Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
159
Титралиб ва тўлқинланиб айтилган бу сўзлар Отабекни ўкинтирди, ўлганнинг устига чиқиб 
тепиш қабилидан бўлған ўз ҳужумининг ҳақсиз эканига тушунди. 
Юсуфбек ҳожи битта-битта ётиғи билан мажлис ҳақида баён қилиб, ўзининг қарши 
тушканини ва уларга уқдира олмағандан кейин, мажлисни ташлаб чиқиб кетканини сўзлаб 
келиб деди: 
— Бирор соатлар сўнг орқамдан Ниёз қушбеги келиб мендан афу сўради ва мажлиснинг у 
фикрдан қайтқанини, ўзларининг хатоға кетканларини айтди. Мен хурсанд бўлиб, бу ишнинг 
зарарини яна исбот қилиб чиқдим. Ниёз мен билан хайрлашар чоғида: «Жон ҳожи ака, энди 
гап шу ерда қолсин, битта-яримта эшитгудек бўлса, биз ерга қарарлиқ бўлмайлиқ, 
ўлтуришнинг катта илтимоси сиздан шул”, деди. Мен бу иблисона алдовга учиб, бу тўғрида на 
сенга ва на Нормуҳаммад қушбегига оғиз очмадим ва уларнинг Қўқонға фотиҳа учун 
қўзғалишларидан ҳеч бир шубҳаланмадим... Эҳ, шайтонлар! 
Ҳожи бир оз тўхтаб давом этди: 
— Кеча эрталаб ўрдага борған эдим. Саҳн юзида уч-тўрт юз мусаллаҳ йигитларни биравини 
куткан ҳолда кўрдим ва илтифотсиз қушбеги маҳкамасига кирдим. Кирсам, Қўқонға кеткан 
Қаюм понсад уч-тўртта йигити билан қушбегининг қаршисида турибдир. Қушбеги қўлида бир 
қоғоз ушлаб, гўё эс-ҳушидан айрилган каби қотиб ўлтирибдир. Мени эшикдан кўриб, сўзсиз-
несиз қўлидағи қоғозни менга чўзди ва бошини тебратиб қўйди. Мен бир нарсага ҳам 
тушунмаган ҳолда бориб қоғозни олдим... Ўқудим-ўқудимда, маним ҳушим бошимдан учиб
қушбеги ҳолига тушдим. Бу қоғоз хоннинг ёрлиғи эди ва бунда тахминан шундай гаплар бор 
эди: 
«Биз Туркистон мамлакатининг хони ўз қаламравимиз ва салтанатимиз учун қипчоқ 
тоифасини музир деб билдик. Бу янглиғ ҳукмимизни ўз қаламравимизда бўлған барча 
бекларимизга, ҳоким ва қўрбоши ва даҳбошилари-мизга билдириб буюрамизким, ушбу 
фармонимизни олған он дарҳол ўн беш ёшдан то етмиш ёшғача бўлған қипчоқ эр зотини 
қиличдан кечиргайлар ва ҳеч бир силаи раҳмни восита қилмағайлар. Ушбу ҳукмимизни ерига 
еткузишда сустлик қилған мансабдор бизға итоатдан бош тортқан ҳисобланиб, энг қаттиғ 
жазоимизға маҳкум қили-нур. Бу ҳукмимизни ижро эткучи Тошканд ҳокими Нор-муҳаммад 
қушбегига марҳамати шоҳонамиз шулдурким, гарчи сизнинг қипчоқ қавмиға мансубиятингиз 
бўлса ҳам, Мусулмонқулни ҳайдашда бизга унутилмаслиқ хайрихоҳлиқлар ва хизматлар 
кўрсатдингиз, биноан алайҳи сиз бу жазодан маъфудирсиз ва садоқатингизда боқий қолиб 
амримизни ижро этишингизда шубҳа қилмаймиз!»
Қушбегига қарадим, ул ҳам маним оғзимға қараб турар эди. «Буйруқни қачон олдингиз?» 
деб сўрадим. Ул жавоб ўрнига Қаюм понсадга имлади. 
«— Мен олиб келдим», — деди Қаюм понсад. 
«— Сиз Қўқондан олиб келдингизми?» — деб сў-радим. Чунки сен айткандек беш-олти кунда 
Қўқонға бориб-келиш сира ақлға сиғмас эди. 
«— Биз беклар билан Қўқон йўлида эдик, — деди Қаюм, — йўл устида хондан ушбу ёрлиқ 
келиб қолди. Ниёз қушбеги менга йигит қўшиб бу ҳукмномани ижро қилишда ёрдам бермак 
учун жўнатди». 
Бу сўз менга ҳамма шайтанатни очиб берди ва ўзимнинг иблислар томонидан алданғанимни 
билдим: 
«— Эртадан бошлаб ҳукмни ижро қилсақ қалай бўларкан?» — деб қушбегига қарадим. 
«— Мен ҳам шуни ўйлаб туриб эдим...» — деди қушбеги ва Қаюмга қаради. 
Қаюмнинг устодлари ишни кейинга силташимизни илгаридан кўриб қўйған эканлар: 
«— Эртага қўйиб бўлмас!» — деди Қаюм. 
«— Нега?», — дедим. 
«— Негаки эртагача қипчоқлар қочиб битадирлар». 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling