Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
59
йил оқ либос кийилади», дейилдими тамом... амр — амрдир. Кучи етган-етмаганнинг устида оқ 
либос бўлиши шарт. «Бу йил оёқ кийимларнинг товони бир қарич бўлармиш, либосларнинг 
этаги тиззасидан бир қарич юқори чиқармиш, сочлар фалон шаклга кирармиш», дейилганидан 
сўнг паст пошнали оёқ кийим, этаги тиззани, оёқни бекитадиган либос қидириб кўринг-чи. 
Модага берилгани учун ўзини маймундай турли қўринишга солган қанчалаб кишиларнинг 
аслида уйида ейишга тузук-қуруқ таоми йўқ... 
Лекин биз уларки эмас, модани бошлаб берадиган бойларни айбдор деб биламиз. Илгари 
вақтларда тўйга кета туриб фақирлар ўксинмасин дея зийнатларини тақмаган, ҳавасланиб, 
кўнгли тушмасин, оғринмасин, харажатга қийналмасин деб ҳашамдор кийинмаган олижаноб 
инсонлар бўлган экан. Энди эса ўзидан бошқани ўйламайдиган, барча фазилати чўнтагидаги 
пулдангина иборат бўлган бойларимиз бор. Бугун ҳар тўй учун алоҳида кийим тиктирмаса 
уяладиган, ўн беш, йигирма бош кийимни кам дейдиган аёлларимиз мавжуд. 
Бутсдайларга Расулуллоҳнинг қизида фақат бир бош либоси бўлганини эслатинг. Бугун устига 
кийиши учун энг оддий либосни топишга ҳам қийналадиган, «бир мурувват соҳибини йўлла, ё 
Раб», дея инграб, илтижо қилаётган қанча аёллар борлигини эслатинг. Инсонлик шарафи ва 
фазилати бойларнинг ким ўзарга кийиниши, бўйлашиб, баҳслашишида эмас, балки очларни 
тўйдириш, яланғочларни кийинтиришда эканнни тушунтиринг. Модага сарф этнлаётган ҳар 
тийиннинг Аллоҳ ҳузурида ҳисоби, жавоби борлигини ақлларига жойланг. 
Жаноблар, ҳикоя деманг.матал-чўпчак деб тингламанг, уйига ҳафтада гўшт кирмаган, иссиқ 
шўрва ичмаган, тўйиб овқатланмайдиган қанчалаб диндошларимиз бор... Биз қиш кунлари 
иссиқ печ ёнида илиққина ўтирар эканмиз, қуруқ, совуқ қозонларига кўзёшлари томган 
биродарларимиз қанча?! Ўйлаб кўрсак, дин ва ахлоқий жиҳатдан биздан кўп юксак. Аллоҳ 
ҳузурида биздан шарафлироқ қанчалаб биродарларимиз биз қорин тўқлигидан меъдамиз билан 
машғул пайтларимиз очлиқдан қийналаётган бўладилар. 
Муҳтарам мусулмонлар! 
Биламизки, шундай бойларимиз борки, кунда юзлаб лира фойда кўрадилар, ҳар кун гўшт, ёғ ва 
асалга бўкадилар, тағин ҳеч нарсага эришмаганидан, хузур топмаганидан, бир миллиони икки 
миллионга чиқмаганидан шикоят қилишади. Бундайлардан мурувват кутмаймиз. Фақат бой 
хотинларининг тирноқ бўёғига харжлаганича пул топиш учун эшикма-ешик юриб одамларнинг 
кирларини ювишга мажбур бўлаётганларни унутмайлик. 
Айрилишни истамаганимиз бу дунёдан ёлғиз кафан билан бирга айрилар эканмиз, ёнимиздан 
яхшиликларимиз, ибодатларимизгина жой олишини, охиратда бизга еганларимиз эмас, 
едирганларимиз, кийганларимиз эмас, кийдирганларимиз фойда келтиришини унутмайлик. 
Модомики, эл эшигида тиланчи эмас эканмиз, бунга шукрона ўлароқ, ун, ўтин тополмаган, 
ҳолини бировга арз этолмаганларни йўқламасак, ёрдам бермасак, Аллоҳнинг сўроқларига 
қандай жавоб берамиз? Эртага, қилган исрофларимизнинг гуноҳлари қаршисида тер тўкиб, 
пушаймон бўлмасдан бурун ўзимизга келайлик, бу хил қашшоқликнинг ва исрофгарчиликнинг 
олдини олайлик. 
Ҳусайин хутбасини битирганда, кишиларнинг кўнглида уйғонган тўлқинланиш, юракларни 
тўлдирган ҳаяжон туйғулари бу хутбанинг одамларга жуда ёққанидан дарак берарди. Аммо 
хутба тингловчиларга ёқиш учунгина эмас, халққа таъсир этиш, уларни тўғри йўлга бошлаш 
учун ўқилди. Шу сабабли хутбанинг таъсирини ўша кунги тилга тушиш, Одилбекни дўконига 
келиб табриклаб кетган хеш, дўсту ақрабонинг эътибори билангина ўлчамоқ тўғри бўлмаса 
керак. 
Бундан кейин ёнида ярим яланғоч қизини ёки набирасини тартнбга чақирадиганлар бўлдими 
ёки бўладими? Хотинини безатилган молдай ётоқ кийимида намойишга чиқарган эркаклар бу 
кимларга тақлид эканини тушуниб, тушунтирадими? Бу чиркин ҳаракатларга барҳам 
бериладими? Юзларидаги ор ва номус ҳиссини чапланган бўёқлар ҳамда упа-еликлар йўқ 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling