Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
97
гуноҳларимни ярлақаб турған кезларингизда, албатта ман Марғилон йўлида бўлсам керак...»
жумласини кўзидан ўтказди-да, Содиқдан сўради: 
— Тошканддан чиқғанингизга неча кун бўлди? 
— Олти кун. 
Содиқнинг жавоби унинг устидаги юкни тағин ҳам оғирлаштирғандек сезилиб ул бошини 
қуйига энгаштирди ва чувоқ соқолини тузатиб фикрда қолди. Ҳомиддаги кейинги ўзгаришдан 
хабарсиз тахмондағи увадаларни тузатиш билан овора бўлиб юрган пучуқ хотин Ҳомиднинг 
ёниға ўлтуриб, хунук бир илжайиш орасида сўради: 
— Қалай, Ҳомидбой, ишлар ўнгданми? Пошшанисага энди совчилиққа бораверамизми? 
Ҳомид умидсизча бошини чайқади ва салмоққина қилиб жавоб берди: 
— Ишимиз ҳали у даражага еткан эмас, биз ҳозир фақат совчининг йўлидағи биринчи 
ғовниғина буздиқ. 
Ҳомид пучуқ хотин орқалиқ Кумушнинг хатини олдириш билан ўзининг биринчи мартаба 
юборған хиё-натномасини фавқулодда бир муваффақият билан натижаланганлигини сезиб
Отабек кўкрагига ҳам қўл солиб кўрмак ва унинг Кумушбибига бўлған муносабатини билиб, ҳам 
шунга қараб иш юритмак учун Кумушнинг мактубини Содиқ орқалиқ Тошкандга юборған, 
Содиқ эса ўқуғучиға маълум мактубни Отабекка топшириб, Отабекнинг Кумушка ёзған 
мактубини ҳам олиб келган эдики, юқорида бу хат Ҳомид томонидан ўқулиб ўтди. 
Отабекнинг бу мактуби ортиғи билан ўзининг Кумушка бўлған муносабатининг ҳамон эски 
ҳолида боқийлиғини эълон қилар ва ўзининг осонлиқ билан рақибка берилмаслигини сўзлар 
эди. Бу йўлда биринчи қадамини муваффақият билан босқан Ҳомид кейингиларини бирин-
чидек кетиши учун қайғуланар эди. Бу кун-ерта Отабек келар-да, Кумуш билан топишар. 
Хиёнат-номанинг ўзиники бўлмағанлиғини исбот этиб, Ҳомиднинг ўйлаған ишини яна кейинга 
силтар ёки бутунлайга Ҳомиднинг умидини узар — мана бу очиқ, кўриниб турган эҳтимол эмас, 
ҳақиқат олдида ул ҳайрон ва бунга қарши тадбир ўйлаш билан гаранг эди. Ул бу тўғрида узоқ 
ўйлаб турмади, бир нарсага қарор қўйған каби фикрдан кўзини очди ва пучуқ хотинға деди: 
— Жаннат опа, бир чилим берингиз-чи, — Жаннат опа чилим солиш учун қўзғалғач, Содиққа 
деди: — Иним Содиқбой, ишимиз жуда хом ҳали. 
Содиқнинг қизил укки кўзлари ўйнаб жавоб берди: 
— Ғам еманг, ака, хом бўлса ўбдан пишитармиз, ўлмасак. 
Содиқнинг бу жавоби Ҳомиднинг ишончини мойла-ғандек бўлди, тўпписини бошидан олиб 
наматка ташлағач, миннатдорлик оҳанги билан: 
— Сан билан Жаннат опам тирик бўлсаларингиз пишитармиз, албатта! — деди ва Жаннат 
опа қўлидағи чилимни олиб такир-тукир қилиб пишитди ва ши-ғ-ғ-ғ этдириб сар-хонани 
синдириб юборар даражада ичига тортғач, оғзидан чиқған паға-паға тутунлар орасида 
чилимни Содиққа узатиб, Жаннат опаға деди: — Опа, сиз тағин бир мартаба қутидорнинг уйига 
хат олиб боратурған бўлдингиз... 
— Қих, жоним билан айланай. Содиқ олиб келган хатними? 
Ҳомид кулди. 
— Йўқ, опа, агар бу хатни олиб борсангиз, шунчалик қилған ишларимиз бирпул деган гап 
бўладир. Илгариги гал ёздириб берганимдек ўз режамизга мувофиқлаб Отабек тилидан яна 
бирини ўмартириб бераман. 
— Хи-хи-хи, айланай, қих... Ман бу ишларни қаёқдан билай, Ҳомиджон. 
— Албатта билмайсиз. Лекин мундан сўнг яхши билмоғингиз керак, озғина янглишиб 
кетсангиз ҳам ҳамма қилғанларимиз шамолға учадир, ундан сўнг...— тўсатдан бу ўринда 
Ҳомиднинг эсига ўзи-нинг бир хатоси келиб тушди: биринчи гал Отабек тилидан ёзған сохта 
хатини унинг қўл ёзувини мулоҳаза қилмасдан юборған ва бу кунгача бу сирни қутидор, 
Кумушбибилар томонидан сезилиб қолишидан қўрқиб келмакда эди. Энди бу иккинчи сохта 
хатни ёздиришда гарчи ҳозир Отабекнинг қўлёзмаси ўз қўлида бўлса ҳам яна қўрқунчи йўқ 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling