Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
148
Бошда бу ҳаракат албатта «енг ичида» бўлди ва бу ҳаракатнинг бошида Худоёрнинг ўзи 
турди. Биринчи галда яширин равишда Тошканд, Андижон, Марғилон ва ўзга шаҳарларнинг 
ишончлик уламо ва бекларига Мусулмонқул истибдодидан қутулишда кўмак бериш учун 
мурожаатномалар йўлланилди. Бу мурожаатнома-ларда Мусулмонқулнинг номашруъ ишлари
Қўқон одамларига қилған жабру зулмлари саналган, кейинги вақтларда хоннинг ўзи ҳам бу 
зулмлар қаршисида чидаб тура олмаслиқ ҳолға келганлиги сўзланилған, агарда бошқа шаҳар 
уламо ва ашрофидан кўмак бўлған тақдирда билфеъл Мусулмонқулға қарши кўтарилишка 
ҳозир турилғанлиғи айтилган эди. Иккинчи галда Қўқон сипоҳларининг қипчоқдан бошқа 
қисмиға яширин ра-вишда, умуман ановиларға қарши ташвиқот юргизилиб бошланған эди. 
Андижон, Марғилон, Наманган каби шаҳарлардан «хон бу ишни маслаҳат кўрсалар, биз 
ёрдамга ҳозирмиз» деган қуруқ ваъдалар келиб, аммо Тошканддаги Юсуфбек ҳожи тўдасидан 
амалий чораларини ҳам кўрсатилиб ёзилған жавоб мактуби олинған эди. 
Мактубда айтилар эди: 
«Сиз Хўқанд уламойи киромларининг Мусулмонқул хунхўрлиғидан фарёдга келиб ва 
шариъати мустафони ораға восита қилиб ёзған махфий хатларини олдиқ. Биз Тошканд уламо 
ва ашрофидин домла Солиҳбек охунд, мулла Юсуфбек ҳожи, саркардалардин Қосим ва Ниёз 
қушбегилар, Каримқул ва Муҳаммадражаб қўрбоши ҳам Қамбар шарбатдорлар бир ораға 
ўлтуришиб воқиъан Мусулмонқулнинг зулм ва тааддаси Хўқанд фуқароси ва айни замонда 
бўлак шаҳар ва қишлоқ, кент аҳолиси устига ҳам бағоят ошиб борғанлиғини музокара ва 
муколама қилишдиқ. Биз фақирлари ҳам Мусулмонқул ҳаракати беҳудасини шариъатга хилоф, 
юрт ва эл учун музир, хало-йиқнинг осойиш ва умр гузаронлиғи важҳига халалдир деб билдик. 
Бул маънига ул тождор амиралмўъминин мувофақат кўрсатсалар ул бепарҳез ғосиби тахту 
салтанатнинг ҳайдалмоғи беҳроқдир ва яна Тошканд мардумлари бул тўғрида ҳақиқат 
томонида собит қадам бўлмоққа тил беришурмиз. Башарти сиз киромлар ул бепарҳез 
золимнинг мингбошилиқ вазифасидин тард этишка аздилу жон бел боғлаған бўлсаларингиз, 
биз фақирларнинг ақли қосиримизға бир андиша келадир. Андоғки, Тошканд Хўқанд 
ҳукуматидин юз ўгирган бўлиб худнафсига
0
мустақиллик эълон қилсин. Бу тақдирда итоатдин 
бош тўлғаған Тошканд устига албатта Мусулмонқул золим қўшин тортар. Ушбу қўшин орасиға 
сиз киромлар ўз одамларингизни кўброқ киргузишка кўшиш қилиб ва яна жаноби тождор ҳам 
бирга келсинлар. Қўшин Тошкандга еткан баъдида бизлар ташқаридин ва сизлар ичкаридин 
бўлиб Мусулмонқулни орадин кўтаргаймиз. Бул маслаҳат фақирларнинг ақли қосирларимизға 
кўб тафаккурлар баъдида келиб, яна раъйи савоб ўзларида бўлғай. Аммо бул тақдирда қон 
тўкилмасдин муддао ҳусулға келурму деб ўйлаймиз. Боз махфий қол-мағайким, Тошканд беги 
бўлған зот борасида андиша лозим эрмас, зеро ул одам фуқаронинг осойиши йўлида 
жонбозлиқ қилғучи кишидир. Бизлар лимаслаҳатан нима десак, ул бўйин тўлғамас. Иншооллоҳ, 
бу андишамиз киромларга маъқул тушкан тақдирда жаноби тождорнинг ҳамрайъларини олмоқ 
ва имкони бўлса ул жанобнинг исми шарифларидин бизларга писанднома ёзмоқ маржудир. 
Токи бизлар ишонч бирлан муддаоға шуруъ қилайлиқ». 
Бу хат Худоёрнинг қўлиға теккандан кейин хатда кўрсатилган тадбирни жуда маъқул топди 
ва тезликда ўз исмидан ташаккур ва писанднома йўллади. Ижобатни олғандан сўнг юқорида 
мазкур Тошканд ашрофлари бир мажлис қуриб ўлтуришка Нормуҳаммад қушбеги (Тошканд 
ҳокими)ни ҳам чақирдилар. Мажлисда хондан ва уламодан олинған мурожаатномани ўқуб 
Нормуҳаммад қушбегига эшитдирдилар. Мажлиска йиғил-ғанлардан Юсуфбек ҳожи ва домла 
Солиҳбек охундлар қушбегининг пир, деб инобат қилған одамлари бўлғанлари учун элнинг 
осойиши ва мамлакатнинг ободлиғи номига бу таклифни, яъни Қўқонға қарши исён эткан 
бўлиб туришни ул ўз бўйниға олди. Бундан онглашиладирким, Нормуҳаммад қушбеги ҳам ўзи-
нинг валинеъмати бўлған Мусулмонқулнинг туткан сиёсатини юрт манфаатига хилоф деб 
билибдир. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling