Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
53
ўйлади. Вақтни беҳуда ўтказишни хушламасди. Масалан, муаллим келмаган бўш дарсларни 
ўртоқлари беҳуда ўтказса, Ҳусайин ўқитувчи келиб қолса, қандай жавоб бераман қабилида иш 
тутиб, шунга асосан ўқиб-ўрганиб ўтирарди. 
Тан олиш керакки, унинг бу хусусиятида ўз қобилияти билан бирга онасининг ҳам катта 
ҳиссаси бор. Мактабга бориб келаркан фурсат бўлган тақдирда хаёлида дарсларни таҳлил 
қилишни, бу орада «Ихлос» сурасини уч, «Фотиҳа» сурасини бир карра ўқиб раҳматли 
ҳоласига бағишлашни одатлантирган ҳам онасидир. Айтишларига қараганда Ҳусайинга 
ҳоласининг кўп меҳнати сингган. Кичиклигида онасидан кўпроқ ҳоласи қараган. Исми — 
Хайрия. Онасининг ҳам ҳоласининг ҳам исми Хайрия деб илк бор эшитганда ғалати тасодиф 
эканини ўйлаганди. Кейин онасидан сўраганда, Фотимахоним: 
— Ўғлим, менинг отим ҳам Хайрия, аммо кўряпсанки кўпинча мени Фотима деб чақиришади. 
Олдинлари ҳаммага иккита исм кўйишарди. Отам Хайрия исмнни жуда яхши кўрганларидан 
мени ҳам, уни ҳам Хайрия деган. Сен энди бу гапни қўй-да, мактабга бориб келгунча ҳолангга 
бағишлаб ўқишни унутма. Ҳам вазифангни ўтаган, ҳам бориб-келгунча вақтни беҳуда 
кетказмаган бўласан,—деганди. 
Eнди Ҳусайин буларни тушунади, шунинг учун бу ердаги бўш вақтнинг қадрига етаяпти. Бироз 
ўтиб бу ғашлиги ўринсизлигани англади. Чунки, бу ғала-ғовур ичида ўқигани билан 
тушунмасди. 
Атрофда суҳбатлашаётганларнинг ҳаракатлари умуман олганда дуруст ҳолат эмас. Туғрироғи, 
Ҳусайиннинг фикрича, булар ақл ва мантиқ тарозисига тортиб кўрилса, натижа — нохуш. 
Суҳбатлашаётганларнинг фикрича эса, аксинча, суҳбатлари зарурийдир. Камдан-кам 
кишиларгина беҳуда, фойдасиз гаплашаётганлигини англашга қодир, уларнинг йчидан камдан-
камларигана бундай фойдасиз сўзлашдан кўра сукутни афзал билишади. 
Қулоқларни гаранг қилгудек ғала-ғовур орасида кучли ҳаяжон билан гаплашаётган орқа 
қатордаги икки ёшдан бири бундан олдинги филмга икки марта тушганини ва фалон 
артистнинг шоҳона роли бўлганлиги сабабли яна бир марта тушишга ҳам тайёр эканлигани 
сўзлар эди. Қайсидир артистнинг аллақайси кўшиқчи билан дон олишиши энди ҳеч кимдан 
яшириб бўлмайдиган ҳолга келган, гўёки иккисининг ўртасида янги бир ишқ можароси 
бошланганмиш. Ҳатто яқинда фарзандли бўлишлари кутилаётганлиги ҳақида хабарлар 
тарқатилади. Фалон артист аскарликка кетаётганмиш. Ажабо, аскарликда ҳам унга ўз касбига 
алоқадор бирон вазифа берилармикан? Агар шундай йўл тутишса, айни муддао бўларди, чунки 
ҳам санъаткор санъатини ривожлантиради, ҳам бу билан аскарларда жанговор руҳ уйғотиб, 
қўшинга катта ёрдам берарди... Шу каби оғиз чарчатишдан бошқа сифати бўлмаган сўзлар 
қатори ва ора-сира бу ерда ёзишимизга одоб тамойиллари йўл қўймайдиган каломлар 
эшитилади. Хусайиннинг фикрича, бу тарзда вақт ўтказиш одоб ва масъулнят туйғусининг 
етишмаслиги ва ёки умуман мавжуд эмаслиги билангина изоҳланиши мумкин. Бу сўзлардан 
кимга қандай фойда бор ёки улар айтилмай қолган тақдирда кўриладиган зарар не чоғли? 
Атрофда эндигина ўн беш ёшини қаршилаган олифтачалар селтанглаб юрар, йўтала-йўтала 
еқилган сигаретларини чекишга ҳаракат қилардилар. Қўллари билан оғзини беркитишлари 
тамакининг ўта аччиқ эканини ва шу сабаб йўталаётганларини англатарди. 
Бу орада парда очилди. Уч маротаба янграган огоҳлантирувчи қўнғирокдан сўнг филм 
бошланди. Намойишдан олдин кўрсатиладиган филмлардан парчалар тақдим этиларди. Уларда 
акс этган шармандали бир саҳна кўриниши томошабинларнинг юракларидан қайнаб чиққан 
инқиллаш юксалишига, янада кучайиб, ҳайвоний хириллашга ўхшаган ҳаяжонли овозларнинг 
чиқишига сабаб бўлди. Ҳуштак чалганлар, ҳатто ўзини тутолмасдан бор овозда наъра 
тортганлар ҳам йўқ эмасди. Бундай филмларни кўргандан сўнг ёшликнинг қандай маҳв 
этилишини, иффат ва номус туйғуларининг қай тарзда илдизларидан айрилганини англамоқ 
учун хўкизнинг ақли ҳам кифоя қилади. 
Асосий филм бошланди. Унинг ҳам кўрсатилган парчалардан фарқи йўқ эди. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling