Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
50
— Ҳамма қўлини бошига кўйсин! — деб буюрди. Тинтув ўтказишмоқчи эканлиги маълум бўлди. 
Ҳусайин ҳайратланди. Оқшом чеккан синфдошларининг иллатлари очилмоқда эди. Кўзининг 
ёни билан уларга қаради. Рангларида, тусларида ўзгариш, хаяжон сезилмайди. Балки ёнларида 
йўқдир деб ўйлади. Айни пайтда ўзи ғоятда ҳаяжонда эди. 
Текшириш бошланди. Учаласи баробар излашарди. Навбат чекадиган ўртоғига келганда 
Ҳусайинға бир нарса бўладигандай юраги тез уриб кетдн, ҳаяжонланди. Ҳақиқатан унинг орқа 
чўнтагидан тамаки қутиси олиниб олдига кўйилганда Ҳусайин уялиб бошини эгди. Ўртоғи-чи, 
уялдими? Асло. На уялди, на ҳаяжонланди. Ўзини худди чўнтагидан қўрғошин қалам ёки 
кундалик дафтар топилгандек тутарди. 
— Эртўғон, бунима?
— Сигарет, жаноб. 
— Яхши, бу ҳолингдан ҳижолат чекмаяпсанми? Уялмансанми? 
— Тамаки отамники. Уйда унутиб қолдирибди, тушки дам олишда элтиб бермоқчиман. Агар 
уялиш керак бўлса, отам уялиши керак. 
Шу жавоб билан иш битдими? Албатта, йўқ. Тартиб-интизом мажлисида масала кўрилиб, ҳал 
этилади. Диққатга сазовор жиҳати шуки, берилган жавоб олдида Ҳусайин қип-қизариб кетди. 
Ўртоғида топилиши шарт бўлган тўғрилик ва ҳаё туйғуларининг йўқлиги қизартирди уни. 
Эртўғон сигарет отасиникилигини айтганда, бошини буриб қаради. Парта устида турган тамаки 
қутиси кечаги, тунги хотираларни уйғотди. Танаффусга чиққанларида Ҳусайин унга 
яқинлашди: 
— Нега сигарет отамники дединг, Эртўғон? 
Eртўғон Ҳусайинни эсли-ҳушли кўришни истагандай ачиниб қаради. 
— Гўдаксан, Ҳусайин, — деди ва кетди... 
 
* * * 
Изма-из келган бу воқеалар гўё тнл бириктириб, Ҳусайинни онасидан узр сўратиш учун содир 
бўлгандай. Эртўғондан тўғри гапирмаганининг сабабини сўраганда берган жавоби ярага 
сепилган қалампир бўлди. Ҳусайин уни бугунгача яхши билмагани, у ва унга ўхшаганлар билан 
дўст бўлгани учун уялди. Бу дўст Ҳусайинни мажлисларда уялтириши, ахлоқий бузуқ йўлларга 
йўллаши мумкин. Тутиладиган энг тўғри йўл — тўғриликдан қайрилганни тўғри йўлга 
келтирмоқ... Ҳеч қачон ким биландир дўстлашиш мажбурият бўлмаган. У ёки бу кимса билан 
дўстлашиш, ёки дўстлашмаслик тавсия этилиши мумкин, ҳолос. Ҳусайин ҳам Эртўғон билан 
дўст бўлишга мажбур эмасди, шуни англаган ҳолда уни тарк этишга қарор қилди. 
Eртўғоннинг хатолари туфайли мактабдан ҳайдалиши бу қарорнинг хато эмаслигига далил 
бўлди. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling