Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

2. ҚОРОНҒИ КУНЛАР 
Отабек Марғилондан қайтиб келгандан кейин ўн кунлар ўтказиб уста Алимдан бир хат олған 
эди. Уста Алим хатида қутидорға учрашқанини ҳамма майда-чуйдаларигача ёзиб келиб айтар 
эди: 
«Сиз хиёнатни пайқағунча қайин отангизға қандоғ кина сақлаб келган бўлсангиз, ул ҳам 
сизга ўшандоғ киналик экан. Мени ва оиламни таҳқир этди деб, бу ҳақоратни умр бўйи унута 
олмаслигини тушуниб, ўт ичида юрар экан. Мендан ҳақиқати ҳолни онглаб жуда шошиб қолди, 
ҳатто ҳуши бошидан учди. Ичкаридан аниқ маълумот бера олмасам ҳам, аммо уларнинг ҳам 
қайин отангиз ҳолиға тушканларини мулоҳаза қилдим. Қайин отангиз сизнинг ўткан 
ҳолингизнинг оғирлигини тасаввур қилолмағанидек, душманларингизга берган жавобингизни 
тақдир этиш учун ҳам сўз тополмас эди. Ҳар ҳолда орангиздағи кинанинг душманингиз билан 
бирга супирилғанига шубҳа йўқ”.
Мактубнинг яна бир ўрнида: 
«Сизнинг қаерда бўлғанлиғингизни сўраған эди, мен 
билганимни айтдим. Келармикин деган эди, бунга ҳам ўзингизнинг ўшал муҳмал жавобингизни 
бердим. Фикримча, қишда бўлмағанда ҳам, кўкламга чиқиб ўзлари Тошканд тушарлар, деб 
ўйлайман”. 
Хатнинг охирида: 
«Сиздан бир кун сўнг Ҳомид ўлди. Ҳайтовур бир оғиз сўзсиз тўнғиз 
қўпибди. Мен ўлар чоғида ҳам сизга бир туҳмат тўқирми, деб қўрққан эдим. Қутидорға ҳеч бир 
жарима ортмабдирлар. Мақтул-ларнинг эгалари ҳеч кимни тутиб кўрсатолмағанлари учун 
маҳкамалар ҳам ишни текширмай қўйдилар. Ўйлашимча, ҳеч ким билмаганда ҳам, сирни ўлган 
Содиқнинг онаси билса керак эди. Аммо унинг ҳам дами ичида, сўрағанларға худодан кўрдим, 
деб жавоб берар эмиш. Бул хотиннинг қўлидан ҳар бир иш келадир деб ўйлаб, ўткан кун қайин 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
154
отангизға айтдим: бегона хотинни уйингизга йўлатмасинлар ва четдан келган таомни 
емасинлар деб. Ҳар ҳолда ёмондан хазар лозимдир”
, деб ёзар эди. 
Бу хатдан кейин Марғилондан тиқ эткан хабар бўлмади ва орадан икки ойлаб фурсат ўтиб 
кетди. Шунинг учун Отабекнинг кунлари қуёш ботиб чиқған сайин бир онглашилмовчилиқға, 
қоронғулиқға кира бориб, ҳар соат аччиғ ва ё чучуклиғи номаълум бир ҳол кечириб бошлади. 
Баъзи кезларда ул умид қучоғида шошиб қолар эди ва иккинчи вақтда ярамас — қора хаёллар 
билан энтикар эди. 
Умидланган кезларда: 
— Ой туйнукдан тубанроқда, бу кун бўлмаса эрта— чиммати қўлида, паранжиси устида
сариғми, қорами атлас кўйнаги эгнида дарбозадан кириб келгандек ва ўпкалангандек... 
Иккинчи бир вақтда кимнингдир қуйидаги гапини эшитар эди: 
— Ул ўзининг душманларини ўлдириш учунгина Марғилонға қатнаб юрған экан, ҳисобини 
тугатди-да, бедарак кетди, қолди. Тузукроқ жойи чиқса бериб қолайлиқ Кумушни... умри ҳам 
ўтиб борадир. 
Ана шу қора хаёл уни чиндан ёниб турған бир ўт ичига ташлар ва шу чоқ ўзини мувохазага 
бошлар эди: «Мен нега икки йил сарсон бўлиб юрдим-да, бу сарсонлиғнинг натижасига бориб 
чиқғанда шундай аҳмоқ-лиққа тушдим?” дер ва Марғилон йўлини кўзлар эди. Аммо энди унга 
Марғилон бориш ўнақайи сира келмас: «Мен нега келдим-да, энди нега бораман ва нима деб 
бораман? Қизингизни Тошканд олиб тушарсиз деб кеткан эдим... Сиз олиб туша 
бермаганигиздан кейин ўзим қайтиб келдим деяйми?” Отабек мана шундай чучмал азоблар 
ичида кейинги кунларини кечира бошлади. 
Ой тўлмасдан Марғилон қатнаб турғучи ўғлини энди уч ойлаб қўзғалмай қолиши учун Ўзбек 
ойим эскича яна қувониб кетди. «Кейинги қилдирған иссиғ-совуғим кор қилди шекиллик, 
биратўласиға Марғилонни тилига олмаёқ қўйди. Энди хотиниға исиб, меҳмонхо-нада ётишни 
ҳам барҳам берса... ҳар нучукда дуодан қолмайлиқ”, деб Зайнабни домланикига қистар эди. 
Отабек кейинги вақтларда савдога юришни тарк қилиб қўйғани учун Ҳасанали ишсиз 
қолған, узун кун уйда бекор зерикканликдан ҳожига айтиб бир мунча дастмоя билан гузардан 
баққоллиқ дўкон очган эди. Отабек кўпинча меҳмонхонасидаги кутубхонадан уни-буни ўқуб 
ўлтурар, ўқушдан зериккан кезларида Ҳасан-алининг дўконига чиқар ва гузардан ҳам 
зериккандан кейин боши оғқан ёқларға, Салор бўйлариғача кетар ва гоҳи Чуқур қишлоқ 
томонлариға ҳам тушар эди. Аммо тушкани билан бурунғича ичмас, икки-уч, ортиб кетканда 
тўрт оёқ ила кифояланар, кўз ўнглари оз-оз жимирлашкан, турлик хаёллари бир мунча 
тарқалған ҳолда қайтар ва лекин Ҳасанали ҳам унинг бу кайфини жуда сийрак сеза олур эди. 
Ўткан кун Чуқур қишлоққа тушкан эди. Аср вақтларида қайтиб гузарга келди-да, хаёлат 
билан Ҳасанали дўконига ўлтурди. Отлиқ, яёв ўткинчилар тўрт томонға қатнаб турардилар, 
унинг бу кунги кайфи ўтачароқ кеткан бўлса керак, уларни ғира-шира кўзга илгандек 
қарайдир. 
Ҳасанали бир-икки уни кузаткандан кейин сўради: 
— Марғилонға нега кетмай юрибсиз? 
Бу саволдан унинг кайфи тарқалғандек бўлиб, кўзлари мошдек очилди. 
— Ҳавсала йўқ... 
— Қайин отангиз кўнса, кўчингизни олиб келсангиз ҳам маъқул эди қатнаб юрғандан... 
— Қайдам... 
Илгари шундай савол чоғларида ўзининг ёлғон жавобларидан жуда хафаланар, Ҳасаналига 
ўткан гапларни бирин-бирин айтиб бергуси ва «маним уйланишимга сен сабаб бўлған эдинг, 
энди уни мендан ажратдилар”, деб ундан ўз дардига даво истагуси келар эди. Ҳозир ўзидан 
хафалик, ўнғайсизлиқ сезмаган бўлса ҳам бошиға «ўзим боролмасам-да, Ҳасаналини
юборишим ва кезини топиб ўткан гапларни отаға ҳикоя қилишим керак эди”, деган фикр 
келди. Бора-бора бу фикр унинг бошиға жиддий ўринлашиб олди, шу тўғрида чинлаб ўйлаб 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling