Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
177
— Ичкарига. 
— Тағинми? 
Ҳасанали кулди: 
— Энди кирсангиз бир мартаба бўладир, — деди. — Сиз... ҳозир ўрта йўлакдан секингина 
маним уйимга кирасиз... Хотинлар намоз ўқуб ётибдирлар, сизни ҳеч ким кўрмайдир. Сиз 
киргандан кейин мен эшикни устингиздан ёпиб оламан-да, бир оздан сўнг олдингизға 
келиннинг ёлғиз ўзини киргузаман... тузикми? 
— Тузик... 
— Қани, туринг тезроқ! 
Отабек турди. Учрашишка ҳали анчагина вақт бор, шунинг учун унинг юраги тинч сумол 
эди. Ўрта йўлакка кирдилар. Олдинда борған Ҳасанали тўхтади ва уйнинг эшигини кўрсатиб 
«ўтинг!» деди. Отабек унинг айтканича қилиб ўзини уйга олди. Ҳасанали Отабекни уйга 
киргузгандан сўнг келиб эшикни қияроқ равишда ёпди ва даричани нариги уйдан қарағанда 
киши кўринмаслик қилиб қийғоч очди. Шундан кейин ул ўзича нимагадир кулимсираб хотинлар 
олдига кетди. 
Отабек киргузилган Ҳасаналининг уйи Ойбодоқ она тарафидан тозағина йиғиштирилиб, ўрта 
ҳоллик кишиларнинг уйидек асбоб, жиҳозлар билан зийнатланган эди. Деворлар ганчланган
шиплар сирланган, оёғ ости алвон гуллик кийиз билан тўшалган ва тахмонға кирпўш кўрпалар 
осилған эди. Отабек кафшини даҳлизга ешди-да, уй бўйича бир-икки қайта юринди ва энтикиб 
нафас олди. Шу вақт тахмонға осилған кирпўш ўз-ўзидан қимирлағандек бўлди. Бу 
қимирлашни Отабек пайқамади. Ҳалиги қимирлаған кирпўш бирдан очилиб кетиб Отабек 
чўчиди... Бирав тахмондан унга қараб кулимсирар эди. Отабек титрар эди... Бир оздан сўнг 
иккиси ҳам ўзларини бир мунча тўхтатдилар-да, бир-бирларига томон юришиб келдилар ва 
сўзсизғина қучоқлашдилар... Отабек сунбул ислик сочлардан руҳ олар, Кумуш гўё унинг 
бағриға сингиб кеткан эди. Бу ҳол бир дақиқа чамаси давом эткандан кейин бир оз 
ажралишқан кўйи уйнинг оёғиға юриб бордилар ва тиза-батиза ўлтурдилар... Бириси ҳам 
сўзлай олмас, фақат термулишар эдилар. Неча дақиқағача шу ҳолатда бўлдилар. Ниҳоят, 
Кумуш кулги аралаш кўзига ёш олди. 
— Сиз... қочқоқсиз, — деди. 
— Сиз... 
— Мен? 
— Сиз қувлоқсиз. 
— Ажаб қиламан, — деди Кумуш ва шапалоғи билан эрининг юзига секингина уриб қўйди. 
— Бу ёққа ҳам... 
— У ёққа Зайнаб урсин. 
— Зайнабнинг... уришка ҳаққи йўқ. 
Кумушнинг кўзида ҳалигача кўрилмаган бир шодлиқ ўйнади: 
— Тўғри айтасизми? 
— Тўғри айтаман! 
— Мана бўлмаса, — деди Кумуш. Отабекнинг иккинчи юзини ҳам силагандек қилиб қўйди. 
Яна кулимсирашиб, термулишиб қолдилар... 
— Биравнинг ғамида куйиб қаридим, — деди Кумуш. 
— Бекор айтасиз... Мени айтсангиз тўғри. 
— Сизними? — деди Кумуш. — Сиз энди қирчиллабсиз! 
— Тўғри гапирмадингиз. 
— Тўғри гапирдим. 
— Аммо сиз... 
— Мен? 
— Кейин айтаман... 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling