-бир белги ахтарди, фақат булар ҳеч бир наф бермади. Мана 
ишониш мумкин бўлмаган икки хулоса: Ё бу хабар хато бўлиши керак ёки шунча йиллик 
ўгайлик даврида ўзни ўгайдан айирган, сохта ва ясама ҳаракатлар топилиши даркор. На униси, 
на буниси. Ўртада бир виждон бор эди ва бу виждонга ҳеч бир бўяб-бежашсиз олий 
даражадаги оналик меҳри, тарбияси кўрсатилгани маълум зди. Ҳусайин ўртадаги 
муносабатларда бирон-бир сохталик бўлганлигини айта олиши учун ёлғон сўзлаши лозим. Ўгай 
эканлигини бугун айтган онанинг исталган кимсанинг онасидан кўра хурматга лойиқроқ 
эканлигини жуда яхши тушунар эди. Ўз боласининг ўқиши, ёмонлар билан дўст бўлмаслиги, 
одамлар орасида уялмаслиги учун қай она бу қадар ғайрат қиларди?! Қайси онанинг қўлидан 
келарди бу иш?! Агар кўлларидан келса, ҳаммасининг фарзанди ҳам тарбияли бўлмасмиди?! 
Ўша куни дўконга борганда отаси ундан онаси билан баъзи нарсаларни гаплашган-
гаплашмаганини сўради. Хусайин бор гапни айтиб берди. Сўнг ақлига келган бир саволни 
берди: 
— Хўш, онам билан марҳум онамнинг қариндошлиги бормиди? 
— Йўқ, ўғлим. 
— Танирмиди? 
— Билмадим. Билганим шуки, кўпчилик ўз опа-сингилларининг етимларига ҳам бунчалик қарай 
олмайди. Кўпинча сизни урмоқчи бўлганимда, сизни ҳимоя қнлиб, мени уялтирган. Сизларга 
мендан кўра меҳрнбонроқ бўлди. Мен сабр қилолмаган, сабрим етмаган пайтларда у сабр 
қилди. Хаста бўлганингизда мендан кўпроқ куюнди. Сизлардан шикоят қилганини 
эслолмайман. Яхшилигини юзга солмади. Бугунги ҳолга келишингга, Имом Хатиб мактабида 
ўқишингга сабаб бўлган ҳам удир. Ўлган онанг сени туғди, сутини эмдинг, аммо сени шунчалар 
тарбия қила олармиди, йўқми, бунисини билолмайман. 
Одилбек қанча йиллар давомида инсонийлик ва мурувватдан бошқа ҳаракатига шоҳид 
бўлмаган Фотимахонимнинг бир вақтлар Қуръони Карим ўқимоқни ўргатганини айтганида 
Ҳусайиннинг кўз олдида бу нурли сиймо юксалиб, ҳақиқин оналарнинг яхши жиҳатлари 
мужассам бўлган шараф тожини киярди. 
Аср намозини бирга ўқигач, Одилбек ўғлига онасининг қабрини зиёрат қилишларини айтди ва 
йўлга тушдилар. Қабристон эшигидан киришаркан маҳзун қиёфали бир аскарнинг 
чиқаётгакини ва салом бериб узоқлашганини кўришди. Ҳусайин бу аскарни танигандай бўлди. 
Кейин хутба ўқиган жума қуни оёқ кийимини олиб келиб тўғрилаб қўйган йигитни эслади. 
Орадан тўр? йил ўтганди, шу пайтгача учрашиб қолишганларида сўрашиб-саломлашиб 
ўтишарди. Демак, аскар бўлибди. 
Ҳусайин онасининг мозоридан ғамгин ҳолда кетмади дейиш инсофсизлик бўлар эди. Тўғри, 
Фотимахоним ўзига муносиб оналик қилди, аммо ўз онасининг лоақал юзини хотирлашни 
нақадар истарди. Зеҳни шу ўйлар билан бир муддат машғул бўлди. Унннг кўзлари намланди. 
Қайғурншнинг марҳумга фойдаси йўқлигини, унга раҳмат тилаш маъюсликдан, ғуссадан 
фойдалироқ эканини ўйлади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling