Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
52
— Ҳақсиз жазо, — деб Отабек кулимсираб қўйди... Қутидор бўлса чин ўлик тусига кирган 
эди. 
Зиё ака билан ўғли зиндонға жўнатилдилар ва Отабек билан қутидор жаллод қўлиға 
топширилдиларда, шунинг ила ҳукм мажлиси тамом бўлди. 
Орадан ўн дақиқа чамаси фурсат кечкан эди, қушбегининг аъёнга сўзлаб ўлтурган 
ҳикоясини тезроқ битишини кутмакда бўлган қўрбоши ниҳоят чидалмай ўрнидан турди ва: 
— Дор остиға бориб ҳукм ижроси вақтида ҳозир ту-ришимға ижозатлари бўладирми? — деб 
сўради. Ул бу сўзни тугатар-тугатмас ўрда қоровули Пирмат кўринди-да, қушбегига қуллуқ 
қилди: 
— Бир хотин киши арзим бор дейдир, кирсинми? 
Қушбеги қўрбошиға рухсат ишорасини бериб, Пирматка деди: 
— Кирсин. 
Ўхшамаған ерда бир хотиннинг арзга келиши қўр-бошининг кўнглига шубҳа солди. Мажҳула 
хотиннинг қандай арзи бўлғанлиғини билиб кетишка тиласа ҳам қушбегидан рухсат олиб 
қўйғани учун маҳкамадан чиқишга мажбур эди. Қўрбоши маҳкама эшигидан даҳлизга чиқар 
экан, эскигина паранжига ўралған бир хотин қушбеги тўғрисиға тўхтаб, букилиб таъзим қилди. 
Хотинда ҳаяжон ва энтикиш ҳолатлари бор эди. Шунинг учун қўрбошининг бояғи шубҳаси яна 
кучайди, қушбегининг кўзидан йўқолиб туриш мақсадида ўзини эшикнинг орқасига олиб 
кетмай тўхтади. 
Хотин шошилиб кавшини ешдида, эшик остида ниманидир паранжи ичидан охтаринди. 
Хотиннинг бу ҳаракатига тушунолмай ажабланган қушбеги: 
— Ичкарига кириб арзингизни сўзланг, опа, — деди. 
Хотин ичкарига кирди ва қушбеги олдиға бориб унга нимадир бердида, орқасиға қайтиб 
эшик ёниға келиб турди. Хотиннинг бериб кеткан нарсаси уч, тўрт букланган бир қоғоз эди. 
Қушбеги секин-секин қоғоз тахтла-рини оча бошлади... 
— Худо ризоси учун тезроқ. Йўқса... икки гуноҳ-сизнинг қонлариға ботарсиз! 
Хотиннинг бу сўзидан аъён бир-бирларига қараш-дилар. Қушбеги тез-тез қоғоз тахларини 
очиб битирди ва йўғон қалам билан ёзилган узун бир мактубни ўқумоққа олди. Мактубни ўқуб 
чиқиш узоққа чўзилғанлиқдан ниҳоятда тоқатсизлашган эди. Охирда қушбеги мактубнинг 
сўнгроғиға келиб тўхтади-да, чақирди: 
— Пирмат, Пирмат! 
Пирмат югуриб кирди. 
— Лаббай, тақсир! 
Қушбегининг товшида шу чоқғача эшитилмаган бир ҳолат бор эди: 
— Дарров ҳалиги осилиш учун юборилған гуноҳ-корларнинг орқасидан от билан югир! Дор 
остидан бўлса ҳам қайтариб кел! Буйруғимни қўрбошиға айтсанг унар! 
Пирмат қуллиқ қилиб даҳлиз томонға қаради: 
— Қўрбоши ҳам шу ердалар, — деди. 
— Чақир! 
Даҳлиздан қўрбоши кириб қуллиқ қилди. 
— Хизмат, тақсир. 
— Яхши, сиз кетмаган экансиз, — деди қушбеги, — Пирмат билан бориб, дарҳол бояғи 
гуноҳкорларни қайтариб келингиз. 
Шубҳасини бекорга бўлмағанини сезган қўрбоши ёнида тик турғучи хотинға қараб олди: 
— Сабаб, тақсир? 
— Сабабини суриштирадиган вақт эмас, чоп дедим, чоп! 
Қўрбоши қуллиқ қилиб Пирмат билан чиқди. Унинг кейинидан қушбеги «падар лаънат» деб 
сўкиниб аъёнларга қаради. Энди хотиннинг ҳаяжони бир оз босила тушкан эди. Қушбеги 
қўлидағи хатни яна ўқушға тутинди. Аъёни шаҳар бунчалик ишка яраган қушбегининг қўлидаги 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling