Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


* * *  Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи  www.ziyouz.com


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

* * * 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
67
Олий Ислом Маъҳадига имтиҳонларни муваффақиятли топширган Ҳусайин кетиши билан уйда 
икки қизидан бошқа ҳеч кими қолмаган Фотимахоним бир тарафдан ўғлини соғинса, иккинчи 
тарафдан унинг ўзи истаган ўқишга кирганини ўйлаб овунарди. Ўғли ёнида бўлиб, таҳснл чала-
ярим қолса, бу ҳам яхши эмас. Фақат чидаш қийин бўлган айрилиқ. Аммо бу ҳам муаммо эмас. 
У бундай қийинчиликларнинг озмунчасига бардош этмаганми-ди?! Ора-сира мактублари келиб 
турарди. Отасига ёзган хатларидан ташқари онасига ҳам алоҳида мактуб ёзиб аҳволини ва дуо 
қилишини сўрарди. Мана бу мактуб кетганидан икки ой ўтгандан сўнг келганди: 
Севимли онажоним! 
Кеча асрдан сўнг чойхонадачой ичай дедим. Чойхоначининг ёрдамчиси чой келтирди ва 
чўнтагидан бир хат чиқариб, «шуни ўқиб берсангиз, эшитсам»,—деди. Ўқидим. Тугагач, 
мактабга нега бормаганини сўрадим. У оҳ тортди: 
Улар юбордилару, мен қочдимми, биродар, — деди. Сўнгра тушунтира бошлади. Ўгай она 
қўлида ўсибди. Ундан она сифатида уч нарса кўрдим дейди: тундлиқ ёмон сўз, таёқ... 
— Бу учаласидан ортиқ бирон нараа кўрдим десам, ёлғон бўлади. У кўзлари ёшланганини 
яшириш учун деразадан ташқарига қаради. Мен девордагя расмларга қараган бўлдим. 
Айтишича, отаси асабий одаммиш. «Ҳар оқшом дастурхон атрофига йиғилганимизда ўгай онам: 
— Бугун бадбахт ўғил у ишни қилди, бу ишни қилмади, — деб тўкиб соларди. Отам: 
— Хоним, беш дақиқа сабр эт, бола овқат-повқатини еб олсин, сўнг хоҳлаганингдай ураман, —
деса: 
— Мен уринг демаяпман, фақат қилганини айтаяпман, ҳолос. Қанча мажбурласам ҳам 
тўхтатолмадим, мана ўзининг юзи, — деб мени кўрсатди. Мен энди икки баробар таёқ 
ейишимни исмимни билгандай аниқ билиб, индамадим. Отам: 
— Хоним, асабимга теғма, жаҳлимни қўзғама! Қонимни қайнатсанг, сенинг боланг ҳам хаққини 
олади. Бу айб қнлади-ю, сеники тинч турадими? Сенинг боланг осмондан тушганми? Қайси кун 
ўғлингнинг хатосини айтдинг? Ҳудодан қўрқмайсанми? 
— Менинг фаришта ўғлим нима қилди? Яшириладиган айби борми унинг? Ё тухмат қилайинми 
боламга? 
— Хўп, меники ҳар кун айб қиладими? Ҳеч тўғри иши йўқми бечоранинг? Бир кун бўлса ҳам 
қўнглим учун яхши бир иш қилди десанг, нима қилади? — дея ёлворса ҳам ўгай онамнинг мен 
ҳақнмдаги яхши гапни отам ҳеч эшитмади. 
— Ҳар қун шу! Ёлғон гапирайми? Қилганини қилмади дейми? 
Отам дастурхондан кўл тортиб туради: 
— Ҳар кун таёқ еб тўймадингми, ақлинг кирмадими! Етар энди! — деб роса уради. Сўнг онамга 
ташланади, 
— Бу етим бола сен туфайли шунча таёқ еди. Мен бунинг жавобини қандай бераман, — деб 
мендан икки баробар кўпроқ уни ҳам уради. Кейин: 
— Энди юмшадингиз. Ўтиринглар, — деб бизни дастурхон атрофига ўтқизади. Кўзёшлари 
билан емаган овқатимизни еднради. Ўгай онамнинг юзлари гезариб кетган. Ора-сира менга 
қараб Қўяди. Бу эртага сенга кўрсатиб кўяман дегани. Ҳақиқатан кўрсатади. Отам 
бўлмаганида: 
— Разил бола, сен туфайли калтак едим, — деб устимга бостириб келади. Ушлаб олса, 
тўйгунча уради. 
Мана, ука, сенга бир оқшом воқеасини айтдим. Бу ҳар оқшом давом этишини айтсам сенга 
ғалати туюлиши мумкин, балки ишонмассан, Аммо буларнинг ҳаммаси менинг бошимдан 
ўтган... Отам йўқ пайтларда овқатланишга ўтирамиз. Ўгай онам, ўгай укам ва мен. Агар 
овқатда менинг оддимдан гўшт бўлаги чиқиб қолса, у зудлик билан укамнинг олдига суриб 
қўйилади. Уйда бирон тансиқроқ таом тайёрланса, овқат пишар маҳали мени уни келтир, буни 
келтир деб югуртирарди. Ишлар битгач, дастурхон бошига келиб укамдан қолган овқатнигина 
кўрардим. Баъзан укам га хитобан: 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling