Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
157
3. ҚИПЧОҚҚА ҚИРҒИН 
Кечки соат тўртларда Қоймас дарбозасидан қайтиб шаҳарга кирдилар-да, дарбозадан ўн 
адим нарида боши танидан олинған уч кишининг гавдасига йўлиқдилар. Отабек бу ҳолга 
тушунмади, чунки аҳёнда осиладирғон гуноҳкор Эски намозгоҳ дорига элитилар эди. Шунга 
кўра дарбозабонни ҳужрасидан чақириб сў-ради: 
— Булар қандай гуноҳкорлар экан? 
Дарбозабон бекни таниб қўл қовиштирди:
— Тақсир, қипчоқлар. 
— Гуноҳлари нима экан? 
Дарбозабон ётган гавдаларга қараб олди ва бекнинг яқиниға келди: 
— Ўзлари биларлар-ку, тақсиримнинг... бегимга айткулуги йўқ... 
— Гуноҳлари нима, ахир? 
— Ахир қипчоқлар-да, тўрам. 
Отабек диққатланди: 
— Қипчоқлар эканини билдим, аммо гуноҳлари нима деб сиздан сўраяпман! 
Дарбозабон қўл қовиштирғанча Отабекка ажабланиб қаради: 
— Аниқ хабарлари йўқми тақсиримнинг? — деб яна сўради. 
— Йўқ! 
— Вой-боёв тақсир, бу кун эрталабдан бери кўрин-ган қипчоқни сўйиб юрдилар-ку. 
Гуноҳлари суриштирилмади, тақсир, — деди ва ўлукларнинг ёниға юриб келиб изоҳ берди, — 
мановисини уйидан олиб чиқиб сўйдилар, мановиси маним ёнимда турған дарбозабон эди — 
раҳматлик. Мановисини танимайман ва лекин ўзи қипчоқ бўлса керак. Отабек даҳшатланиб 
ёнидағи Алига қаради, Али эса ётқан жонсиз гавдаларга қараб лабини тишлаб турар эди. 
— Кимлар ўлдирди? — деб Отабек даҳшат ичида дарбозабондан сўради. 
— Бу ерга келгучилар йигирма чоғлиқ эдилар, ўзимизнинг Тошканд йигитларидан ҳам бор, 
қўқонлиқлар ҳам кўринадилар. Ўзлари ҳам қипчоқни қидирабериб ҳамма ёқни тозаям ғалвир 
қилиб юбордилар-да, тақ-сир... Қўқонга кеткан бекларданми, хонданми, ишқилиб, шунақа 
буйруқ кепти-да, тақсир... Бизлар хизматкор одам — нимани билайлик, тўрам! 
Отабек масалага тушунгандек бўлди ва даҳшат ичида Али билан йўлға тушди. Ўттиз қадам 
босмай тағин икки ўлукка учрадилар. Ўн адимда бир жонсиз гавда... 
Eнди Али сўрамай чидамади: 
— Наузанбиллоҳ, бу нима деган гап, бек ака?! 
— Сўраманг! 
— Йўғ-а, — деди Али, — ахир ҳаммаси ҳам гуноҳ-кормикин? 
— Гуноҳкор!.. — деб заҳарханда қилди бек, — Мусулмонқулни биларсиз, албатта? 
— Нега билмай, икки ой илгари қочиғини ҳам кўрдим... 
— Билсангиз, — деди бек, — буларнинг ҳаммаси ўшанинг гуноҳига ўлдирилған ўхшайдир! 
— Шу ҳам гапми, худоё тавба! 
Адим сайин бир ўлукка учрар эдилар. Али санаб келар эди, гузарга етканда саноқ етмишдан 
ортди. Ҳали бу биргина тўғри кўчанинг ҳисоби бўлиб, кенг Тош-канднинг ўзга кўчаларини ҳам 
ҳисобга олғанда фажиъ бир адад ташкил этиши маълум. Гузарнинг ичига кирганда қатор 
чизилған қирқ чоғлиқ ўлукларни кўрдилар... 
Кун асрдан оғиб шомга яқин, шунинг учун гузардаги дўконлардан очуғи уч-тўртта, 
жумладан, Ҳасанали ҳам ярим очиқ дўконни олдида ўлтурар эди. 
— Соғ келдингизми, бек! Биз бу ерда юз хил васвасага тушиб ташвиш тортдиқ, — деди 
Ҳасанали. 
Отабек бошқа хаёлда эди. Ҳасаналининг сўзини гўё эшитмагандек сўради: 
— Бу кун дадам қаерда эди? 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling