Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
206 — Билмадим... боятдан бери тўхтовсиз қусяпти, — деди Ўзбек ойим. Қусиб чарчаған Кумуш ҳолсиз-ланиб бошини ёстиққа ташлади. Ўқчиб ёшланған кўзлари билан эрига қараб олди. — Ёқмайдирған хўрак бергансиз. — Ёқмайдирған ҳеч нарса егани йўқ, — деди онаси,— ўша аталадан бошқа хўрак қилмади. Ундан ҳам ярим косагина ичди. Қолғани ана токчада... Ўзбек ойимнинг гапи тугамасдан Кумуш яна жомга интилди. Отабек унинг бошини тутди. — Табиб айтдирайми? — Айтдир. Маним ҳам кўнглимга шу келиб турган эди. Отабек Кумушнинг қусуғи биткунча турди-да, сўнгра югуриб ташқариға чиқди. Ҳасанали ҳануз бояғи ишда эди. — Ота, сиз югуриб табибга боринг-чи! Ҳасанали ишини ташлади: — Нима гап? — Келинингиз боядан бери қусар эмиш. Ҳасанали табибга югурди. Отабек қайтиб уйга кирди. Чақалоқни Зайнаб кўтарган, Кумуш ҳамон қус-моқда... Кумуш ҳолсизланиб ўзини ёстиққа олди. Қовоқ остлари кўкарган, ёниға келган Отабекка ҳам қарамоққа мажолсиз эди. — Тузикмисиз? — Кўнглим. Отабекнинг ҳамма бадани титраб кетди, шундоғ бўлса ҳам ўзини қаттиғ ушлади: — Қатиқ ичириб кўрдингизми? — деди онасиға. — Йўқ. — Қатиқ буюринг! Ойбодоқ қатиқ келтиргунча Кумуш яна жомга интилди. Бир-икки ўқчиб қусқандан кейин, Отабекнинг қўлидағи сув билан оғзини чайди ва пиёладаги қатиқдан бир-икки ҳўплаб, ўзини ёстиққа ташлади. Ҳарорати кучлик, юрак уриши фавқулодда тез эди. Отабек унинг манглайини қўли билан босиб ушлаган эди, бир оз тинчигандек бўлди. Ўзбек ойим бурчакда бола кўтариб ўлтурган Зайнабдан чақалоқни олиб, уни жомни тўкиб келишка буюрди. Отабекни манглайида турған қўли қизиб кетиб, иккинчи қўлини алмашдиришға мажбур бўлди. Манглайида совуқлиқ ҳис этиб Кумуш кўзини очди. — Кўнглингиз босилдими? Кумуш жавоб ўрнида ёстиқдан қўзғалди. Жом йўқ эди. Отабек шошиб токчадағи хитойи норин товоқни олди. Кумуш қусди. Бу гал қусуқ бояғи қатиқ аралаш кўкимтил ва сарғимтил нарсалар эди. Оғзини чайғандан кейин Отабек қатиқни таклиф қилған эди, ичмади ва ўзини ёстиққа отди... Табиб келди хабарини эшитиб, Отабек жонланғандек бўлди. Уй эшигига жом кўтариб келган Зайнаб кейинига қайтди. Ўзбек ойим ҳам чақалоқни кўтариб уйдан чиқди. Отабек табибнинг ҳурматига туришни унутиб Кумушнинг манглайини босқанча ўлтурар эди. Табиб Отабекдан воқиъани сўраб билгандан сўнг Кумушнинг томирини кўриб лабини тишлаб қолди ва товоқдағи қусуқни ҳидлаб қаради: — Бу кун нима хўрак қилған экан? — Атала. — Ўша таомдан бир оз қолғани бормикин? — Бор! — деди Отабек ва боя онаси кўрсаткан жойдан косани олиб табиб қўлиға берди.Табиб косадан бармоғиға бир оз элашдириб ялади ва даррав туфлаб ташлади. — Заҳар ичибти! Отабек сапчиб кетди, туси қўрқунч ҳолга кирган эди... — Бекор гап! Табиб Отабекнинг ҳозирги ҳолатидан даҳшатка келди... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling