Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

 
* * * 
Ўша кун тушдан кейин боғда суҳбатлашаётган дўстлари ёнидан ўтаркан эшитилган бир-икки 
сўз уни тўхтаб тинглашга мажбур этди. Икки синфдоши бахслашар, беш-олти синфдоши 
тинглашарди. Ёзма имтиҳонда нусха (шпаргалка)дан фойдаланиш тўғрисида сўз борарди. Икки 
дўстининг бири: 
— Нусха талабанинг ҳаққидир, — дерди. Ким нима деса-десин, мени фикримдан 
қайтаролмайди. Ўзларингиз уддалай олмагач, тарбиясизликдан лоф урасиз. «Пишак қуйруққа 
етолмагач, «пуф, сассиқ» деркан», деган оталаримизнинг тилига шакар. Эпласанг, бу гапларни 
айтиб ўтирмасдинг. 
Иккинчиси жавоб берди: 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
51
— Бундай қилмаслигимиз бу ишни нотўғри, чиркин бир ҳаракат деб билганимиздандир. Ҳа, биз 
бу ишни қилмаймиз. Чунки одобимиз, тарбиямиз бунга йўл қўймайди. Уй-ингизда ўтириб дарс 
қилишга қучингиз етмайди, сабр қилолмайсиз, ялқовликка, ишламасдан, чарчамасдан дам 
олишни, кўнгил очишни истаган нафсингизга ҳоким бўлолмайсиз, натижада ҳаққингиз 
бўлмаган нусха кўчиришга, яъни нотўғри ишга қўл урасиз. Бу ишни ҳам талабанинг зарурати, 
эҳтиёжи деб қабул қиласиз. Эхтиёж — илм, за-рурат — билмоқдир. Қўшни дўкондан молўмариб 
олиб, сотиб пул топган ва ёнидаги синфдошининг билими билан баҳо олган икки кишининг 
орасида қандай фарқ бор?! Балки бир кун келиб кўшнининг молини ўғирлаш ёмонлиги 
тўрисида миллатга насиҳат қиларсиз. Бошқаси гапга суқилди: 
— Хўп, сен шу қадар тўғрилик билан нимага эришдинг? Кеча жуғрофнядан тўрт олган зоти 
олийлари, ўзларимиди?! 
— Олишим мумкин. Мен учун ҳийла билан ўн олгандан, тўғриликча тўрт олиш хайрлидир. 
Ҳақиқатан, қимор, ўғирлик, риёкорлик билан миллионлар топмасдан тўғрилик, пешона тери 
билан озроқ пул топган ва яхшилигига кўнгли хотиржамлигини далил келтирувчи қанчалаб 
виждонли одамлар бор. 
— Кўзбўямачилик қилма! 
— Кўзбўямачилик қилаётганим йўқ. Кўзбўямачилнк далил бўлмаслиги аниқ нарсани далил 
қилиб кўрсатишдир, Мен шундай қилдимми? Шундай дедимми? 
Уларнинг юзларига бир лаҳза тикилгач, давом этди:
—Дўстлар, ўз билими билан имтиҳондан ўтишнинг шундай ҳузур ва завқи борки, бу ҳаловатни 
кўчирмакашлар билмайди. 
— Сен ўзинг ҳеч нусха кўчирганмисан? Нусхадан фойдаланганмисан? 
— Йўқ. 
— Ундай бўлса, сен ҳам бунинг завку ҳаяжонини билмайсан. 
— Мен ўша завқу ҳаяжонни биламан. Бировнинг молини ўмараётган, ўмарганини еяётган ўғри 
шундай ҳаяжонланади, айнан шундай завқланади. Фақат бу завқу ҳаяжонни ҳалол деб даъво 
қилолмайсиз. Эшитинг, мисол келтирайин. Бир одам ўғлига: «бугун бир лира топиб келтир», 
дебди. Ўғли «хўб бўлади», деб онасидан олиб, кечаси отасига келтириб берибди. Отаси пулни 
деразадан улоқтирибди. «Eртага яна келтир», дебди. Ўғли иккинчи кун яна онасидан олиб 
келтирган пулнинг улоқтиришини жимгина кузатибди. Кейинги куни ҳалиги киши хотинига пул 
бермасликни тайинлабди. Учинчи кун меҳнат қлиб топишдан бошқа иложи қолмаган ўғил, 
келтирган пулини улоқтирмоқчи бўлаётган отасининг билагидан тутиб: 
— Нима қиляпсиз, ота? Мен бу лира учун оқшомгача заҳмат чеқдим, бундан хабарингиз борми, 
—дебди. 
Менинг бу ҳикояга қўшимчам йўқ. Ҳар ким хоҳлаганини тушунсин. Истаган маъносини олсин. 
Тинглаётганлардан бири: 
— Шунақаси ҳам бўларканми? — деб эътироз қилди. Бошқаси чидаб туролмади. 
— Бўлиш-бўлмаслиги сенга алоқадор эмас. Ҳикоядан чиқадиган қулоса сенга алоқадор. Одам 
пешона териниг тўкмасдан мулкнинг қийматини билмайди, машаққат билан топганини 
қадрлайди, деган хулоса чиқариш даркор. 
Бу савол берилаётганда Ҳусайин мийиғида кулиб қўйди, фақат бу истеҳзо, камситиш, мазахлаш 
ёки кибрнинг белгиси эмасди. 
Ҳусайин сўнгги дарсда ёзма назорат ишини тошпириши керак. Бугунгача нусхага ҳавасманд 
бўлмагани сайин баъзан эсда сақлаёлмаслигини ўйлаб бир-икки сўзни партага енгилгина қайд 
этиб кўяр, бундан фойдаланган пайтлари ҳам бўларди. Бу сафар шу ишни қилмади, бунга 
сабаб бир соат аввал тинглаганларининг таъсири эди, Сигарети олинган, унинг отасиники 
эканлигани юзи қзармасдан айта олган Эртўғон бу дарсда нусха кўчира туриб қўлга тушиши 
ҳам Ҳусайинда қатгиқ, манфий бир таъсир қолдирди. Оқшом уйига кирар-кирмас онасининг 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling