Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
60
қилиб юбормайдими? Даврон яна эски давронлигича қолааерса, у Кун учун кўзлардан томган 
икки томчи ёш билан икки томчи сувнинг фарқи қолармикин? 
Жомеънинг имоми уни табриклади, бир оқсоқол нуро-ий чол қучоқлаб, кўзларидан ўпди. 
Жомеъдан чиқаркан Ҳусайиннинг оёқ кийимини қўярда-қўймай тўғрилаган ўн саккиз ёшли 
йигитнинг самимияти-чи?! 
— Мен ўқиёлмадим, ҳеч бўлмаса битта ўқиганнинг оёқ кийимини тўғрилаш савобидан маҳрум 
бўлишни истамайман. 
Бу ўспиринни Ҳусайин танимайди. Аммо Фотимахоним уни узоқдан бўлса-да кўрганда эди, 
Исмоилнинг ёш чеҳраси, ғамган нигоҳи унинг кўз ўнгида намоён бўларди. Ҳа, бу ёш йигит ўша 
Исмоил эди. Қаршисидаги ўзидан икки ёш кичик Ҳусайин бир замонлар ҳар еган таёғидан сўнг 
кўзларини силаб артган Фотима опасининг ўгай ўғли эканини билармикан? Ҳусайин бу 
самимий, азамат йигитга ҳам ўз онаси Фотимахоним меҳр-шафқат кўрсатганини сеза 
олармикан? Ҳатто, Фотимахонимдан кўрган меҳрига шу йигит сабаб бўлганини кашф этишга 
имкон бормикин? 
* * * 
Отаси Исмоилни қабристондан топган кундан эътиборан унинг ҳаёти яхшиланишга юз тута 
бошлади, аммо бу бир йилгина — отасининг вафотига қадар давом этди. Отаси ҳам онасидай 
бир уюм тупроққа айланди. Саниҳахоним, Исмоил ва Салима қолдилар. Уйни идора этиш 
мутлақ Саниҳахонимнинг ҳокимиятига ўтди. 
Исмоил отаси топширган бошланғич мактабни амаллаб тугатган бўлса-да, ота-онали болалар 
учун бутунлай ёт бўлган қийинчиликларга дуч келди. Битта дафтар учун ҳам Саниҳахонимдан 
пул олишни истамаганидан Чорсуда тешиккулча сотди, бозордан қайтаётганларнинг юкларини 
уйларигача элтиб берди. Шундай йўллар билан тирикчилик қилишга киришди. 
Мактабда ҳар кун истаганини олиб ейдиган бой болаларининг ёнида улардай овқатланолмас, 
лекин узун изтиробли ҳаёт тажрибаси ўзини тўқ кўрсатишга мажбур этиши шунга ўхшаш 
турмуш кечирганларга маълум. 
Танаффусларда ўйнаб-кулаёган синфдошлари орасидан секин сирғалиб бир четга чиқиб, 
маҳзуиллгини кўрсатмаслик учун уларни томоша қилгандай бўлар, аслида онасининг қабри 
томондан эсаётган шамолдан кўксини тўлдириб нафас олар, кўзлари ёшланарди. Бу ҳолни 
кўрганлар нечун кўзи ёшли эканини, ўйинларга қатнашмаётганини сўрашарди. Исмоилнинг 
кўзига шамол туфайли тупроқ кирганмиш, шу сабабли ёшланибди. Балки кўриб чиқариш 
мумкиндир». Айни мақсаддаунинг кўзларига синчиклаб қараган синфдоши қанчалик 
тикилмасин, кўзида чангдан нишон кўрмасди. 
Баъзан уни доим томоша қилаётган ҳолда кўрган синфдошлари нечун ўйнамаётганини 
билишни истардилар. Жавоб оддий: «томоша қилишни яхши кўраман, ўйнамоқни 
хушламайман». Баъзан бир жўраси уни кўлидан тутиб боғчанинг бошқа тарафига олиб ўтарди. 
Буни қасддан қилмасди. Шунчаки, айланиш учун... Лекин Исмоилнинг бир пасда боғнинг 
аввалги, ўзи турган тарафига ўтиб қолганини билмай қоларди. Қабристон тарафда лайдо 
бўлган булутлар унга ғалати завқ бағишлар, лекин у бу ғариб завқ табиатини тушунолмасди. 
Мактабдан қайтаркан, ҳар куни бўлмаса-да, ғамгин қунларида «қабристон томондан Чорсуга 
бориш кулайроқ экан», дея айланиб кетган бу боладаги нозик туйғуларни англайдиган 
бормиди? Ташқаридан юзаки қараганларга кўлида сумка кўтариб мактабдан чиққан, Тим 
тагидан ўтиб кетаётган бир бола. Лекин у қабристон эшигига яқинлашиши билан томоғига 
тугилган аччиқ туйғуларни, эгик бошини, муштдек, балки ғунчадек юрагида қўзғалган ҳаяжон 
тўлқинларию тошқинларни ва шуларнинг барчаси бир бўлиб кўксидан кўтарилиб келаётган 
йиғини босиш учун тишини тишига кўйиб туришларини англайдиган кимса борми? 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling