Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
204
— Ўғул муборак бўлсин! 
Зайнаб эрини шу сўз билан кулиб қаршилади, Отабек ҳам кулимсираб «қутлуғ бўлсин!» деб 
қўйди. Ўлтургандан кейин Зайнаб ўзича кулинди: 
— Ҳалиги... — деди. «Ҳалиги» дан кейин айтадирган жумласини унутиб қўйдими ёки ўйлаб 
қолдими, нима бўлса ҳам айталмади. Отабек унинг оғзини кулимсираган ҳолда бир оз кутиб 
«хўш, ҳалиги...?» деб сўради. 
— Ҳалиги... 
— Уёғи? 
— Оти қурсин... ҳа, айткандек, ошингизни ейсизми? 
— Ейман. 
— Совиб қолмаған бўлса — шу. 
Отабек эртадан бери ҳеч нарса емаб эди. 
— Қандоғ бўлса ҳам, — деди. 
Ҳозир Зайнабнинг чеҳраси очиқроқ кўринса ҳам, аммо бу очиқ чеҳранинг замирида уни 
жиддийроқ машғул қилған яна бир гап бордек, яъни кўринишдан шошқанлиқ ва ё шунинг 
сингари бир ҳол унинг шу очиқ чеҳраси остиға яширинғандек эди. Зайнабнинг ўн беш 
дақиқалиқ муомаласида Отабек юқориғи каби «есдан чиқариш» ҳолатига бир неча қайта 
учради ва охирда сўрамоққа мажбур бўлди: 
— Нега ҳолингиз паришон? 
Зайнаб кулди: 
— Нега паришон бўлсин. 
— Маним кўзимга паришон кўринасиз. 
— Тўғри, — деди Зайнаб, — қўрқдим... 
— Нимадан қўрқдингиз? 
— Туғишдан... 
— Қийналдими? 
— Қийналиш ҳам гапми, — деди Зайнаб, — ўз кўзингиз билан кўрмаганингиз учун 
ишонмайсиз. 
— Ойим мундоғ демаган эди-ку? 
— Сиздан яширғанлар. 
Отабекнинг юраги жуда уюшиб кетди. Ҳатто кундашини паришони хотир қилған бу гап 
Отабекка қандоғ таъсир қилиши кўб тафсилга муҳтож эмас. Бу тўғрида Зайнабка яна савол 
ташлаб тафсилот олишдан қўрқди, ҳам узоқ ўлтуролмади. Чойини наридан-бери ичиб, ўрунини 
тўшатиб ётди. Зайнаб шамъни ўчирди. Ҳали ётмоққа вақт эрта эди — Зайнаб Кумушлик уйга — 
хотинлар олдиға чиқиб кетди. 
Отабек ухлаш учун ётқан бўлса ҳам ҳалиги гап уни кўз юмдирмай қўйди, ўнг, сўл, чалқанча 
ётиб боқар эди. Лекин Зайнабнинг «қийналиш ҳам гапми?» жумласи қулоғи остидан кетмас 
эди... Кумушнинг уйидан кети узилмай келиб турған хотинларнинг ғўнғир-ғўнғири ҳам унинг 
уйқусиға халал берар ва ора-чора гўдакнинг йиғлаған товши ҳам эшитилар эди. Бу маъсум 
товушқа қарши унда бир хил яқинлиқ — оталиқ ҳисси қўзғалғандек бўлса ҳам, аммо бошқа 
қора хаёллар ичида тез йўқолур эди. Шу йўсун ивир-живир, аччиғ ва чучук ҳолат ичида ухлаб 
кетди. Бир-икки кун ми-ёнасидаги кечинмалар турлик ранг билан унинг уйқулиқ димоғида 
акслана бошладилар... Чўчиб уйғонди... Ёнида Кумуш... Зайнаб йўқ эди. Уйқулиқ кўзи билан 
нариги уйга қулоқ солди, ҳануз бояғи товушни эшитди ва ўнг ёнини босиб кўрпага бурканди, 
мундан кейин тинч ухлаб кетди... 
Туш кўрар эди: «Чаманда гуллар очилған эмиш... Бу гулшан унинг ўзиники эмиш... Ул ранго-
ранг чечаклардан кўзини ололмас эмиш. Теваракка келган ёвдан хавф бор эмиш... Ханжарини 
ушлаб ёвға қарши чиқған эмиш... Ёв қочқан эмиш... Ёв орасида онаси ҳам бор, отаси ҳам 
кўринар эмиш... Қайтиб чаманга кирса бир сигир гулни босиб, янчиб ўтлаб юрған эмиш... Бу 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling