Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
52
кўлини ўпмоқни, узр сўрамоқни, ўзининг ҳақсизлигини эътироф этмоқни ўйларди. Уйига 
шундай хаёл ва шундай ният билан борди. 
Қуръони Карим олдида Аллоҳнинг қули эканини ҳар ҳужайраси, ҳар зарраси, бор вужуди билан 
ҳис этган, тавозели ҳолда сокин ва сассиз бир адо билан ўқиётган Фотимахоним... Инсония 
тучун ҳидоят бўлиб келган бу китобдан уфурган нур, унинг одоби билан адабланмоқни энг 
буюк мақсад деб билган бу хонимнинг юзида акс этар, ифодаси имконсиз, моддий жиҳатдан 
қўл етмас бир гўзаллик тажаллий этарди. Тасвири бир жумлада мушкул бўлса-да, ундаги бу 
ҳол — кўзи Китоби Каримда, кўнгли самода. Яъни кўзи Қуръонга, кўнгли бу шарафли китобни 
юборган Аллоҳга йўналган, боғланган. Бу шундай бир ҳол эдики, бу ҳол хузурини фақат бир 
мўмин бутун борлиғи билан боқийга боғланиб, фонийни унутиб — дунё машғулотини кўнгилдан 
кувиб ўқиган намозида топиши мумкин. 
Ҳусайин онасининг тиловати тугагунча кутди. Уйга ки-иб, онасини фариштасифат қиёфада 
Қуръон ўқиётган ҳолда кўриши янада кучлироқ таъсир қилди. Эрталаб ўзи ранжитган онасини 
бу ҳолда кўрган қўзлари ёшланди. 
Китоби ёпилди. Қўллар кўтарилди. Тиловат савоби муҳтожларга бағишланди. Каломини 
ўқиганга, ҳурматлаганга буюк мукофотлар ваъда этган Аллоҳга чин дилдан дуолар қилинур. 
Шу онда унинг юзларига боққан киши, софлик ва покликда ҳудди икки томчи ёшнинг одоб ва 
ҳаё билан тўлиқ юзлардан сизиб ўтганини кўрган бўларди. Аммо кўришнинг ҳожати йўқ. Чунки 
у — Фотимахоним кўрсинлар деб йиғламас, буни йиғи ҳам деб бўлмасди. 
Қўллар юзга сурулди. Китоби Каримни кўтариш учун узалган қўллар муаллақ қолди. Чунки ўнг 
тарафдан узатнлган бир жуфт кўл китобни олди ва ўрнига қўйди. Сўнгра ҳануз жойнамоз 
устида ўтирган Фотимахонимнинг ўнг қўлини олиб бағрига босди. Ҳурмату меҳр билан ўпди ва 
пешонасига сурди. Бироздан сўнг узрини айтди: 
— Она, мени шу Китоби Карим ҳурмати авф этинг! Сўнг онасининг оёқларини қучди. 
Тўхтатмоқчи бўлган она, навбатдаги ёлворишни эшитди: 
— Онажон, рухсат беринг, бир бор юзларимни сурайин! Эрталаб онасига исён билан қараган 
юз, Пайғамбар ифодаси билан остида жаннат бўлган она оёғига сурилмоқла юкланди. 
Фотимахоним ўғлини турғазди. Кўзларидан ўпиб, бағрига босди: 
— Чароғим, тўғри, ҳалол, покиза инсонларга ошнолик қилсанг дейман, бир дона Ҳусайинимдан, 
гул юзли боламдан ўша заққумнинг ҳиди келмаса дейман?!. 
Ҳусайин ўша кунги ҳодисаларни бир-бир нақл этгач: 
— Она, сўз бераман, ҳаётда ёлғиз қолсам-да, мени ҳақ йўлдан айирадиган билан дўст 
бўлмайман. Сизнинг дўстлигингиз менга етарли, —деди. 
Орадан икки ҳафтача вақт ўтди. Кўқда ер юзига енгил ва майин ёмғир доналарини юллашга 
лойиқ булутлар пайдо бўлди. Қуёш гоҳо кўриниб, атрофни илитар, фақат бу орада ўртага 
тушган ва қуёш нурларини тўсган бир булут фуқарога садақа қабнлида бир неча лаҳзалик 
ёмғир севалар, сўнгра шошиладиган жойи йўқ йўловчидай оғир-вазмин узоқлашарди. 
Ўша қун бир неча дўстлари билан айланишга чиққан Ҳусайин секин-секин кинохонага 
яқинлашганларини билмай қолди. Жўраларидан бирининг: 
— Вугун кинога тушайлик, — деган таклифини ҳаммалари тасдиқлашди. Ёшлар— шунақа. 
Кўпинча қилаётган ишларини олдин ўйлаб кўришмайди. Улар олдин хаёлларига келганини 
қиладилар, сўнг ўйлашни бошлайдилар. Лекин Ҳусайинга ҳам айнан шундай таъриф бериш 
ҳақсизлик бўларди. Чунки чипта олмасдан аввал «кирсамми-кирмасамми», деб бир муддат 
тараддудланди. Сўнгра бундан ҳам бир ибрат оларман дея чипта олди. 
Ҳали ўн беш дақиқа бор. Ҳар ким ёнидаги билан суҳбатлашар, атрофдан келган овозлар 
бирлашиб юксалар, гаплар эшитилмас, шунинг учун ёнидаги суҳбатдошга бироз овозни 
қутариб гапиришга тўғри келарди. 
Ҳусайин мактабга келган вақтларда кинонинг ноҳуш ҳолатларига унчалик тобу тоқати йўқ эди. 
Аввал ўзи билан бирон китоб олмаганига ранжигандай бўлди. Ўн беш дақиқа ўқидим, деб 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling