Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
65
— Гаплашайлик она, марҳамат. 
Фотимахоним дона-дона қилиб сўз бошлади: 
— Бу йил ўн тўққизга кираяпсан, ўғлим. Болалигинг ортда қолди. Энди азамат бир йигит 
бўлдинг. Паст-баландни ўргандинг, яхшини ёмондан ажратадиган бўлдинг. Энди бир ҳақиқатни 
билишингни истайман. Йиллар давомида бу ҳақиқатни сендан, Одиладан ва Самиҳадан махфий 
тутдим, яшириб келдим. Менимча, бундай қилинишида фойда бор эди. Бугун эса бу ҳаққатнинг 
очилишида фойда бор деб уйлайман ва шунинг учун ҳам айтмоқчиман. 
Ҳусайин ташвишланиб тингларди. Фотимахоним давом этди: 
— Бундан анча йиллар аввал бўлиб ўтган икки ҳрдисани эслайсанми, йўқми, билмадим. Бир 
куни: Бир аёл менга етимлигимни, онамнинг оти Хайрия эканлигини айтди», — дегандинг. 
Ундан кўзинг менинг кўзимга ўхшамаслигини эшитган экансан. Ўша кун отангдан менинг 
иккинчн исмим Хайрия эканини билгандинг ва масала ҳал бўлганди. Бир гал: «Самиҳанинг 
кўзлари бошқача, бизникига ўхшамайди», — деганингда, мен сенга отангнинг сочларининг бир 
қисми қора, бир қисми оқлигини кўрсатгандим. Буларни эслайсанми? 
— Бироз эслагандай бўляпман, она. 
— Эслаёлмаслигинг ҳам мумкин. Аммо билишинг лозим бўлгани шулки, ўша аёлдан 
эшитганинг, ҳар қун ҳолам деб ҳаққига дуо қилганинг Хайрияхоним сенинг ва Одиланинг 
ҳақиқий, ўзингизнингоналарингиздир. Вафот этганига ўн тўрт йилга яқин вақт ўтди. Мен эса 
сизнинг ўгай онангизман, болам. 
Хусайин ғалати бўлиб кетди. Кўз ўнгида юз-кўзи ўзиникига ўхшаш аёл пайдо бўлгандай бўлди. 
Фақат бошланғич мактабдаги сннфдоши етим Йилмаз хаёлида ундан аниқроқ гавдаланди. 
Демак, ўзи ҳам унга ўхшаш. Лекин унинг етимлиги билан ўзининг етимлиги орасида қандай 
боғлиқлик бўлиши мумкин? Фарқ эса ер билан осмонча. Айтгани икки бўлгани йўқ. Йилмаз 
чеккан жафолар эса, эҳ-ҳе... Нимаси ўхшаш бунинг?! Унинг онасидаги инсонийликдан узоқ 
феъл билан ўз онасининг фаришталарга яқин сифатлари орасида тоғларча масофа бор. 
— Она, ҳазиллашмаяпсизми? 
— Нега хазиллашай, ўғлим?! 
— Аммо, бизнинг нимамиз етимга ўхшайди? Самиҳанинг нимаси ўзингизникию, бизнинг 
қаеримиз ўгай?! Ўгай бўлсак шунча вақтдан бери билинмасмиди?! Сизнинг исмингизХайрия 
эмасми? 
— Менинг асосий исмим Хайрия эмас, ўғлим. Бу уйга келгач, онангни Хайрия эканини эшитсанг, 
ҳайрону хафа бўлмагин деб ўзимга Хайрия деган иккинчи исмни олдим. Сизнинг ўгайлардай 
ўсмаганлигингизга келсак, отангга турмушга чиқишимнинг асосий сабаби сизнинг етимга 
ўхшамаслигингизни, яхши униб-улғайишингизни таъминлаш эди. Йиллар давомида сизни ўз 
зурриётим сифатида бағримга босиш, сизга етимликларингизни сездирмаслик учун кўлимдан 
келганини қилдим. Агар ўзим бехабар қусурларим бўлса, Аллоҳ кечирсин, сен ҳам менга буни 
англашим учун ёрдам бер, қўзичоғим. 
Ҳусайиннинг қўзлари ёшланди, Бу онанинг ўгай эмас, ўз онаси бўлишини шу қадар истардики... 
— Энди нима бўлади, она? Бундан кейин биз ўгай бўламизми? 
— Нега ўгай бўласизлар, ўғлим? Бугунгача сен ўзимнинг ўғлим эдинг, бундан буёғига ҳам 
шундай бўлади. Одила бугунга қадар ўз қизим эди, қизим бўлиб қолаверади. Бугун ушбу сирни 
хақиқий онасини танисин ва унинг ҳаққига дуо кдлсин деб очдим. Бутунгача ушбу вазифани 
мен бажариб келдим. Унинг ҳақига ҳар кун тиловат қилдим, дуо ўқндим. Истагим, бугундан 
бошлаб сен ҳам шундай қилсанг. 
Фотимахоним бир-икки лаҳза нафас ростлаб, яна давом этди: 
— Бугунга қадар буни билишингиздан бирон-бир фойда йўқ эди. Бўйни эгик, кўнгли синиқ бир 
етим сифатида улғаяр эдингиз. Балки мени она деб атамасмидингиз?! Хуллас, бундан 
ютқизадиган фақат сиз эдингиз. Шу сабабдан бугунга қадар бу сирни сизларга очмагандим. 
Одила яна бир неча Йил бу сирдан воқиф бўлмай тургани маъқул. Сен ҳам бу ҳакда унга ҳеч 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling