Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
58
Фотимахоним Ҳусайинга ёшлигида дугоналарига берган жавобни айтди. Шу қадар самимий 
сўзлагани ўн йиллардан кейин ҳам тасдиқ бўлди. 
Ҳусайин бу йил тўртинчи синфда, ўн кундан кейин келадиган жумага хутба ўқиш учун 
тайёрланиш топширилганини айтгач: 
— Қайси мавзуни танласам, она? — деди. 
— Ҳозиргина айтганларинг гўзал мавзуларку, ўғлим? Буларнинг боши мода. Мода ҳақида 
тайёрлан.
Ҳақиқатан гўзал мавзу топилганди. 
* * * 
Ўн кундан сўнг жума намози учун миноралардан таралган азон саси мўминларнинг жума 
эканини унутмасликларини таъмин этаркан, уйнинг бир бурчида, жойнамоз устида, бутун 
борлиғи билан яратганга юзланиб, ўғли ўкийдиган ҳутбада янглишмаслигини, шу хутба 
сабабли йўлларидан адашганлар яна ҳақ йўлга ва ўзларига келишларини дуолар қилган бир 
ўгай она бор эди. Йиллар давомида, қатъий ирода, туганмас сабр ва ўгай эмас, ҳақиқий она 
меҳри билан бағрига босган етимини энди жон-жонидан ва чин кўнгилдан дуо этарди. Орадан 
кечган ўн бир йил вақт уни эт билан тирнокдай болаларга боғлаб қўйди, уларнинг ўгайлигини 
деярли унутди. Энди Аллоҳ мададини тилаган гул юзли фарзандига «менга охиратда 
шафқатчи, шафоатчи бўлади, деган эзгу умид билан боқар,унга оналик муҳаббати билан бир 
навбатда алоҳида маънавий меҳр ҳам кўйганди. 
Бироздан сўнг ўғлидан хабар келиши керак. Тонгда ҳар кунгидай алоҳида бир ҳаяжон билан 
йўлга чиқараркан, кўлини ўпган боласини: 
— Аллоҳ мададкор бўлсин, гуноҳкор онангни ҳам дуо қилишни унутма, ўғлим... — деб кузатди. 
Жомеъ лиқ тўлган. Одилбек ўғлини кўриб ҳаяжонланмаслик учун устун орқасида яширингандай 
бўлиб ўтирибди. Бир замонлар Эрдолбекнинг сўзларига ишониб ва алданиб Имом Хатиб 
мактабига беришни истамаган ўғли тўрт йиллик таҳсил мевасини кўрсатиши, отаси уни айнан 
шу мактабга бергани учун мамнун этиши керақ 
Жума қунига махсус азон айтиб бўлинганда минбарда секин оёққа турган ўғлини кўриши билан 
қўзларида пайдо бўлган икки томчи ёшни артишни лозим топмади. 
Халқ шундай ўн олти, ўн етти ёшлилар ўқиган хутбага одатланди. Неча йилки, энди дин 
илмини унутай деганида баҳор чечагидай йигитларни тинглаш завқу ҳаяжонини тота бошлади. 
Хутбанинг арабча қисмини ёддан ўқиган ва туркча қисмига келган Ҳусайиннинг овози секин-
секин кўтарила бошлади. Кўзларидан ёшлари сизилиб, внждонлари олдида тиллари қисиқ, 
бошлари ҳам бўлганларнинг бошлари кўксиларига тағин ҳам эниб борарди. 
Туркча қисмини, сиз ҳурматли ўқувчилар билан бирга тингламоқни раво кўрдик: 
Муҳарам мусулмонлар! Хутбамиз мода ҳақида. Бу миллатни мода балоси маҳв этган. Мода 
аталмиш бехосият одатлар келтирган балою гуноҳ дунё ва охиратда бизга етиб, ортиб ҳам 
қолур. Оиламиз ислом одатлари билан идора этилган, одамларимиз Аллоҳтсан кўрқан, 
миллатимизга оталаримизнинг одату анъаналари ҳоким бўлган замонларда роҳатда эдиқ ҳар 
соҳада йўлимиз очиқ эди. Бугун йўлларимиз эмас, аёлларимиз очиқ. Ислом одатларига эмас, 
инглиз, франтсуз ва бошқаларнинг одатларига, Расулуллоҳнинг амрларига эмас, Оврўподаги 
кимлиги номаълум, қандайдир ахлоқсизнинг хоҳишига бўйсунамиз. Айни ўринда 
Пайғамбаримизнинг бир ҳадиси шарифини нақл этиш жоиз. Марҳамат қиладиларки: “Ким қайси 
қавмга ўхшаса, ўшалардандир!» 
Агар Расулуллоҳнинг амрларига модага аҳамият берганимиз каби муносабатда бўлганимизда 
эди, кўплаб покиза ва ҳақиқий мусулмон кишилар етишарди. Агар модага кетган исроф, 
фақиру фуқарога харжланса, неча бағри ярага малҳам, қанча кўнгли яримга хурсандчилик 
бўларди. Йилда бир неча бор ўзгурадиган модага сарфланган харажатларнинг ҳисоби йўқ, «Бу 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling