Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
139 Отабек устанинг латифасига кулди-да, кўрпачага чиқиб ўлтурди. Бу вақт Жаннат опанинг «шаҳид ўлган болам» деб йиғлаған товуши эшитилди-да, Отабек гуноҳкор бир юз билан уста Алимга қаради. Ул эса Отабекнинг бу қарашидағи маънони сезган эди: — Зап қилғансиз, Отабек, — деди уста, — ёмонларнинг жазоси шундай бўладир... Ёнингизда кишиларингиз бор эдими? — Йўқ. Уста Алим Отабекка тушуна олмай қараб турғач, сўради: — Уч душманга қарши ёлғиз ўзингиз? — Ёлғиз ўзим! Худо ёмонға жазо бературган бўлса, шундоқ бўлар экан. Уста Алим тамом ажабда қолған эди: — Субҳоноллоҳ! Қандай юрагингиз бор экан, Отабек! Қўлингиздан бошқа ерингизда жароҳат йўқми? — Йўқ. Бўксам устига бир оз ханжар учи тегиб ўткан бўлса ҳам аҳамиятсиз. — Худога шукур, Отабек! Сизнинг бу ишингиздан қайин отангизнинг хабари бор эдими? — Йўқ эди. Бу ишни ҳозирғача бир ўзим ва бир тангри билди. Энди бу сирни билгучиларнинг учунчиси сиз бўлдингиз! — Астағфируллоҳ! — деб қўйди уста Алим, — рақибингиз Ҳомидни биринчи мартаба уста Фарфи орқалиқ таниғанингизми? — Биринчи мартаба танишим, — деди уфлаб олиб Отабек, — бунга ҳам сизнинг билан бўлған ошналиғим кўмак берганликдан сизга миннатдорлик қилишдан ожиздирман. — Сизнинг ақллар ишонмаслик қаҳрамонлиғингизға юрагим қинидан чиқиш даражасига етди! Отабек, Ҳомиднинг бу кейинги режасини қаердан билдингиз? Отабек кулди. — Худоға шукурлар бўлсунки, маним тортқан оҳларимни қуриққа юбормай, кутмаган ердан сирни билдирди. Мен сизга ҳикоямни бошидан сўзлаб берайми ва ё Ҳомиднинг режасини билишимнигинами? — Бошидан сўзлангиз, Отабек! — деди ҳовлиқиб уста Алим ва иш тўқиш ила машғул Сайфини савзи тўғрашқа буюрди. Уста Алимни ҳикоя тингламак учун ҳозирланған кўргач, Отабек деди: — Таҳоратнинг сабаби ёдингиздан кўтарилди шекиллик! — Кўтарилгани йўқ, Отабек, ёмоннинг жанозасидан яхшининг ҳикояси фойдалик кўринадир... Қани, сўздан келинг! Отабек ўзининг чин дўстиға биринчи марта Марғи-лон келишидан тортиб ҳикоясини сўзлаб кетди. Унинг уч йил ичида бошидан ўтканларини бир соатлик вақтга чўзилиб, Сайфи ошни сузиб келганда йўлда учрашқан Раҳмат билан ҳикоясини тугатди. Уста Алим Отабекнинг елкасига қоқиб дер эрди: — Сизда чин юрак бор, дўстим. Бу юракингиз билан ҳеч вақт дард қолмайсиз, Отабек! Аммо мендан чин исмингизни яшириб келганингиз учун сизни айблай олмайман. Бироқ жумъа кун кечаси Ҳомид изидан маним ҳавлимга кириб, менга ўзингизни билдирмай кетканингизга хафа бўламан, худой кўрсатмасин бир фалокат юз берганда нима бўлар эди? Ошдан сўнг уста Алим шундай фотиҳа ўқуди: — Душманларингизнинг йўқ бўлғанлари чин бўл-син, суйганингиз билан энди масъуд яшанг! Отабек ташаккур этди. Тағин бир оз чой ичиб сўз-лашқандан сўнг, Отабек дафтаридан иккита хат чиқариб деди: — Сизга оғир келмаса, бир хизмат топширмоқчи-ман, уста! — Буюрингиз! Отабек қўлидағи хатларни узатиб: — Мен шу соатнинг ичида Тошканд жўнашға мажбурман. Шунинг учун сиз бу хатларни қайин отамникига ўз қўлингиз билан элтиб берасиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling