Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
151
ҳисоблашиб кўрсак, Қўқоннинг ўзидан икки йилнинг ичида етмиш саккиз бек ўлдирилибдир. 
Ҳали бу ҳисобка фуқародан ўлдирилган бечоралар кирмайдир. 
— Мен бу ҳақиқатлардан тониб турғаним йўқ, мингбоши. Аммо биз сенга сен, деб жавоб 
бермасак, бизники ақл ва инсоф доирасидан чиқмаса дейман... 
Орадан бирав ҳожининг сўзини бўлди: 
— Ақл, инсоф билан иш қила-қила энди жуда тўйдик. 
Ҳожи сукут қилди, ўзининг шунчалик гапларини ҳавоға кетиб турғанини, мажлиснинг Ниёз 
қушбеги руҳида борганлиғини яхши сезди. Мундан бошқа Ниёз қушбегининг бундай бир 
фикрга келиши учун уни нима мажбур қилған — буни ҳам очиқ онглади. Ниёз қушбегининг 
барча кинаси Ўтаббойнинг мингбоши белгуланган кунидан бошланғанини, «мен турған ерда, 
қипчоқ мингбоши бўлсинми!» деган кек орасида бу фикр фақат унинг томонидан майдонга 
чиқарилғанлиғи Юсуфбек ҳожининг мулоҳазасидан ўтди. Мажлиснинг бошқа аъзолариға бўлса, 
иш йўғидан юмиш чиқа-ришқа талабгор бекорчилар, деб қаради. 
Албатта, эл фойдасидан кўра ўз манфаатини олдинға сурғучи бу чўталчи бекларга қарши 
ҳожининг совуққонлиқ сақлай олиши ва асабийлашмаслиги мумкин эмасди. 
— Беклар, — деди, — маним ҳамма мулоҳазам юрт, эл манфаати нуқтасидан туриб 
айтиладир. Мен ҳеч бир вақт инкор қилаолмайманким, ёлғиз ўз ғарази йўлида иш қилғучи 
палид кишилар қипчоқлар орасида бор бўлғанидек, бизда ҳам йўқ эмас... Балки ановиларда 
ўнлаб бўлса, бизда юзлаб бор. Ўзи бизнинг кўзимизга итдек совуқ кўринган қипчоқ бачча 
Нормуҳам-маднинг эл учун қилиб турған тўғри хизматини мен ўз умримдаги Тошканд беклари 
орасида биринчи мартаба кўраман. Буни сиз, яхшилар ҳам инкор қила олмассиз. Бас, айб 
қипчоқда эмас, балки унинг манфаати шахсияси йўлида иш кўргучи бошлиқларида ва 
қипчоқлар ўйлағандек гуноҳ қора чопонлиларда бўлмай, балки унинг уч-тўрт маънисиз 
бекларида!.. Буродарлар! Ўрус ўз ичимиздан чиқадирған фитна-фасодни кутиб, дарбозамиз 
тегида қўр тўкиб ётибдир. Шундай машҳар каби бир кунда биз чин ёвға берадирган кучимизни 
ўз қўлимиз билан ўлдирсак, сен фалон деб қирилишсақ ҳолимиз нима бўладир. Бу тўғрида ҳам 
фикр қилғучимиз борми? Кунимизнинг кофир қўлиға қолиши тўғрисида ҳам ўйлаймизми ёки 
бунга қарши ҳозирлик кўриб қўйғанмизми?! 
Ҳожи ўзини тутолмай кўз ёшисини оқ соқолиға қуйиб давом этти: 
— Мана, буродарлар! Сиз ўз қипчоғингиз учун қабр қазиған фурсатда, сизга иккинчилар 
тобут чопадир. Биз қипчоққа қилич кўтарганда, ўрус бизга тўп ўқлайдир. Сиз дунёда 
ўзингизнинг ягона душманингиз қилиб қипчоқни кўрсангиз, мен бошқа ёвни ҳар замон ўз 
яқинимға еткан кўраман! — деди ва рўймоли билан кўз ёшисини артиб ўрнидан турди. — 
Агарда дунёдан ўтаёзған бир кексангизнинг маслаҳатига қулоқ берсаларингиз бу фикрингиздан 
қайтинг, буродарлар! Илло Юсуфбекни ўлдиға чиқариб, бу шум ишингиздан мени ташқарида 
ҳисоблангиз! — деди ва мажлиснинг ўлтуринг, тўхтанг сўзига қулоқ солмай, ўлтуришни ташлаб 
чиқди. 
Ҳожи дарбозадан чиқмаған ҳам эди, Ниёз қушбеги хахолаб кулиб юборди: 
— Вой ваҳманг қурғир, ҳожи! Бу кун кўкнори ичкан экан, шекиллик! — деди. 
Бошлиқдан кулгига рухсат берилгач, бошқалар ҳам кулишиб, орада ола-ғовир бошланди. 
— Йўқ, — деди Қамбар шарбатдор, — ҳожи аканинг ёши қайтиб, кўнгли жуда ҳам бўшашиб 
кетибдир! 
— Вой хўвари ҳожи, — деди Ниёз қушбеги, — олдидағи овни кўрмай, узоқдаги ёвни 
кўрадир! 
— Худда-худда! 
Муҳаммад Ражаб қўрбоши бошини чайқаб Ниёз қушбегига қаради: 
— Мен сизга айтиб эдим-а, қушбеги, — деди, — ҳожини ҳар нарсага кўндирсангиз ҳам бу 
гапка кўнди-ролмассиз, деб. 
— Мен уни кела бермай овора қилғанидан ҳам пайқаған эдим. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling