Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
181
Зайнаб Кумушдан: 
— Бек отангиз билан хон ойингиз ким? 
— Ҳалиги мен айткан ўртоғимнинг ота-оналари... Орзу-ҳавас қидириб бечора қизларини 
қаритиб қўйдилар. 
— Нега сиз тайёр куявдан ўртоғингизни айнатдингиз? 
— Давлати бўлса ҳам ўзи тери намойиш эди... Киши давлат учун эрга теккандан ерга 
тексин... 
— Албатта, — деди Зайнаб. 
Отабек Кумушнинг сўз ўюнига ажабланар ва хой шайтон, дегандек унга қарар эди. 
Кумуш яна тинчий олмади: 
— Бизнинг уришиб қолишимиз учун Карим сандиқчининг ҳам дахли бор, — деди. 
Отабек жўрттага сўради: 
— Қандай дахли бўлсин. Сизга қолса, бутун шаҳар дахлдор экан-да? 
— Шошманг жоним, — деди Кумуш, — нега ўйламай-нетмай эшигига бош уриб келган бир 
йигитни қувлаб соладир? 
— Астағфируллоҳ... унинг қувланишиға ҳам Ҳомид сабаб бўлған. Ҳомиднинг ёмонлиғиға эрса 
сиз сабаб бўлғансиз... 
Зайнаб нимадир сўрамоқчи бўлған эди, Кумуш унга йўл бермади. 
— У ҳам эмас, бу ҳам эмас, — деди, — ҳаммаси худонинг тақдири. 
Отабек: 
— Ана энди тўғри айтдингиз. 
Кумуш: 
— Икки ўртада дум қидириб қулоқдан ҳам ажралған пучуқ ойимнинг ҳоли ҳам худонинг 
тақдири! 
Отабек кулди. Зайнаб кейинги сўзларга тушуна олмаған, шунга кўра Кумушдан изоҳлар 
олмоқчи эди. Кумуш унга изоҳлар уюшдиришни хоҳламағанлиқдан сўзни четка чалғитиб 
юборди: 
— Неча ёшқа кирдингиз, Зайнаб опа? 
— Ўн тўққузға шекиллик. 
— Ҳали сиз бола экансиз, — деди Кумуш. 
— Сиз нечага кирдингиз? 
— Мени сўраманг, мен энди қариб қолдим... 
Зайнаб унга ҳасадланиб қаради ва кучланиб айтди: 
— Ҳали ёшқа ўхшайсиз-ку. 
— Неча ёшқа кирган деб ўйлайсиз? 
Зайнаб Кумушнинг тўлиб етмаган гавдасига ва ўн олти ёшлар чамалиқ ғубор тегмаган 
ҳуснига ҳайрон бўлиб, мулоҳазасини айтишдан қўрқди. Зайнабка қолса эҳтимолки Кумуш 
ўзидан ҳам ёш чиқар эди. 
— Мен қаёқдан билай... 
— Йигирмага кирдим. 
— Мендан бир ёш катта экансиз. 
— Сиздан албатта каттаман, — деди Кумуш. 
Кумушнинг «албатта каттаман» деган сўзини Отабек ичидан тасдиқлади, унинг ҳусндагина 
эмас, ақлда ва бошқада Зайнабдан неча баробар юқорида эканини ўйлади. Ораға бир неча 
дақиқалиқ сўзсизлик кирди. Отабек ер остидан Кумушка нигоҳ ташлар, Зайнаб гиламнинг 
попугини чирмаб ниманингдир хаёлини сурар, Кумуш бўлса ҳеч кимга ҳам қарамай мудраған 
сумол ўлтурар эди. Кумушни бу ҳолда кўриб Отабекнинг юраги ачиди... 
— Йўлда чарчаған кўринасиз, Кумуш. 
Зайнаб гиламдан кўзини олди, Кумуш мудрашдан чўчиди... 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling