Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
156 — Сизнинг ҳам кам-кўстингиз борми? — деб Али кулимсиради. — Йўқ, деб ўйлайсизми? — Ҳаммада бўлғанда ҳам, сизда йўқ деб биламан. — Масалан? — Масаланми, — деди кулиб Али, — сизнинг билан отангизнинг обрўси қушбегида ҳам йўқ, давлат тўғри-сида бўлса, очиқарлик ерда эмассиз... Иккита тўтидек хотинингиз бек акам учун сочини тараб ўлтурадир... тағин қанақа каму кўст? Кишининг бахтини юзакигина кўриб ҳукм қилғучи Али унга қизиқ кўринди ва кулиб: — Тўғри айтдингиз! — деди. — Шукур қилиш керак, бек ака, — деди Али ва ўзи-нинг бахтсизлигидан, топқанини рўзғордан ортдиролмай, шу кунгача уйланалмай келишидан ҳасрат қилиб кетди. Отабек унинг ҳасратини диққат билан эшитди, ҳаётнинг зарбаси ҳар кимнинг ўз даражасига қараб ва лекин истисносиз бўлғанлиғини тушунди. — Дунёнинг иши шунақа экан, мулла Али, — деб уни юпатиб қўйди. Иккиси ҳам бир неча вақт жим қолдилар. — Марғилонлиқ хотинингиздан болангиз бордир? — Йўқ... — Бўлса ҳам турмадими, уйланганингизга анча йил бўлған шекиллик? — Турмади. Али Отабекнинг ками кўстини шу боласизлиқдан деб ўйлаған эди: — Боласизлиқ учун хафа бўлиш керак эмас, ҳали ёшсиз, бек ака! Отабек жавоб бермади. Корсонда қимиз келди. Бек бир-икки зарангни ичкандан кейин, ямланиб кўкка қараб ётиб олди. Али бор товшини қўйиб ашула қилди: Кўзларим йўл устида, келмади ёр, Ушбу кенг дунё кўзимга бўлди тор. Қай қароқчи олди ёримнинг йўлин, Мундаги бахтсиз йигит йўл узра зор... — Қўшилишмайсизми, бек ака? — Ўзингиз яхши айтасиз, тўхтаманг! Али борлиқ овози ила ҳамма ҳунарини ишлатиб, ғазал тугалгунча ашулани айтиб борди. — Тузикми, бек ака? — Яхши ашулачи экансиз! — Ундоғ бўлса устидан буни ичиб юборинг, — деди кулиб, бир заранг қимиз узатди. Бек қимизни бир симиришда бўшатди-да, энтикиб узоқ қирға қаради, узоқ қараб турди-да, юқоридағи байтни ўқуб оғиз ичидан минғиллади. Кўзларим йўл устида, келмади ёр, Қай қароқчи тўсди ёримнинг йўлин... — Қўқонға кеткан сипоҳлардан дарак эшитдингизми, бек ака? Отабекнинг хаёли бўлиниб, Алига қаради: — Эшитмадим. — Маним акам ҳам кеткан эди... Ой бориб, омон келишсунлар-да! — Акангиз йигитмиди? — Йўқ, мерган эди. Қўқон кетаётган ўртоқлариға қизиқиб, борма деганга кўнмади. Уруш эҳтимоли йўқ-ми, шунчаки фотиҳа учун кетишкандирлар-а? — Ким билсин, — деди бек ва бир оз ўйлаб қолған-дан кейин, — бўлмас, — деб қўйди. Корсондаги қимиз тугаб, шўрва ҳам ичилди. Дастурхонни йиғқувчи келинчакка ўғул тилаб дуо қилин-ғандан кейин, қўлиға ўттуз чақа сурма пули бердилар ва қирни айланиш, бинафша териш учун туриб кетдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling