Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

 
 
* * * 
Шомдан сўнг қутидор эндигина меҳмонлардан бў-шаб ичкарига кирган эди, меҳмонхона 
йиғиштириб қолған Тўйбека қутидор ёниға келиб деди: 
— Сизни бир киши чақирадир. 
— Қанақа киши, танидингми? 
— Танимадим. 
Қутидор эринибгина ташқарига чиқди-да, меҳмон-хонада ўлтурғучи таниш бўлмаған киши 
билан совуққина кўришиб сўради: 
— Хизмат? 
Уста Алим қутидорға кулимсираб олғач: 
— Рухсатсиз меҳмонхонангизга кирганим учун кечирасиз, — деди. 
— Айби йўқ, мулла, — деди қутидор ва қаршима-қарши ултуришдилар. 
— Ёмонлар суиқасдидан саломат қутилишингиз мубо-рак бўлсин! 
— Тангрига қуллуқ бўлсин! — деди қутидор. Меҳмонхона қоронғиланиб кеткани учун ҳавли 
супириб турғучи Тўйбекага даричадан туриб буюрди: — Шамъ ёқиб чиқ, Тўйбека! 
Шамъ чиқишини куткандек уста Алим бошини қуйи солиб ўлтурар эди. Қутидор «нима 
юмишинг бор менда» дегандек қилиб унга савол назари билан кўз ташлар ва қуръон тингловчи 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
142
кишидек бўлиб ўлтурғучи мажҳул кишидан таажжубланар эди. Ниҳоят, шамъ келиб токчага 
қўндирилғач, уста Алим муроқабадан бошини кўтариб қутидорға қаради: 
Мендан таажжубландингиз, — деди ва қўйнидан мактубларни чиқариб биттасини 
қутидорға узатди, — мендан ҳам бу мактуб ажиброқдир, — деб кулди. Қутидор хатнинг 
унвонига кўз югиртириб чиқғач, уста Алим айткандек таажжуб ичида хатни очди... Ўқуб 
битиргач, ул даҳшат ва таажжуб ичида тошдек қотиб қолған эди... Агарда унинг ёнида уста 
Алим бўлмағанда эди, эҳтимол ул қай ва қатларғача серрайиб қолар эди. 
— Жон ва оилангиз душмани бўлған бир бадбахт энди ўз қилмишининг жазасини кўрди, 
буродарим Отабек уларнинг тотиқларини хўб боблаб берди, — деди уста Алим ва давом этди: 
— шунинг билан сизнинг нажиб оилангиз даҳшатлик фожиъа даврларини кечириб, энди маъсуд 
кунлар арафасига етди. Хатни ўқуб сизнинг даҳшатланишингиз эмас, қувонишингиз, 
душманингизни юз тубан қилғани учун ҳақ таолоға шукур айтишингиз керакдир! 
Қутидор ҳушини бошиға йиғаёзди ва уфлаб тин олғач, ҳаяжон ичида сўради: 
— Мен билан Отабекни қаматдирған ва дор остлариға юборған Ҳомидми? 
— Ҳомид. 
— Талоқ хати ёзғучи Отабек эмасми? 
— Ҳошо ва калло, Отабек мундай гапдан хабарсиз. Унинг отидан талоқ хати ёзғучи ҳам шу 
бадбахт Ҳомид. 
Мундан сўнг қутидор туриб ичкарига югирди, ярим йўлданоқ танчада ўлтурғучи Офтоб ойим 
билан Кумушка қичқирди: 
— Сир очилди! 
Иккиси ҳам сачраб қутидорға қарадилар-да, бирдан сўрадилар: 
— Нима, қандай сир? 
Қутидор танчага бориб ўлтурмади-да, айвон пешонасидан туриб, қўлидағи хатни юқори 
товуш билан ўқуб чиқди: 
«Муҳтарам қайин отамизға! 
Сиз билан мени қоронғи зиндонларға тушириб, дор остлариғача торткан, бунинг ила 
ўзининг ваҳшиёна тилагига ета олмағандан кейин маним тилимдан сохта талоқ хати ёзиб 
дарвоза ёнидан ҳайдаттиришка муваффақ бўлған ва бир гуноҳсизни шаҳид эткан Ҳомид 
исмлик бир тўнғузни ниҳоят, икки йиллик саргардонлигим сўнггида ёрдамчилари билан 
тупроққа қоришдиришға муваффақ бўлдим... Сизнинг шонли ҳавлингиз ёнида воқиъ бўлған бу 
кураш албатта сизни ва уй-ичингиз ҳам ёр-дўстларингизни анчагина тинчсизликка қўйған 
бўлса керак. На чораки, ёмонларни сизнинг ҳавлингиз орқасида рафиқам қасдида бўлғанлари 
пайтида учратишға тўғри келди ва мен бу ишка мажбур қолдим. Бунинг учун албатта мени 
кечирарсиз умидидаман. Фақат сизнинг тинчсизланишингиз ва мардумнинг юқори-қуйи сўзи 
бўлмаса сизга бошқа зарар бўлур, деб ўйлай олмайман. Сиздан бу улуғ гуноҳим учун афу 
сўраб, ҳайдалған ўғлингиз Отабек Юсуфбек ҳожи ўғли».
Аммо қутидор «ҳайдалған» сўзини ташлаб ўқуди. Мактуб ўқулиб битканда Офтоб ойим, 
айниқса, Кумуш қутидорнинг бояғи ҳолиға тушган эдилар. Кумушнинг бу дақиқадағи ҳолини 
қалам билан чизиб кўрсатиш албатта мумкин эмас эди. Ул титрар эди, кўкарар эди, тўлғанар 
эди... Ҳозирги энг кучлик ҳиссиётини ҳиссиётнинг аъло ифодачиси бўлған ёш билан тўкар эди. 
Қутидор ўз томонидан ҳам изоҳ бериб чиқди: 
— Мен билан Отабекни қаматиб дор остиға юбор-ғучи, Отабек тилидан сохта талоқ хати 
ёзиб бир-биримиздан жудо эткучи, Комилбекни ўлдиргучи, уйимиз орқасини тешиб Кумуш 
қасдида бўлғучи — ҳаммаси ҳам шу баттол Ҳомид экан... Аммо бадбахтни икки кишиси билан 
тупроққа қоришдириб кеткучи Отабек экан! 
Офтоб ойим титраған товуш билан: 
— Уятсиз Ҳомид, — деди. 
Кумушбиби: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling